Еремиёнинг марсияси
א [Алеф]
3 Унинг қаҳр таёғидан жафо чеккан одам менман.
2 У мени қувиб чиқарди ва ёруғликда эмас, қоронғиликда юришга мажбур қилди+.
3 Ҳа, У кун бўйи, қайта-қайта менга қарши қўлини кўтарди+.
ב [Бет]
4 У эту теримни чиритиб,
Суякларимни синдирди.
5 У мени қамал қилиб, заҳарли ўт+ ва жабру жафо билан ўраб олди.
6 Аллақачон ўлиб кетган одамдай, мени қоронғи жойларда ўтиришга мажбур қилди.
ג [Гимел]
7 Қочиб қутула олмаслигим учун, У мени девор билан қуршаб олди.
У менга оғир мис кишанлар солди+.
8 Мен умидсизликка тушиб, ёрдам сўраб ёлворганимда, У ибодатимни рад этди+.
9 У йўнилган тошлар билан йўлларимни тўсиб қўйди,
Йўлларимни чалкаштириб юборди+.
ד [Далет]
10 У айиқдай, яшириниб ётган шердай мени пистирмада пойлаб турибди+.
12 У камонини букиб, ўқ учун мени нишон қилди.
ה [Хе]
13 Ўқдонидаги ўқлар билан буйракларимни тешиб ташлади.
14 Барча халқларга масхара бўлдим. Улар кун бўйи мен ҳақда қўшиқ куйлади.
15 У менга аччиқ нарсалар едириб, эрманга тўйдирди+.
ו [Вав]
17 Сен мени тинчлигимдан маҳрум этдинг. Яхшилик нималигини унутдим.
18 Шунинг учун ўзимга: «Кўрким, Яҳовага бўлган умидим сўниб қолди»,— дедим.
ז [Зайин]
19 Қайғу-ҳасратимни, бошпанасиз қолганимни+, эрман ва заҳарли ўт+ еганимни эсга ол.
20 Сен албатта мени ёдга олиб, мен томон эгиласан+.
21 Мен буларни қалбимда сақлайман. Шу боис, сабр ила Сени кутаман+.
ח [Хет]
22 Яҳованинг меҳр-садоқати туфайли биз йўқ бўлиб кетмадик+.
Зеро, Унинг раҳм-шафқати ҳеч қачон тугамайди+.
23 Улар ҳар тонг янгиланади+. Сенинг садоқатинг мўлдир+.
24 «Яҳова менинг улушим+. Шунинг учун сабр ила Уни кутаман»+,— деб айтдим.
ט [Тет]
25 Яҳова Унга умид боғлаганга+, Уни излайдиган инсонга яхшилик қилади+.
26 Сукут сақлаб*+ Яҳовадан нажот+ кутиш яхшидир.
27 Киши учун ёшлик чоғида қийинчиликларни бошдан кечириш* яхшидир+.
י [Йод]
28 Худо қийинчиликларга йўл қўйса, бундай киши ёлғиз ўтириб сукут сақласин+.
29 У бутунлай бўйсуниб, юзини тупроққа ботирсин+. Эҳтимол ҳали ҳам умид бордир+.
30 Ураётган кишига юзини тутсин, ҳақоратлар остида қолиб кетсин.
כ [Каф]
31 Зеро, Яҳова бизни абадий ташлаб кетмайди+.
32 Гарчи У қайғу-алам келтирган бўлса-да, мўл-кўл меҳр-садоқатига кўра раҳм-шафқат ҳам кўрсатади+.
33 Чунки Унинг юрагида инсон ўғилларига жабр-зулм келтириш нияти йўқ+.
ל [Ламед]
34 Бутун дунёдаги маҳбуслар топталишига+,
35 Аллоҳ Таолонинг кўз ўнгида инсон ҳуқуқи поймол этилишига+,
36 Маҳкамада ноҳақлик қилинишига
— Бундай нарсаларга Яҳова чидаб туролмайди.
מ [Мем]
37 Яҳова амр бермаса, ким бирор нарса айтиб, уни амалга ошира олади?
38 Аллоҳ Таолонинг оғзидан
Яхшилик билан бирга ёмонлик чиқмайди.
39 Нега инсон* қилган гуноҳининг оқибатларидан нолиши керак?+
נ [Нун]
40 Йўлларимизни текшириб, диққат билан кўздан кечирайлик+. Келинглар, Яҳовага қайтайлик+.
41 Қўлларимизни осмонга кўтариб, Худога чин кўнгилдан ибодат қилиб+, шундай дейлик:
42 «Биз гуноҳ қилиб, Сенга қарши чиқдик+, Сен бизни кечирмадинг+.
ס [Самех]
44 Ибодатимиз Сенга етиб бормаслиги учун, булутлардан тўсиқ ясадинг+.
45 Сен бизни халқлар орасида супуринди ва ахлатдай қилдинг».
פ [Пе]
46 Барча душманларимиз бизга қарши оғизларини очди+.
47 Қўрқув+, тузоқлар, вайронагарчилик ва ҳалокат+ бизнинг улушимиз бўлди.
48 Халқим қизининг ҳалокатини кўриб, кўз ёшларим дарё бўлиб оқди+.
ע [Айин]
49 Тўхтамасдан, тинимсиз йиғлаяпман+.
50 Яҳова осмондан қарамагунча, бизга назар солмагунча йиғлайвераман+.
51 Шаҳрим қизларининг аҳволини кўриб, юрак-бағрим эзилди+.
צ [Цаде]
52 Сабабсиз душманларим мени қушдек овлади.
53 Улар чуқурда мени ҳаётдан маҳрум этди, менга тошлар отди.
54 Сувлар кўтарилиб бошимдан ошди. Шунда: «Адойи тамом бўлдим!» — дедим.
ק [Қоф]
55 Эй Яҳова, чуқурлик тубидан исмингни айтиб чақирдим+.
56 Тингла мени, енгиллик ва ёрдам беришингни сўраб ёлворганимда қулоқларингни бекитма.
57 Сени чақирган кунимда менга яқинлашиб: «Қўрқма!» — дединг.
ר [Реш]
58 Эй Яҳова, маҳкамада мени ҳимоя қилдинг, ҳаётимни қутқардинг+.
59 Эй Яҳова, менга қандай ёмонлик қилинганини кўрдинг, ўтинаман, мен учун адолат ўрнат+.
60 Улар мендан қасос олганини, менга қарши фитналар уюштирганини Сен кўрдинг.
ש [Син] ёки [Шин]
61 Эй Яҳова, улар мени масхара қилганини, менга қарши фитналар уюштирганини эшитдинг+.
62 Рақибларимнинг айтган сўзларини, кун бўйи мен тўғримда пичирлашганини эшитдинг.
63 Қара! Улар ўтирса ҳам, турса ҳам қўшиқларида мени масхара қиляпти.
ת [Тав]
64 Эй Яҳова, қилмишларига яраша уларга қайтар.
65 Уларни лаънатлаб, тошбағир қиласан.
66 Эй Яҳова, Сен ғазаб ичида уларнинг кетидан қувасан, ер юзидан уларни йўқ қиласан.