Йўэл
2 «Сионда бурғу чалинг!+
Муқаддас тоғимда жанговар овозда бақиринг.
2 Ўша кун зулмат ва тим қоронғилик+,
Булутлар ва қуюқ қора булут куни бўлади+.
Ўша кун ёришган тонгдай тоғлар узра ёйилади.
Сон-саноқсиз ва кучли бир халқ бор+.
Бундан олдин унга ўхшаши бўлмаган,
Авлодлар оша ҳеч қачон
Унга ўхшаши бўлмайди.
3 Унинг олдида йўқ қиладиган олов,
Ортида ютиб юборадиган аланга бор+.
4 Бу халқнинг кўриниши отларникидай.
Улар жанг отлари каби чопади+.
5 Уларнинг товуши тоғ тепасига сакраб чиққан араваларникига+,
Сомонни ёндираётган оловнинг чарсиллашига ўхшайди.
Улар жанговар тартибда саф тортган+ қудратли бир халқ кабидир.
6 Улар дастидан халқлар азоб тортади.
Ҳамманинг юзи қўрқувдан оқариб кетади.
7 Улар жангчилардай ҳужум қилади,
Сипоҳлардай деворга тирмашиб чиқади.
Ҳар бири ўз йўналишида олға босади,
Улар йўлидан оғиб кетмайди.
8 Бир-бирини туртиб юбормайди.
Ҳар бири ўз йўналишида ҳаракат қилади.
Баъзилари ўқ текканидан қулаб тушса ҳам,
Бошқалари сафни бузмай кетаверади.
9 Улар шаҳарга бостириб киради, деворга югуриб чиқади.
Уйларга тирмашиб чиқиб, ўғридай деразалардан ошиб тушади.
10 Уларнинг олдида ер титраб, самолар ларзага келади.
Қуёш ва ой қорайиб+,
Юлдузлар нури сўниб қолади.
11 Яҳованинг лашкари+ сон-саноқсиз бўлгани боис+, У лашкари олдида баланд овозда садо чиқаради.
Унинг сўзини амалга оширувчи қудратлидир.
Яҳованинг куни улуғ ва мудҳиш кундир!+
Ким унга бардош бера олади?!»+
12 Яҳова шундай деяпти: «Ҳозир ҳам кеч эмас, бутун қалбингиз билан менга қайтинглар+.
Рўза тутиб+, кўз ёш тўкиб, нола қилинглар.
13 Кийимларингизни эмас+, қалбларингизни йиртинглар+,
Худойингиз Яҳовага қайтинглар.
Чунки У раҳмдил* ва шафқатли, сабр-тоқатли*+ ва меҳр-садоқатга бойдир+.
У мусибат келтириш фикридан қайтади.
14 Ким билсин, балки У ғазабидан қайтиб фикрини ўзгартирар+,
Сизларга барака берар.
Шунда Тангрингиз Яҳовага дон назри билан ичимлик назрини келтирасизлар.
15 Сионда бурғу чалинг!
Рўза эълон қилинг, тантанали йиғинга чақиринг+.
16 Халқни йиғинг, жамоатни муқаддас қилинг+.
Кексаларни чақиртиринг, болалару гўдакларни тўпланг+.
Куёв ички хонасидан, келин гўшангадан чиқсин.
17 Даҳлиз билан қурбонгоҳ+ орасида
Яҳованинг хизматчилари бўлмиш руҳонийлар йиғлаб бундай десин:
“Эй Яҳова, Ўз халқингга раҳм қил.
Халқлар мулкинг устидан ҳукмронлик қилишига йўл қўйиб,
Ўз мулкингни шарманда қилма.
Халқлар: “Уларнинг Худоси қани?!”+ — деб айтмасин”.
18 Шунда Яҳова Ўз ерини қизғанади,
Ўз халқига шафқат қилади+.
19 Яҳова Ўз халқига жавоб бериб шундай дейди:
“Мен сизларга дон, янги шароб ва мой бераман,
Сизлар яхшилаб тўйиб оласиз+.
Энди халқлар орасида сизларни иснодга қолдирмайман+.
20 Шимолдан келганларни олдингиздан ҳайдаб юбораман.
Мен уларни қақроқ ва кимсасиз ерга,
Уларнинг илғорларини шарқдаги денгиз* томонга,
Ортда турганларини ғарбдаги денгиз* томонга тумтарақай қиламан.
21 Эй замин, қўрқма!
Хурсанд бўл, шодлан, чунки Яҳова буюк ишлар қилади.
22 Қўрқманг, эй дашт ҳайвонлари,
Зеро, саҳродаги яйловлар ям-яшил бўлади+,
Дарахтлар мева беради+.
Анжир дарахти ва ток новдаси мўл ҳосил келтиради+.
23 Эй Сион ўғиллари, Тангрингиз Яҳова туфайли хурсанд бўлиб, севининг+.
Чунки У кузги ёмғирни етарлича беради,
Устингизга жала ёғдиради.
Олдингидай кузги ва баҳорги ёмғирни ёғдиради+.
24 Хирмонлар тозаланган донга тўла бўлади,
Узумсиққичларда янги шароб, зайтунсиққичларда мой тўлиб-тошади+.
25 Мен сизларга қарши улкан лашкарим бўлмиш
Чигиртка галаси, қанотсиз чигиртка, очофат чигиртка ва еб битирувчи чигирткани юборган эдим.
Шу йиллар давомида улар келтирган зарарни Ўзим қоплайман+.
26 Тўйгунингизча ейсизлар+.
Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган
Аллоҳингиз Яҳованинг исмини мадҳ этасиз+.
Менинг халқим энди ҳеч қачон шарманда бўлмайди+.
27 Шунда Мен Исроил ичра эканимни+,
Тангрингиз Яҳова эканимни+, Мендан бошқаси йўқлигини билиб оласизлар!
Менинг халқим энди ҳеч қачон шарманда бўлмайди.
28 Шундан кейин Мен ҳар қандай инсон устига Ўз руҳимни ёғдираман+.
Ўғилу қизларингиз башорат қилади,
Мўйсафидларингиз тушлар кўради,
Йигитларингизга ваҳийлар келади+.
29 Ҳатто қулу чўриларимга
Ўша кунларда Ўз руҳимни ёғдираман.