Еремиёнинг марсияси
א [Алеф]
2 Яҳова жаҳл устида Сион қизини қора булут билан қоплади!
У Исроилнинг чиройини осмондан ерга улоқтириб юборди+.
Ғазаб кунида У оёқ қўядиган курсисини+ эсламади.
ב [Бет]
2 Яҳова Яҳудонинг яшаш жойларини аямай вайрон қилди.
Қаҳр ичида Яҳудо қизининг қалъаларини бузиб ташлади+.
Шоҳликни+ ва унинг бекларини+ ерга уриб, хўрлади.
ג [Гимел]
3 Оташин қаҳр ичида У Исроилнинг бор кучини йўқ қилди*.
Душман ҳужум қилганида, У бизга ёрдам бермади+.
Унинг ғазаби атрофидаги ҳамма нарсани ютиб юборадиган олов каби Ёқубга қарши ёнди+.
ד [Далет]
4 У душман каби камонини букди, ғанимдек ўнг қўлини зарба беришга тайёрлади+.
Бизга қадрли бўлганларнинг ҳаммасини қириб ташлади+.
Қаҳрини оловдай+ Сион қизининг чодирига сочди+.
ה [Хе]
5 Яҳова бизга душмандай бўлди+.
У Исроилни ютиб юборди.
Унинг барча минораларини бузиб ташлади.
Бор қалъаларини вайрон қилди.
Яҳудо қизининг қайғусини, фиғонини орттирди.
ו [Вав]
6 У чайласини боғдаги капа сингари қулатди+.
Байрамларига чек қўйди+.
Яҳова шундай қилдики, байрам ва Шаббат куни Сионда унутилди.
Оташин ғазаб ичида шоҳ ва руҳонийни рад этди+.
ז [Зайин]
7 Яҳова қурбонгоҳидан воз кечди.
Муқаддас масканидан жирканиб юз ўгирди+.
Мустаҳкам минораларининг деворларини душман қўлига таслим қилди+.
Улар Яҳованинг уйида байрам кунидагидай ҳайқирди+.
ח [Хет]
8 Яҳова Сион қизининг деворларини бузиб ташлашга қарор қилди+.
У ўлчов ипини тортди+.
Вайронагарчилик келтиришдан қўлини тиймади.
Қиялатиб уйилган тупроқ ва деворни қайғуга ботирди.
Иккаласи ҳам заиф бўлиб қолди.
ט [Тет]
9 Унинг дарвозалари тупроққа кўмилди+.
Худо унинг сурма зулфинларини парчалаб ташлади.
Унинг шоҳию беклари халқлар орасига тарқалди+.
Қонунга амал қиладиган ҳеч ким йўқ, ҳатто унинг пайғамбарлари Яҳовадан ваҳий олмаяпти+.
י [Йод]
10 Сион қизининг оқсоқоллари сукут сақлаб ерда ўтирибди+.
Улар бошларига қум сочиб, жулга ўранди+.
Қуддус қизлари ерга теккунча бошларини эгишди.
כ [Каф]
11 Йиғлайвериб кўзимнинг нури кетиб қолди+.
Ичим дарддан оғрияпти.
Болалару чақалоқлар шаҳар майдонларида ҳушсиз ётганидан+,
ל [Ламед]
12 Улар шаҳар майдонларида яраланган кишилардай ҳолсиз ётиб,
Оналарининг қўлларида жон бераётиб,
Улардан: «Дон ва шароб қани?»+ — деб сўрашяпти.
מ [Мем]
13 Эй Қуддус қизи, сенга нимани мисол қилиб келтирай?
Сени нимага ўхшатсам бўлади?
Эй, Сионнинг бокира қизи, сенга тасалли бериш учун сени нима билан солиштирай?
Сенинг яранг денгиздай бепоён+. Ким сенга шифо бера олади?+
נ [Нун]
14 Пайғамбарларинг кўрган ваҳийлар ёлғон ва пуч нарса+.
Улар гуноҳларингни ошкор қилиб, асирга тушишдан сени асрамади+.
Аксинча, сохта ваҳийлар кўриб, сени адаштирадиган хабарлар тарқатишди+.
ס [Самех]
15 Йўлдан ўтган-кетганлар сени мазах қилиб, кафтини кафтига урди+.
Улар Қуддус қизининг аҳволини кўриб, ҳайратдан ҳуштак чалди+ ва бошларини чайқаганча:
«“Гўзалликда баркамол, бутун ер юзининг қувончи”+,— деб айтилган шаҳар шуми?!» — деди.
פ [Пе]
16 Барча душманларинг сени кўриб оғизларини очди.
Улар ҳуштак чалиб ва тишларини ғижирлатиб: «Биз уни ютиб юбордик+.
Бу кунни биз кутган эдик!+ Мана, ўша кун келди, биз уни кўрдик!»+ — деб айтади.
ע [Айин]
17 Яҳова нимани ният қилган бўлса рўёбга чиқарди+, У сўзларини амалга оширди+,
Қадим замонда айтганларини бажарди+.
У сени аямай бузиб ташлади+.
Душман сени мағлуб қилиб қувонишига У рухсат берди, душманларинг кучини оширди.
צ [Цаде]
18 Эй, Сион қизининг девори, халқнинг юраги Яҳовага фарёд қилмоқда.
Кўз ёшлар кечаю кундуз дарёдай оқиб турсин.
Ўзингга дам берма, кўзларинг тиним билмасин.
ק [Қоф]
19 Тур! Тунги қоровулликлар бошланганида, кечаси билан йиғлаб чиқ.
Яҳованинг кўзи олдида юрагингни сувдай тўккин.
Очарчиликдан ҳар бир кўчанинг бурчагида* ҳолсизланиб ётган+
Болаларинг ҳаёти учун қўлларингни кўтариб Унга ёлвор.
ר [Реш]
20 Эй Яҳова, Сен қаттиқ жазолаган халқингга назар сол.
Ахир аёллар ўз боласини, соғлом фарзандини еяпти-ку!+
Руҳонийлару пайғамбарлар Яҳованинг муқаддас масканида ўлдириляпти-ку!+
ש [Шин]
21 Ёшу қари кўчаларда ўлиб ётибди+.
Йигиту қизларим қиличдан ҳалок бўлди+.
Ғазаб кунингда Сен уларни ўлдирдинг, раҳм қилмай қириб ташладинг+.
ת [Тав]
22 Байрамга чақиргандай+, Сен ҳар ёқдан ваҳима келтирдинг.