Римликларга
9 Масиҳнинг издоши сифатида мен ростини айтяпман, алдаётганим йўқ, чунки муқаддас руҳнинг бошқаруви остида виждоним ҳам шоҳидлик бермоқда: 2 қалбимда кучли ғам-ғусса ва тўхтамайдиган бир дард бор. 3 Ўз биродарларим, қариндошларимни деб, мен ҳатто Масиҳдан айрилиб, лаънати бўлишга ҳам тайёр эдим. 4 Улар исроилликлардир. Аллоҳ уларни ўғилликка қабул қилиб+, улуғворлик ато этди, улар билан аҳд қилиб+ Тавротни+, муқаддас хизмат+ ҳамда ваъдаларни берди+. 5 Улар ота-боболаримизнинг авлоди бўлиб+, Масиҳ ҳам улардан келиб чиққан+. Ҳаммадан устун турган Худога абадий ҳамдлар бўлсин. Омин.
6 Аммо бу Тангрининг сўзи рўёбга чиқмади, дегани эмас. Ахир Исроилдан туғилганларнинг барчаси ҳам чинакам исроиллик эмас-ку+. 7 Улар Иброҳимнинг зурриёти* бўлишгани учунгина ҳаммаси ҳам унинг болалари бўла олмайди+, чунки Муқаддас Ёзувларда: «Сенга ваъда қилинган зурриёт Исҳоқдан келиб чиқади»+,— деб айтилган. 8 Бошқача қилиб айтганда, унинг наслидан бўлган фарзандлар аслида Тангрининг фарзандлари эмас+. Лекин ваъда бўйича туғилган фарзандлар+ зурриёт* ҳисобланишади. 9 Берилган ваъда эса қуйидагича эди: «Келаси йил шу вақтда келганимда Сора ўғилли бўлади»+. 10 Ваъда нафақат ўшанда, балки бобокалонимиз Исҳоқдан Ривқо эгизак ўғилларга ҳомиладор бўлганда ҳам берилганди+. 11 Худонинг танлаб олишга нисбатан нияти бундан буён ҳам ишларга эмас, балки даъват Этувчига боғлиқ бўлиши учун, эгизаклар ҳали туғилишидан ва қандайдир яхши ёки ёмон иш қилишидан аввал 12 Аллоҳ Ривқога шундай деди: «Каттаси кичигига қул бўлади»+. 13 Чунки Муқаддас Ёзувларда: «Мен Ёқубни севдим, Эсовдан эса нафратландим»+,— дея ёзилган.
14 Унда нима демоқчимиз? Аллоҳ адолатсизлик қиладими? Бундай бўлиши мумкин эмас!+ 15 Мана, Аллоҳ Мусога нима деган: «Кимга раҳм-шафқатли бўлишни хоҳласам, ўшанга раҳм-шафқатли бўламан, кимга меҳр-шафқат кўрсатишни истасам, ўшанга меҳр-шафқат кўрсатаман»+. 16 Хуллас бу истаганга ҳам, югурганга ҳам эмас, балки раҳм-шафқатли Худога боғлиқ+. 17 Муқаддас Ёзувларда фиръавн ҳақида қуйидагича ёзилган: «Сен орқали Ўз қудратимни кўрсатиб, исмим бутун дунёда эълон этилиши учун сени тирик қолдирдим»+. 18 Демак, У хоҳлаганига раҳм-шафқатли бўлади, хоҳлаганига ўжар бўлишга йўл қўяди+.
19 Сен эса мендан сўрайсан: «Унда нега Аллоҳ одамларни айблайди? Ахир Унинг иродасига қарши чиқа оладиган кимса йўқ-ку». 20 Эй инсон, сен ким бўлибсанки Аллоҳга қарши гапирсанг?+ Ясалган буюм уни ясаганга: «Нега мени бундай қилиб ясадинг?»+ — деб айтадими? 21 Наҳотки кулолнинг ўша-ўша лой бўлагидан+ бир идишни шарафли, бошқа бир идишни шарафсиз мақсадда ясашга ҳаққи бўлмаса? 22 Гарчи Аллоҳ Ўз ғазабини ва қудратини намоён этишни хоҳласа ҳам, аммо сабр-тоқат билан ҳалокатга тайёр турган идишлар мисоли инсонларга чидаб келган бўлса, нима бўпти? 23 Бундай йўл тутиб, У мўл-кўл улуғворлигини, олдиндан шон-шарафга ҳозирланган раҳм-шафқат идишларига+, 24 яъни нафақат яҳудийлар, балки бошқа халқлар орасидан даъват этилган бизларга ҳам кўрсатмоқчи+. 25 Ҳўшея пайғамбарнинг китобида Аллоҳ айтганидек: «Менинг халқим бўлмаганни+ “халқим”, севгилим бўлмаганни “севгилим” дейман»+. 26 «Менинг халқим эмассизлар»,— дейилган жойда ҳам улар «барҳаёт Худонинг ўғиллари»+, деб аталадилар.
27 Ишаё пайғамбар эса Исроил халқи тўғрисида баланд овозда хитоб қилган: «Гарчи Исроил ўғилларининг сони денгиз соҳилидаги қумдай бўлса ҳам, оз қисмигина нажот топади+. 28 Чунки Яҳова* ер юзида яшовчиларни жавобгарликка тортади ва бу ишни У тезда охирига етказади»+. 29 Ишаё пайғамбар ўтмишда айтганидай: «Қўшинлар Сарвари Яҳова* биз учун зурриёт* қолдирмаганида эди, биз Садўмга ўхшаб қолардик, Ғамўра сингари бўлиб қолардик»+.
30 Бунга энди нима деймиз? Ўзга халқлар одилликка интилмаса-да, одилликка эришишди+. Бу одиллик имоннинг натижасидир+. 31 Аммо Исроил қонунга асосланган одилликка интилган бўлса-да, ушбу қонуннинг мақсадига етгани йўқ. 32 Нима сабабдан мақсадга етгани йўқ? Чунки улар имон билан эмас, балки ишлар орқали унга интилишган. Улар «қоқинтирадиган тошга»+ қоқинишди. 33 Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Мана, Мен Сионда одамларни қоқинтирадиган тошни+ ва уларни йиқитадиган қояни қўйяпман. Имонини унга асослаган кишининг умиди пучга чиқмайди»+.