Михо
7 Ҳолимга вой! Чунки Мен
Ёзги мевалар йиғилгач,
Узум ҳосили териб олингач,
Ейиш учун бир шингил узумни,
Кўнгли тусаган эрта пишар анжирни тополмаган одамга ўхшайман.
2 Содиқ кишилар ер юзидан йўқ бўлиб кетди.
Одамлар орасида бирорта ҳам одил инсон йўқ+.
Уларнинг бари қон тўкиш учун пистирмада ётади+.
Ҳар бири биродарини тўр билан овлайди.
3 Уларнинг қўллари ёмонлик қилишга тайёр ва буни зўр уддалайди+.
Амалдор совға талаб қилади,
Ҳакам пора олади+,
Обрўли киши хоҳлаган нарсасини сўрайди+,
Улар тил бириктириб иш тутишади.
4 Уларнинг энг яхшиси тиканга ўхшар,
Энг одили тиканакли тўсиқдан баттар.
Уларнинг қўриқчилари* айтган кун, халқ* жавобгарликка тортиладиган кун келади+.
Шунда улар саросимага тушишади+.
5 Шеригингга ишонма,
Яқин дўстингга таянма+.
Қўйнингда ётган хотинингга ҳам сирингни очма.
6 Ўғил отасидан нафратланяпти,
Қиз онасига+,
Келин қайнонасига қарши чиқяпти+.
Одамнинг душманлари — ўз уйидагилари+.
7 Лекин мен Яҳовага кўз тикаман+.
Нажоткорим Худони сабр билан кутаман+.
Худойим мени эшитади+.
8 Бошимга фалокат тушгани учун севинма, эй душманим.
Гарчи йиқилган бўлсам-да, ўрнимдан тураман,
Зулматда яшаётган бўлсам-да, Яҳова менинг нурим бўлади.
9 Масаламни кўриб чиқиб, мен учун адолатли ҳукм чиқармагунча,
Яҳованинг ғазабига чидайман.
(Чунки Унга қарши гуноҳ қилдим.+)
У мени ёруғликка олиб чиқади.
Шунда Унинг адолатини кўраман.
10 Душманим ҳам буни кўради.
Менга: «Худойинг Яҳова қаерда?» +— деган
Шарманда бўлади.
Шунда мен душманнинг аҳволини кўраман.
У кўчадаги лойдай топталади.
11 Бу, тош деворларинг қуриладиган кун бўлади.
Ўша куни чегаралар кенгайтирилади*.
12 Ўша куни улар ҳар ёқдан:
Оссуриядан, Миср шаҳарларидан,
Мисрдан тортиб Фурот дарёсигача бўлган кенг ҳудуддан,
Денгизлару тоғлар орасидаги юртлардан олдингга келади+.
13 Уларнинг қилмишлари дастидан,
Аҳолиси сабабли ер юзи ҳувуллаб қолади.
14 Ўрмонда, боғнинг ўртасида ёлғиз яшаган
Халқингни, мулкинг бўлмиш сурувингни таёқ билан боқ+.
Ўтмишда бўлганидек, уларни Башанда ва Гиладда ўтлат+.
15 «Эй халқ, Миср юртидан чиққанингизда бўлганидай,
Сизларга ажойиботлар кўрсатаман+.
16 Халқлар қудратли бўлишига қарамай, буларни кўриб уятга қолади+.
Оғизларини қўллари билан беркитади.
Уларнинг қулоқлари кар бўлиб қолади.
17 Улар илонга ўхшаб тупроқ ялайди+,
Ерда судралиб юрувчилар сингари қалъаларидан титроқ босиб чиқади.
Улар ваҳима ичида Тангримиз Яҳованинг олдига келади,
Ундан қўрқадиган бўлади»+.
18 Халқи орасидан омон қолганларнинг+ гуноҳини кечирувчи, қилмишини афв этувчи+
Сенга ўхшаш Худо борми?!
Сен абадий ғазабланиб юрмайсан.
Зеро, меҳр-садоқат намоён этиш Сенга ёқади+.
19 Сен яна раҳм-шафқат кўрсатасан+, хатоларимизни топтаб ташлайсан.
Сен барча гуноҳларимизни денгиз тубига улоқтириб юборасан+.
20 Ўтмишда ота-боболаримизга онт ичганингдай,
Сен Ёқубга вафо қилиб,
Иброҳимга меҳр-садоқат кўрсатасан+.