Римликларга
10 Биродарлар, юрагимдаги яхши ният ҳамда Аллоҳга бўлган илтижоларим, исроилликларнинг нажот топиши ҳақидадир+. 2 Худонинг хизматида уларнинг ғайрати борлигига ўзим шоҳидман+, аммо бу ғайрат аниқ билимга мувофиқ эмас. 3 Боиси, улар Тангрининг адолатини билмай+, ўзларининг адолатини ўрнатмоқчи бўлиб+, Аллоҳнинг адолатига бўйсунишмади+. 4 Ахир Таврот Масиҳда тугаяпти+. Шундай экан, имонни намоён этган ҳар бир киши одилликка эга бўла олади+.
5 Мусо пайғамбар Таврот орқали эришиладиган одиллик тўғрисида шундай ёзган: «Уларга риоя қилган киши улар туфайли яшайди»+. 6 Имоннинг натижасида пайдо бўлувчи одиллик ҳақида эса шундай дейилган: «Ўзингча+: Масиҳни олиб тушиш учун “ким осмонга кўтарилади?”+ 7 ёки Масиҳни тирилтириш учун “ким тубсизликка тушади?”+ — дея кўрма». 8 Муқаддас Ёзувларда нима дейилган? «Бу сўзлар сизларга яқин, сизларнинг оғзингиз ва қалбингиздадир»+. «Бу сўзлар» — биз ваъз қилаётган имон каломи. 9 Агар ўз оғзинг билан Исонинг Ҳазрат эканини очиқдан-очиқ эълон қилаётган бўлсанг+ ва Аллоҳ уни тирилтирганига чин қалбдан ишонсанг, қутқариласан. 10 Сабаби, чин қалбдан ишонган киши одилликка эришади, ушбу имон ҳақида очиқдан-очиқ эълон қилган киши+ эса нажот топади.
11 Муқаддас Ёзувларда: «Имонини унга асослаган кишининг умиди пучга чиқмайди»+,— деб айтилган. 12 Яҳудий ва юнон орасида ҳеч қандай фарқ йўқ+, чунки ҳамманинг Рабби* бир ва Унинг исмини чақирадиган ҳамма Ундан барака топади. 13 Ҳа, «Яҳованинг* исмини айтиб чақирган ҳар бир одам қутқарилади»+. 14 Лекин ишонмай туриб Уни қандай чақиришади? У ҳақда эшитмаган бўлишса-чи, Унга қандай ишонишади? Ваъз қилувчи бўлмаса, қанақасига эшитишади? 15 Агарда юборилмаган бўлишса, қай йўсин ваъз қилишади?+ Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Хушхабарни эълон қилиб юрганнинг қадамлари нақадар гўзал!»+
16 Бироқ хушхабарга уларнинг ҳаммаси ҳам итоат этмади. Бу тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деб ёзган: «Эй Яҳова*, биздан эшитган хабарга ким ишонади?»+ 17 Демак, каломни эшитгач имон пайдо бўлади+. Каломни эса биров Масиҳ ҳақида гапирганда эшитишади. 18 Аммо мен шундай деб сўраяпман: нима, улар эшитишмадими? «Уларнинг товуши ернинг тўрт тарафига, уларнинг хабари заминнинг чеккаларига қадар етиб борди»+. 19 Яна савол беряпман: нима, Исроил халқи билмаганми?+ Бошида Мусо пайғамбар шундай деган: «Арзимас халқ орқали сизларда рашк қўзғатаман, ақлсиз халқ орқали сизларда қаттиқ ғазаб қўзғатаман»+. 20 Ишаё пайғамбар бўлса, жасоратга тўлиб: «Қидирмаган кишилар Мени топишди+, Мени сўрамаганларга Ўзимни ошкор этдим»+,— деган. 21 Исроил ҳақида эса Тангри шундай деб айтган: «Кун бўйи шу итоатсиз ва ўжар халққа қўлларимни чўздим»+.