Ибтидо
3 Худованд Яҳова яратган барча ёввойи жониворлар ичида энг эҳтиёткори* илон+ эди. У аёлдан: «Худо боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтгани ростми?»+ — дея сўради. 2 Бунга жавобан аёл илонга деди: «Боғдаги дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин+. 3 Лекин Худо боғнинг+ ўртасидаги дарахтнинг меваси ҳақида: “Ундан еманглар, унга тегманглар. Акс ҳолда, ўласизлар”,— деб айтган». 4 Илон аёлга: «Асло ўлмайсизлар+. 5 Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилади ва сизлар Худо каби нима яхши ва нима ёмон эканини биладиган бўласизлар»+,— деди.
6 Аёл қараса, дарахтнинг меваси емоққа яхши, кўзга ёқимли, эътиборни ўзига жалб қиладиган экан. Шундай қилиб, аёл мевани олди-да, еди+. Кейин эри унинг ёнига келганида, унга ҳам берди ва эри ҳам еди+. 7 Сўнг икковининг кўзлари очилиб, яланғоч эканларини тушуниб қолишди. Шунинг учун, улар анжир баргларини бир-бирига бириктириб, уятли жойларини* ёпиб олишди+.
8 Кейинроқ одам билан унинг хотини кечки шабада* эсаётган маҳал, боғда юрган Аллоҳ Яҳованинг овозини эшитиб қолишди ва Тангри Яҳованинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтларнинг орасига яширинишди. 9 Худованд Яҳова одамни: «Қаердасан?» — дея қайта-қайта чақирди. 10 Ниҳоят одам: «Мен боғда Сенинг овозингни эшитдим, бироқ яланғоч эканлигимдан қўрқиб, яшириниб олдим»,— деб айтди. 11 Худо ундан: «Яланғоч эканингни сенга ким айтди?+ Ёки Мен ема деб айтган дарахтнинг мевасидан едингми?»+ — деб сўради. 12 Одам: «Сен менга берган хотин, менга дарахтнинг мевасидан берди ва мен едим»,— деб жавоб берди. 13 Шунда Тангри Яҳова аёлга: «Бу нима қилганинг?» — деди. Аёл бунга жавобан: «Илон мени алдади ва мен едим»+,— деб айтди.
14 Аллоҳ Яҳова илонга+ шундай деди: «Бу қилмишинг учун барча уй ҳайвонлари ҳамда барча ёввойи ҳайвонлар ичида лаънатисан. Бутун ҳаётинг мобайнида қорнинг билан судралиб юрасан ва тупроқ ейсан. 15 Мен сен+ билан аёл+ орасига ва сенинг зурриётинг*+ билан унинг зурриёти+ орасига адоват+ соламан. У сенинг бошингни эзиб ташлайди*+, сен эса унинг товонини чақасан*+».
16 Аёлга эса У шундай деди: «Ҳомиладорлик пайтингда дардингни бағоят кучайтираман, болаларингни қийналиб туғасан. Эрингга бўлган иштиёқинг кучли бўлади ва у устингдан хўжайинлик қилади».
17 Одамга* бўлса қуйидагиларни айтди: «Хотинингнинг гапига қулоқ солганинг ва Мен: “Ундан ема”,— деб буюрган+ дарахтнинг мевасидан еганинг учун, ер сен туфайли қарғишга қолди+. Умринг бўйи азоб ичида ер ўстирган ҳосилни ейсан+. 18 Ер сенга тикану янтоқ ўстиради ва сен дашт ўсимликларини еб юрасан. 19 Сен тупроқдан яралгансан+ ва тупроққа қайтгунингга қадар, пешона тери билан нон топиб ейсан. Чунки сен тупроқдирсан ва тупроққа қайтасан»+.
20 Шундан кейин Одам хотинига Ҳаво* деб исм берди, чунки у инсониятнинг* онаси бўлиши керак эди+. 21 Тангри Яҳова, Одам ва унинг хотинига теридан узун кийим тайёрлаб, уларни кийинтириб қўйди+. 22 Сўнг Худованд Яҳова шундай деди: «Мана, одам ҳам биз каби нима яхши ва нима ёмон эканини биладиган бўлди+. Энди у қўл узатиб, ҳаёт дарахтининг+ мевасидан олиб емаслиги ва абадий яшамаслиги учун...». 23 Шундай қилиб, одам ўзи олинган ерга+ ишлов берсин деб, Тангри Яҳова уни Адан+ боғидан чиқариб юборди. 24 Одамни қувиб чиқаргач, У ҳаёт дарахтига олиб борадиган йўлни қўриқлаш учун, Адан боғининг шарқида карубларни*+ ҳамда доим айланиб турадиган оловли қилични қўйди.