Колосаликларга йўлланган мактуб
4 Сиз хўжайинлар, осмонда ҳам Хўжайинингиз борлигини билган ҳолда қулларингиз билан адолатли ва тўғри йўл тутинглар+.
2 Ибодатда саботли+ ва ҳушёр бўлиб, шукроналар айтинглар+. 3 Шу билан биргаликда биз ҳақимизда ҳам ибодат қилинглар+. Токи Худо Унинг каломини айтишимиз ва Масиҳ тўғрисидаги муқаддас сирни эълон этишимиз учун бизга эшик очиб берсин. Айнан шу сабабли мени кишанлаб қўйишган+. 4 Бу сирни ўринли тарзда ошкор этишим учун ибодат қилинглар.
5 Жамоатга тегишли бўлмаганлар билан оқилона йўл тутиб, фурсатни бой берманглар*+. 6 Сўзларингиз доимо ёқимли ва мазали* бўлсин+. Шунда ҳар бир кишига қандай жавоб бериш кераклигини биласизлар+.
7 Мен ҳақимдаги бор янгиликларни Ҳазратимиз йўлидаги азиз биродарим, ишончли хизматчи ва хизматдошим Тихик+ сизларга айтиб беради. 8 Аҳволимизни сизларга билдирсин ва юракларингизга тасалли берсин, деган мақсадда уни ёнингизга жўнатяпман. 9 У билан биргаликда ҳамюртингиз бўлган ишончли ва азиз биродарим Ўнисимни+ юборяпман. Улар сизларни бу ерда нима юз бераётганидан хабардор қилишади.
10 Мен билан бирга қамоққа олинган Аристарх+ ҳамда Барнабонинг жияни Марк+ (олдингизга келганида, уни севинч билан қабул қилишингиз кераклиги ҳақида сизларга йўл-йўриқ берилган эди)+ сизларга салом йўллашяпти. 11 Шунингдек, Юстус деб аталган Исо ҳам сизларга салом айтяпти. Улар суннат қилинганлардан бўлиб, Худонинг Шоҳлиги йўлида ягона ҳамкорларимдир. Улар менга яхшигина тасалли* беришган. 12 Юртдошингиз бўлган Исо Масиҳнинг қули Эпафрас+ ҳам сизларга салом айтиб юборяпти. Охиригача етук бўлишингиз ва Аллоҳнинг иродасига ишончингиз комил бўлиши учун у доимо жон куйдириб ибодат қиляпти. 13 У сизлар, Лаодикиядагилар ҳамда Иераполдагилар учун кўп меҳнат қилаётганига ўзим шоҳидман.
14 Севикли табиб Луқо+ ҳамда Димас+ сизларга салом йўллаяптилар. 15 Лаодикиядаги биродарларга, шунингдек Нимфа ва унинг уйида йиғилаётган жамоатга салом айтинглар+. 16 Бу мактубим сизларда ўқиб берилгандан сўнг, Лаодикиядаги жамоатда ҳам ўқилишига ғамхўрлик қилинглар+. Лаодикиядан келган мактубни эса сизлар ўқинглар. 17 Архиппга+ ҳам: «Ҳазратимиздан қабул қилган хизматни муносиб равишда бажаришга диққатли бўл»,— деб айтиб қўйинглар.
18 Мен Павлус, бу саломимни ўз қўлим билан ёзяпман+. Кишанлаб қўйилганимни+ эсдан чиқарманглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин.