Еремиёнинг марсияси
א [Алеф]*
1 Илгари одамларга тўлиб-тошган Қуддус+ бутунлай ёлғиз қолди!
Халқлар ичида гавжум бўлган шаҳар+ энди бевага ўхшаб қолди!
У вилоятлар ичида малика эди, энди қулга айланди!+
ב [Бет]
2 У тун бўйи йиғлаб чиқди+, кўз ёшлари ётоқларини ювди.
Ўйнашларидан ҳеч бири уни юпатмади+.
Барча дўстлари унга хиёнат қилиб+, унинг душманларига айланди.
ג [Гимел]
3 Яҳудо сургун қилиниб+, қайғу-алам ва қуллик машаққатидан азоб чекди+.
У халқлар орасида яшашга мажбур+, у ўзига тинч жой топа олмади.
Бошига кулфат тушганда, таъқиб қилувчиларининг бари унга етиб олди.
ד [Далет]
4 Сионга олиб борувчи йўллар мотам тутяпти, чунки ҳеч ким байрамларга келмаяпти+.
Унинг барча дарвозалари бузилган+, руҳонийлари оҳ-воҳ қиляпти.
Унинг қизлари оҳу нола қиляпти. У қаттиқ изтиробда.
ה [Хе]
5 Душманлари энди унинг хўжайини бўлди. Ёвларим беғам юрибди+.
Гуноҳлари кўплигидан Яҳова унинг бошига кулфат юборди+.
Душман унинг фарзандларини асир қилиб олиб кетди+.
ו [Вав]ss
6 Сион қизи ҳашаматини йўқотди+.
Унинг беклари яйлов топа олмаган буғуларга ўхшаб қолди.
Улар ҳолдан тойиб, қувиб борувчилар олдига тушиб кетмоқда.
ז [Зайин]
7 Қуддуснинг бошига кулфат тушганида, уй-жойсиз қолганида,
У илгари эга бўлган барча қимматбаҳо нарсаларини эслади+.
Унинг халқи душманлар қўлига тушганда, ҳеч ким ёрдамга келмаганида+,
Ғанимлари унинг қулаганини кўриб, уни мазах қилди+.
ח [Хет]
8 Қуддус оғир гуноҳ қилди+.
Шу сабабли у жирканч бир нарсага айланди.
Илгари уни ҳурмат қилганлар, энди ундан ҳазар қиляпти, чунки улар унинг яланғочлигини кўрди+.
У нола қилмоқда+, шарманда бўлганидан орқага ўгирилди.
ט [Тет]
9 Унинг этаги нопоклиги билан булғанди.
У келажаги ҳақида ҳеч ҳам ўйламади+.
Унинг қулаши даҳшатли бўлди, уни юпатадиган ҳеч ким йўқ.
Эй Яҳова, менинг қайғу-аламимга назар сол, ахир душман керилмоқда+.
י [Йод]
10 Душман унинг барча хазиналарига қўл чўзди+.
Қуддус унинг муқаддас масканига халқлар кирганини кўрди+,
Бироқ Сен уларга жамоатингга киришни ман этган эдинг.
כ [Каф]
11 Унинг бутун халқи оҳ-воҳ қилмоқда, улар нонга зор+.
Улар ўлмаслик учун овқат эвазига қимматбаҳо нарсаларини берди.
Эвоҳ Яҳова, аҳволимга қара, ахир мен қадр-қиммати йўқ бир аёлга* ўхшаб қолдим-ку!
ל [Ламед]
12 Эй, йўлдан ўтган-кетганлар, сизларга фарқи йўқми?
Қаранглар, кўринглар.
Ғазаби аланга олган кунда Яҳова менга азоб берди+.
Мен каби азоб чеккан одам борми?
מ [Мем]
13 У осмондан олов юбориб, ҳар бир суягимни куйдирди+.
У оёқларимга тўр ташлади, мени орқага қайтишга мажбурлади.
У мени ташлаб кетилган аёлдай қилди.
Мен кун бўйи касалман.
נ [Нун]
14 Қилмишларим менга бўйинтуруқдай бўлди, уларни Ўз қўллари билан бўйинтуруққа боғлади.
Улар менинг бўйнимга қўйилди ва мен ҳолсизланиб қолдим.
Яҳова мени кучим етмайдиган одамларнинг қўлига топширди+.
ס [Самех]
15 Яҳова мендаги кучли эркакларни улоқтириб ташлади+.
У йигитларимни ўлдириш ниятида менга қарши бир жамоа йиғди+.
Яҳова Яҳудонинг бокира қизини узумсиққичда топтади+.
ע [Айин]
16 Булар дастидан мен йиғлаяпман+, кўзларимдан тирқираб ёш оқмоқда.
Мени юпатиб, ором берадиган кишилар олисда.
Ўғилларим қирилди, душман зафар қозонди.
פ [Пе]
17 Сион қўлларини чўзди+, уни юпатувчи ҳеч ким қолмади.
Яҳова Ёқубнинг атрофидаги барча душманларига унга қарши чиқишни буюрди+.
Қуддус уларнинг назарида жирканч нарса бўлди+.
צ [Цаде]
18 Яҳова одилдир+, мен эса Унинг амрларига қарши чиқдим+.
Эй халқлар, қулоқ солинглар, менинг дардимни кўринглар.
Йигиту қизларим асир қилиб олиб кетилди+.
ק [Қоф]
19 Мен ўйнашларимни чақирдим, аммо улар менга хиёнат қилди+.
Жонларини сақлаш учун нон излаб+,
Руҳонийлариму оқсоқолларим шаҳарда ўлиб кетишди.
ר [Реш]
20 Назар сол Яҳова, мен қаттиқ изтироб чекяпман.
Ичим дарддан оғрияпти.
Исёнкорликка муккасидан кетганим учун юрак-бағрим эзилиб кетди+.
Ташқарида қилич ҳалок қилмоқда+, уй ичида одамлар ўлмоқда.
ש [Шин]
21 Одамлар оҳу нола қилаётганимни эшитди. Менга тасалли берадиган ҳеч ким йўқ.
Душманларимнинг бари бошимга тушган кулфат ҳақида эшитди.
Сен менга фалокат юборганингдан хурсанд бўлишди+.
Аммо Сен эълон қилган ўша кунни келтирасан+. Шунда улар менинг аҳволимга тушади+.
ת [Тав]
22 Барча қилмишларим учун мени жазолаганинг сингари,
Уларни ҳам жазола+, қабиҳликлари кўз ўнгингда бўлсин.
Кўпдир менинг оҳу нолаларим, юрагим хаста.