Забур
Сано. Шаббат кунига аталган қўшиқ.
92 Эй Яҳова, Сенга шукроналар айтиш+,
Эй, Тангри Таоло, исмингга мадҳлар куйлаш яхшидир.
Кечалари содиқлигингни эълон қилиш яхшидир.
3 Ўн торли ва уч торли асбоб,
Арфанинг жарангдор оҳанги жўрлигида эълон қилиш яхшидир+.
4 Ишларинг билан мени севинтирдинг, эй Яҳова,
Қўлларинг ишидан мен хурсанд бўлиб ҳайқиряпман.
5 Эй Яҳова, ижодларинг нақадар буюкдир!+
Ўйларинг жуда ҳам терандир!+
6 Онгсиз одам буни била олмайди,
Нодон кимса буни англаб етмайди+:
7 Ёвузларнинг майса каби ўсиб кетиши,
Ёмонлик қилувчиларнинг гуллаб-яшнаши —
Абадий йўқ бўлиб кетиши учундир+.
8 Сен эса, эй Яҳова, тоабад ҳаммадан юксаксан.
9 Эй Яҳова, душманларинг мағлуб бўлишига қара,
Ёвларинг қандай йўқ бўлиб кетишига назар сол,
Ёмонлик қилувчиларнинг барчаси тумтарақай бўлади+.
11 Душманларим мағлуб бўлишини кўзларим билан кўраман+,
Менга ҳужум қилган ёвузлар енгилганини қулоқларим билан эшитаман.
13 Улар Яҳованинг уйида ўтқазилиб,
Аллоҳимизнинг ҳовлиларида гуллаб-яшнайди+.
14 Кексаликда ҳам улар гуркираб ўсаверади+,
Бақувват ва ширадор бўлиб тураверади+.
15 Яҳованинг ҳақлигини эълон қилинглар.
У менинг Қоям+, Унда ноҳақлик йўқдир.