Титусга
2 Сен эса бундан буён ҳам соғлом таълимотга муносиб нарсаларни гапиргин+. 2 Ёши улуғ эркаклар ҳар нарсада меъёрини биладиган, жиддий, ақли расо, имонда, севгида ва сабр-бардошда мустаҳкам бўлишсин. 3 Худди шундай, ёши улуғ аёллар ҳам ўзларини муқаддас кишиларга муносиб тарзда тутиб, туҳмат қилишмасин, майхўрликка ружу қўймай, яхшиликка ўргатадиган кишилар бўлишсин. 4 Улар келинларга насиҳат бериб, эрларини, фарзандларини севишга, 5 ақли расо, ахлоқан пок, рўзғорга жонкуяр, ҳимматли бўлишга, эрларига бўйсунишга ўргатишсин+. Токи Аллоҳнинг каломи ҳақоратланмасин.
6 Шунингдек, ёшларни ҳам ақли расо бўлишга ундаб тур+. 7 Эзгу ишлар қилишда ҳар томонлама уларга ибрат кўрсат. Тўла жиддият билан пок нарсалар ҳақида* таълим бер+. 8 Биров айблашга асос тополмайдиган, фойдали сўзларни гапир+, токи душманлар биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қолсинлар+. 9 Қуллар барча нарсада хўжайинларига бўйсуниб+, гап қайтаришмасин, балки уларни мамнун этишсин. 10 Ўғрилик қилишмасин+, аксинча тўла ишончга лойиқ эканликларини кўрсатишсин. Шу йўсин улар ҳар нарсада Қутқарувчимиз Худонинг таълимотини безашади+.
11 Аллоҳнинг инояти ошкор бўлиб, ҳар турли инсонларга нажот келтирмоқда+. 12 Бу иноят имонсизликни ва дунёвий истакларни рад этиб+, ҳозирги замонда* ақли расо, одил ҳамда художўй бўлиб яшашга ўргатмоқда+. 13 Шу орада биз буюк Аллоҳимизнинг ҳамда Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг улуғвор тарзда ошкор бўлишларини ва муборак умидимиз амалга ошишини кутяпмиз+. 14 Масиҳ бизни ҳар қандай қонунсизликдан озод этиб+, ўзи учун ўзгача бир мулкни, яъни яхши ишларга ғайратли бир халқни пок қилиш учун+ ўзини фидо қилди+.
15 Бу ҳақда гапиришда, насиҳат қилишда* ва тўла ҳуқуқ билан танбеҳ беришда давом эт+. Ҳеч ким сени камситмасин.