Юҳанно олган ваҳий
17 Бундан кейин еттита косаси бўлган еттита фариштадан+ бири олдимга келиб, шундай деди: «Кел, сенга кўп сувлар устида ўтирган буюк фоҳишага чиқарилган ҳукмни кўрсатаман+. 2 У билан ер юзи подшоҳлари зино* қилишган+ ва ерда яшовчилар унинг зиноси* шаробидан маст бўлишган»+.
3 У муқаддас руҳнинг қудрати билан мени саҳрога олиб кетди. Ўша ерда мен бир аёлни кўрдим. У Худони ҳақоратлайдиган исмлар билан тўлиб-тошган етти бошли ва ўнта шохли тўқ қизил йиртқич ҳайвон устида ўтирган эди. 4 Хотин қирмизи, қип-қизил кийимда бўлиб+, тилла ва қимматбаҳо тошлар ҳамда марварид билан безанган эди+. Унинг қўлида ифлосликларга ва зино* ҳаромликларига тўлган тилла коса бор эди. 5 Пешонасида эса сирли ном ёзилганди: «Буюк Бобил — ер юзи фоҳишалари+ ва ҳаромликлари+ онаси». 6 Аёл муқаддас кишиларнинг ва Исонинг шоҳидлари қонидан+ маст бўлганини кўрдим.
Уни кўриб ғоят даражада ҳайрон бўлдим. 7 Шунда фаришта менга қуйидагиларни айтди: «Нега ҳайрон бўляпсан? Сенга хотиннинг+ ҳамда уни кўтариб юрган етти бошли ва ўнта шохли йиртқич ҳайвоннинг+ сирини айтаман. 8 Сен кўрган йиртқич ҳайвон бор бўлган, энди эса йўқ, аммо йиртқич ҳайвон тубсизлик+ қаъридан чиқиб ҳалокатга учрайди. Ер юзида яшовчилар йиртқич ҳайвоннинг бор бўлганини ва йўқолганини, аммо яна пайдо бўлишини кўриб ҳайрон қоладилар. Уларнинг исмлари дунёга асос солинганидан бери ҳаёт китобига+ киритилмаяпти.
9 Буни тушуниш учун донолик керак: етти бош+ — устида хотин ўтирган етти тоғ. 10 Шунингдек, улар еттита подшоҳни билдиради: улардан бештаси йўқ бўлди, биттаси бор, бошқаси эса ҳали келмаган. Лекин у келганда ҳам кўп вақт турмайди. 11 Бор бўлган ва йўқолиб кетган йиртқич ҳайвон+ еттита подшоҳдан келиб чиққан бўлиб, у саккизинчи подшоҳ ҳисобланади ва сўнгра ҳалокатга йўлиқади.
12 Сен кўрган ўнта шох, ҳали шоҳликни олмаган ўнта подшоҳдир. Улар шоҳликни йиртқич ҳайвон билан бирга олиб, фақат бир соат ҳокимлик қилишади. 13 Улар битта мақсадни кўзлашгани боис, ўз қудратию ҳокимиятини йиртқич ҳайвонга беришяпти. 14 Улар Қўзи+ билан жанг қилишади, аммо Қўзи уларни енгиб чиқади+. Зеро у Олий Ҳазрат ва Шоҳаншоҳдир+. У билан бирга даъват этилганлар, танланганлар ва содиқ қолганлар ҳам ғалаба қозонишади»+.
15 Яна фаришта менга шундай деди: «Фоҳиша ўтирган, сен кўрган сувлар — халқлар, омма, миллатлар ва тилларни билдиради+. 16 Сен кўрган ўнта шох+ ва йиртқич ҳайвон+ эса фоҳишадан нафратланишади+. Уни яланғочлаб, талон-торож қилишади. Танасини ейишади, ўзини эса ўтда бутунлай ёқиб юборишади+. 17 Чунки улар битта фикрни, яъни Худо уларнинг дилига солган фикрни амалга оширишади+: Аллоҳнинг сўзлари рўёбга чиқмагунча, шоҳликларини йиртқич ҳайвонга беришади+. 18 Сен кўрган хотин+ подшоҳларнинг устидан ҳукмронлик қилаётган буюк шаҳардир».