Юҳанно баён этган хушхабар
19 Шунда Пилат Исони қамчилашга буйруқ берди+. 2 Аскарлар бўлса тиканлардан тож ўриб, бошига қўйишди ва эгнига қирмизи рангли ридо кийдиришди+. 3 Кейин эса унинг олдига келиб: «Салом, яҳудийларнинг шоҳи!» — деб, юзига тарсаки тушира бошлашди+. 4 Пилат яна ташқарига чиқиб, уларга деди: «Мана, уни олдингизга чиқаряпман. Билиб қўйинглар, мен унда ҳеч қандай айб тополмадим!»+ 5 Шу пайт бошида тиканли тож ва эгнида қирмизи рангли ридода Исо чиқиб келди. Пилат уларга деди: «Ана, у одам!» 6 Бош руҳонийлар ва соқчилар Исони кўришганида: «Уни устунга михлатинг, устунга!»+ — деб бақиришди. Пилат эса: «Ўзларингиз уни олиб михланглар, мен унда ҳеч қандай айб тополмаяпман!»+ — деди. 7 Яҳудийлар унга жавобан: «Бизнинг қонунимиз бор ва қонунга кўра у ўлимга лойиқ+, чунки у ўзини Худонинг ўғли деб атади»+,— дейишди.
8 Бу гапни эшитган Пилат баттар қўрқиб кетди. 9 Саройга қайтиб кириб, у Исодан сўради: «Сен қаердансан?» Аммо Исо унга жавоб қайтармади+. 10 «Ҳали менга жавоб бермайсанми? Ёки сени озод этишга ҳам, михлатишга ҳам ҳаққим борлигини билмайсанми?» — деди унга Пилат. 11 Исо унга жавобан деди: «Агар сизга юқоридан берилмаганида эди, менинг устимдан ҳеч қандай ҳокимиятга эга бўлмас эдингиз. Шунинг учун мени сизнинг қўлингизга топширган кишининг гуноҳи оғирроқ».
12 Шунда Пилат Исони қўйиб юбориш имкониятини излай бошлади. Бироқ яҳудийлар: «Агар уни озод қилсангиз, сиз подшоҳнинг* дўсти эмассиз. Ўзини шоҳ қилган ҳар қандай кимса, подшоҳга қарши чиққан бўлади»+,— дея қичқиришди. 13 Бу сўзлардан сўнг, Пилат Исони ташқарига чиқарди ва ҳакамлик курсисига ўтирди. Бу ер Тош супа деб номланарди, ибронийчада эса Габбата. 14 Бу орада Фисиҳ байрамига ҳозирлик кўрилаётганди+. Соат ўн иккилар* эди. Пилат яҳудийларга қарата: «Ана, шоҳингиз!» — деди. 15 Улар эса: «Йўқотинг уни! Йўқотинг! Уни устунга михлатинг!» — деб бақиришди. Пилат: «Шоҳингизни устунга михлайми?» — деди. Бош руҳонийлар унга жавоб беришди: «Рим шоҳидан ўзга шоҳимиз йўқ». 16 Охири Пилат Исони устунга михлаш учун уларнинг қўлига топширди+.
Улар Исони олиб кетишди. 17 Исо азоб устунини* ўзи кўтариб, Бошсуяги деган жойга чиқди+. Ибронийчада у жой Гўлгота деб номланарди+. 18 Уни ўша ерда михлашди+. Ён томонларида икки киши михланган бўлиб, Исо уларнинг ўртасида эди+. 19 Пилат азоб устунига бир лавҳа осиб қўйди. Унда: «Носиралик Исо, яҳудийларнинг шоҳидир»,— деган ёзув бор эди+. 20 Исо михланган жой шаҳарга яқин бўлгани учун, кўпгина яҳудийлар лавҳадаги ёзувни ўқиб ўтар эдилар. Лавҳа яҳудий, лотин ва юнон тилларида ёзилган эди. 21 Аммо яҳудийларнинг бош руҳонийлари Пилатга: «“Яҳудийларнинг шоҳи”, эмас, балки ўзи айтганидек, “Мен яҳудийларнинг шоҳиман”, деб ёзиб қўйинг»,— дейишди. 22 Пилат эса: «Нима ёзган бўлсам, шу»,— деб жавоб қайтарди.
23 Аскарлар Исони михлашгандан сўнг, унинг устки кийимини тўрт қисмга бўлишди, ҳар бир аскарга бир қисмдан тегди. Шунингдек ички кўйлагини ҳам олишди. У бўлса бошдан-оёқ чоксиз тўқима эди. 24 Шунда улар ўзаро келишиб: «Келинглар, уни йиртмай қуръа ташлаймиз. Қани кимга тушаркин?»+ — дейишди. Бу эса Муқаддас Ёзувлардаги: «Кийимларимни ўзаро бўлишиб олиб, либосим учун қуръа ташлашди»+,— дегани бажо бўлиши учун содир бўлди. Аскарлар чиндан ҳам шундай қилдилар.
25 Исонинг азоб устуни олдида унинг онаси+, холаси, Клопанинг хотини Марям ва магдалалик Марям туришган эди+. 26 Исо онасини ва унинг ёнида турган севикли шогирдини+ кўриб, онасига деди: «Бу сизнинг ўғлингиз»*. 27 Кейин шогирдига қараб: «Бу сизнинг онангиз»,— деди. Шу ҳодисалардан кейин шогирд Исонинг онасини уйига олиб кетди.
28 Сўнгра Исо барчаси амалга ошганини билгач, Муқаддас Ёзувлардаги сўзлар бажо бўлсин деб: «Чанқадим»+,— деди. 29 У ерда ачиган шароб тўла кўза бор эди. Шунда иссоп* поясига шимгични ўрнатиб, ачиган шаробга ботиришди-да, Исонинг оғзига тутишди+. 30 Ачиган шаробни татиб кўргач, Исо: «Амалга ошди!»+ — деди-ю, бошини эгди ва нафаси узилди+.
31 Тайёргарлик куни*+ бўлгани учун, яҳудийлар жасадларни Шаббат кунига (ўша Шаббат куни улуғ кун эди)+ азоб устунларида қолдирмаслик мақсадида+, Пилатдан уларнинг оёқларини синдириб, устунлардан туширишни сўрашди. 32 Аскарлар келиб, аввал Исо билан михланган биринчи, кейин эса иккинчи кишининг оёқларини синдиришди. 33 Исонинг олдига келишганда, у аллақачон ўлганини кўриб оёқларини синдиришмади. 34 Аммо аскарлардан бири найза билан унинг биқинини тешганида+, шу заҳоти ўша жойдан қон ва сув оқиб чиқди. 35 Буларни кўрган киши шоҳидлик бермоқда ва унинг шаҳодати ҳақиқатдир. У сизлар ҳам ишонинглар дея, ҳақиқатни гапираётганини билади+. 36 Ушбу ҳодисалар Муқаддас Ёзувлардаги: «Унинг бирорта ҳам суяги синдирилмайди»+,— деган сўзлар рўёбга чиқиши учун юз берди. 37 Муқаддас Ёзувларнинг яна бир жойида бундай айтилган: «Ўзлари баданини тешган кишига улар қараб туришади»+.
38 Бу воқеалардан сўнг, яҳудийлардан қўрққани учун+ Исонинг яширин шогирди бўлган ариматеялик Юсуф, Пилатдан Исони дафн этиш учун рухсат сўради. Пилат унга рухсат бергач, у келиб жасадни олиб кетди+. 39 Илк бор кечаси Исонинг олдига келган Никодим+ ҳам, ўзи билан тахминан ўттиз килограмм* мирра* ва алоэ аралашмасини* олиб келди+. 40 Улар Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг одатига кўра, бу хушбўй ўтлар билан уни зиғир кафанга ўраб+, дафн қилиш учун тайёрлашди. 41 У михланган жой яқинида бир боғ бор эди. Боғда эса янги қабр бўлиб+, унга ҳали ҳеч кимни қўйишмаганди. 42 Шу жой яқин бўлганлиги ва яҳудийларнинг Тайёргарлик куни+ бўлгани учун Исони шу қабрга қўйишди.