Амос
9 Қурбонгоҳ устида Яҳова турганини кўрдим+. У қуйидагича деди: “Устун қошга шундай зарба бергинки, пойдеворлар ларзага келсин. Устун қошларни кесиб ташла. Омон қолган халқни Мен қилич билан ҳалок қиламан. Қочиб кетаётганларнинг ҳеч бири қутулмайди, қочмоқчи бўлганларнинг ҳеч қайсиси омон қолмайди+.
2 Борди-ю, улар чуқур қазиб мозорга* яширинса,
Қўлимни узатиб, ўша ердан уларни чиқариб оламан.
Агар улар осмонга чиқса,
У ердан ҳам уларни тортиб тушираман.
3 Кармил чўққисида яшириниб олса ҳам,
Ўша ердан уларни излаб топиб, олиб келаман+.
Борди-ю, улар Мендан бекиниб, денгиз тубига тушса ҳам,
Менинг амрим билан илон ўша ерда уларни чақади.
4 Агар душманлари уларни асир қилиб олиб кетса,
Қиличга амр бериб, ўша ерда уларни қириб ташлайман+.
Барака эмас, мусибат келтириш учун уларга кўз тикаман+.
5 Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳова юртга* қўл теккизганда,
У эриб кетади+ ва унда яшовчиларнинг ҳаммаси мотам тутади+.
Бутун юрт Нил каби кўтарилади,
Мисрдаги Нил дарёсидай қайта босилади+.
6 У осмонга кўтариладиган зинапоя қуриб,
Ер узра гумбазини ўрнатади.
Денгиз сувларини йиғиб олиб,
Уларни ер юзига ёғдиради+.
Унинг исми — Яҳова+.
7 Яҳова шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен учун кушликлардан* ортиқ жойингиз йўқ!
8 Яҳова шундай демоқда: “Мен — Олий Ҳукмдор Яҳова, гуноҳга ботган шоҳликка кўз тикиб қараб турибман.
Бу шоҳликни ер юзидан қириб ташлайман+.
Ёқуб хонадонини эса батамом йўқ қилмайман+.
9 Мен буйруқ бераман-да,
Донни элагандай,
Битта ҳам тошини ерга туширмай,
Барча халқлар орасидан Исроил хонадонини ғалвирдан ўтказаман+.
10 “Мусибат бизга яқин йўламайди, бизгача етиб келмайди”,— дейдиганлар,
Халқим орасидаги ҳамма гуноҳкорлар қиличдан ҳалок бўлади.
11 Ўша куни Довуднинг йиқилган чодирини қайта тиклайман+.
Ёриқларни* тузатиб,
Харобаларини янгидан қураман.
Уни қайтадан барпо этиб, илгариги ҳолатга келтираман+.
12 Шунда улар Эдомнинг омон қолганларига
Ҳамда Менинг исмим билан аталган ҳамма халқларга эгалик қилади”+,— демоқда бу ишларни амалга ошираётган Яҳова.
13 Яҳова айтмоқда: “Шундай кунлар келяптики,
Ерни шудгор қиладиган, ҳосил йиғадиганга етиб олади,
Узум эзадиган, уруғ экадиганга етиб олади+.
Тоғлардан ширин шароб томади+,
Ҳамма қирлардан оқиб тушади+.
14 Мен халқим Исроилни асирликдан қайтариб олиб келаман+.
Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, у ерларда яшайди+.
Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичади+.
Боғлар яратиб, меваларини ейди+.
15 Уларни ўз юртида кўкартираман.
Мен уларга берган юртдан,
Улар энди ҳеч қачон суғуриб ташланмайди”+. Буни Худойингиз Яҳова айтмоқда».