Хабаққуқ
3 Хабаққуқ пайғамбарнинг мотам қўшиғи қилиб айтган ибодати:
2 Эй Яҳова, Сен ҳақда хабар эшитдим.
Эй Яҳова, ишларингдан ҳайратда қолдим.
Вақти келганда* ишларингни яна қилгин!
Вақти келганда* уларни ҳаммага кўрсат.
Қаҳринг келганида раҳм-шафқатингни ёдга ол+.
Унинг маҳобати самоларни қоплади+.
Унинг мадҳи ер юзини тўлдирди.
4 У қуёшдай порлаб турарди+.
Қўлидан иккита нур тараларди,
Кучи қўлида яширилган эди.
5 Унинг олдида ўлат+ борарди,
Изидан иситма эргашарди.
6 У жойида туриб ерни силкитди+.
Нигоҳи билан миллатларни чўчитди+.
Абадий тоғлар чилпарчин бўлди.
Қадимий тепаликлар эгилди+.
Азалий йўллар Уникидир.
7 Кушан чодирларидаги саросимани кўрдим.
Мидиён юртининг чодирлари дағ-дағ қалтирарди+.
8 Эй Яҳова, ғазабинг дарёларга қаршимиди?
Ғазабинг дарёларга қарши аланга олганмиди?
Ёки қаҳринг денгизга қаршимиди?+
9 Камонингни ғилофидан чиқариб, отишга тайёрлаб қўйгансан.
Қасамга кўра хивичлар* ўз ишини бажаришга тайёр*. (Села)
Дарёлар билан ерни ёрдинг.
10 Сени кўрганда тоғлар оғриқдан типирчилади+.
Жала сувлари ҳамма нарсани ювиб кетди.
Чуқур денгиз ўкирди+,
Сувларини баланд кўтарди.
11 Қуёш ва ой ўзининг юксак маконида туриб қолди+.
Ярқироқ ўқларинг учди+.
Найзанг чақмоқдай чақнади.
12 Қаҳр билан ер юзида қадам ташладинг.
Ғазаб ичида миллатларни поймол қилдинг.
13 Ўз халқингни қутқариш учун, мойланганингни асраб қолиш учун чиқдинг.
Ёвузнинг уйидаги етакчини эзиб ташладинг.
Уй пойдеворидан тортиб томигача очиб ташланди. (Села)
14 Мени тўзғитиб юбориш мақсадида улар қуюндай бостириб келганида,
Жангчиларининг қуролларини ўзларининг бошига санчдинг.
Жабрдийдани яширинча ютиб юборишдан улар роса хурсанд эди.
15 Отларинг билан денгиздан,
Бепоён жўшқин сувлардан ўтдинг.
16 Мен буни эшитдим ва ичим қалтираб кетди.
Хабардан лабларим титраб кетди.
Суякларим чирий бошлади+.
Оёқларим қалтиради.
Бироқ мен мусибат кунини хотиржам кутаман+.
Чунки ўша кун бизга ҳужум қилган халқ бошига тушади.
17 Борди-ю, анжир дарахти гулламай қолса,
Узум токлари мева тугмаса,
Зайтун дарахти ҳосил бермаса,
Далаларда экин унмаса,
Қўрада қўй-эчкилар қолмаса,
Оғилхонада қорамол бўлмаса ҳам,
18 Мен барибир Яҳовадан шод бўламан,
Нажоткорим Худодан хурсанд бўламан+.
19 Олий Ҳукмдор Яҳова менинг қудратим+.
У оёқларимни кийикникидай чаққон қилади,
Мени баланд жойларга чиқаради+.
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбобларим жўрлигида.