Юҳаннонинг биринчи мактуби
3 Қаранглар, Аллоҳнинг болалари дея номланишимиз учун+ Ота бизга қандай севги намоён этган+ ва биз чиндан ҳам Унинг фарзандларимиз. Дунё Худони таниб-билмагани сабабли+ бизни ҳам билмайди+. 2 Азизларим, биз энди Аллоҳнинг фарзандларимиз+, аммо келажакда қандай бўлишимиз ҳали ноаниқ+. Фақат шуни биламизки, Худо ошкор бўлганда, Унга ўхшаган бўламиз, чунки У қандай бўлса Уни шундайлигича кўрамиз. 3 Унга умид боғлаган ҳар ким ўзини у каби пок қилади+.
4 Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши қонунсизларча йўл тутади, шунинг учун гуноҳ қонунсизликдир. 5 Шунингдек, Исо гуноҳларимизни бартараф қилиш учун келганини* биласизлар+, унда эса гуноҳ йўқ. 6 У билан бирликда бўлган ҳеч ким гуноҳ қилмайди+. Гуноҳ қилувчи эса уни на кўрган, на таниб-билган. 7 Азиз болалар, сизларни ҳеч ким йўлдан адаштирмасин. Адолатли йўл тутувчи киши Исо сингари одилдир. 8 Гуноҳ қилувчи эса Иблисдандир, чунки Иблис бошидан гуноҳ қилиб келмоқда+. Худонинг Ўғли эса Иблиснинг ишларини барбод қилиш ниятида келган+.
9 Худонинг фарзанди гуноҳ қилиб юрмайди+, сабаби унда Аллоҳнинг муқаддас руҳи* бор. Аллоҳнинг фарзанди бўлгани учун+ у гуноҳ қила олмайди. 10 Худонинг ва Иблиснинг болаларини шундан билса бўлади: тўғри иш қилиб юрмайдиган ва биродарини севмайдиган, Аллоҳдан эмас+. 11 Бошидан сизлар эшитган хабар қуйидагичадир: бир-биримизни севишимиз даркор+. 12 Шайтоннинг* фарзанди ҳисобланган ва укасини ўлдирган Қобилга ўхшамайлик+. Нима учун у укасини ўлдирди? Чунки унинг ишлари қабиҳ+, укасиники эса адолатли эди+.
13 Биродарларим, дунё сизлардан нафратланса ҳайрон қолманглар+. 14 Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз+, чунки биз биродарларни севамиз+. Биродарларни севмайдиган эса ўлим ҳолатидадир+. 15 Биродаридан нафратланадиган ҳар бир киши қотил+. Ҳеч бир қотил эса абадий яшамаслиги сизларга аёндир+. 16 Исо Масиҳ бизлар учун жонини* бергани туфайли муҳаббат нима эканини билиб олдик+. Шундай экан, биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз+. 17 Агар кимдир фаровон ҳаёт кечириб, биродарини муҳтожликда кўрса-ю, унга раҳм қилишдан бош тортса, қанақасига у Худони севаман дея олади?+ 18 Севикли болаларим, бир-биримизни сўз ёки тил билангина эмас+, балки амалда+ ва самимийлик ила+ севишимиз керак.
19 Шу тариқа ҳақиқат тарафида эканимизни билиб оламиз. Ҳатто қалбларимиз бизни айбласа ҳам, 20 қалбларимизни Унинг севгисига ишонтирамиз. Зеро Худо қалбимиздан улуғ ва Унга ҳар нарса аён+. 21 Азизларим, агар қалбларимиз бизни айбламаса, Аллоҳ билан бемалол гаплаша оламиз+. 22 Ундан нимаики сўрасак, У беради+. Чунки Унинг амрларини бажариб, назарида маъқул бўлган ишларни қиляпмиз. 23 Унинг амри қуйидагичадир: Ўғли Исо Масиҳ номига ишониб+, у бизга буюрганидек бир-биримизни севишимиз лозим+. 24 Унинг амрларига риоя этган у билан бирликда, у ҳам бундай киши билан бирликда бўлади+. У билан бирликда эканимизни+ эса бизга ато этган руҳи ёрдамида билиб оляпмиз.