Коринфликларга йўлланган биринчи мактуб
14 Севги пайида бўлинглар, шунингдек илоҳий инъомларга эга бўлишга, айниқса башорат қилишга жон куйдиринглар+. 2 Ўзга тилда гапирган киши инсонларга эмас, Аллоҳга гапирган бўлади+. У руҳ орқали муқаддас сирларни+ гапирган тақдирда ҳам, ҳеч ким уни тушунмайди. 3 Башорат қилаётган эса ўз сўзлари билан одамларни мустаҳкамлаб, уларга далда ва тасалли беради. 4 Ўзга тилда гапираётган ўзини мустаҳкамласа, башорат қилаётган киши жамоатни тетиклантиради. 5 Ҳаммангиз ўзга тилларда гапиришингизни хоҳлардим-у+, лекин башорат қилганингиз яхшироқ+. Дарҳақиқат, ўзга тилларда гапиришдан кўра, башорат қилиш фойдалироқдир. Чунки ўзга тилларда гапираётган киши сўзларини таржима қилсагина жамоат мустаҳкамланади. 6 Биродарлар, агар мен олдингизга келиб ўзга тилларда гапирсам-у, лекин бирорта ваҳий+, билим+, башорат ёки таълимотни етказмасам, бундан сизларга фойда бўладими?
7 Ҳатто най ва арфа каби жонсиз нарсалар ҳам товуш чиқаради. Агар уларнинг оҳанги бир-бириникидан фарқ қилмаса, унда най ёки арфа чалинаётганини қаердан билиш мумкин? 8 Чиндан ҳам, агар карнай ноаниқ садо чиқарса, ким жангга ҳозирлик кўради? 9 Худди шундай, оғзингиздан тушунарсиз сўзлар чиқса, нима ҳақда гап кетаётганини қандай англаб олишади? Сизлар ҳавога гапиргандай бўласизлар. 10 Гарчи дунёда кўп тилларда гапирилса ҳам, уларнинг ҳеч бири мазмунсиз эмас. 11 Борди-ю, мен айтилаётган гапнинг маъносини тушунмасам, унда мен гапираётган киши учун, у эса мен учун чет элликдай бўлади. 12 Сизлар илоҳий инъомларга эга бўлишни сидқидилдан истасангиз, жамоатни мустаҳкамлаш учун уларни янада кўпайтиришга интилинг+.
13 Кимки ўзга тилларда гапирса, ўз сўзларини таржима қила олиши учун+ ибодат қилсин. 14 Агарда мен ўзга тилда ибодат қилсам, менда муқаддас руҳ инъоми бўлгани учун ибодат қилган бўламан, аммо ақлан ҳеч нарсани тушунмайман. 15 Хўш, унда нима қилиш керак? Муқаддас руҳ инъоми билан ибодат қилганимдек, ақлим билан ҳам ибодат қиламан. Муқаддас руҳ инъоми билан ҳамду сано куйлаганимдек, ақлим билан ҳам куйлайман. 16 Акс ҳолда, сиз муқаддас руҳ инъоми билан ҳамду сано айтсангиз-у, орангиздаги оддий бир киши сўзларингизни тушунмаса, у қандай қилиб шукрона дуонгизга «омин» дея олади? 17 Шукрона айтиб яхши иш қиласиз-у, аммо бу бошқаларга тетиклик бахш этмайди-да. 18 Худога шукурки, мен ҳаммангизга қараганда кўпроқ ўзга тилларда гапираман. 19 Шунга қарамай, жамоатда бошқаларга насиҳат бериш учун ўн минг сўз гапиргандан кўра, тушунарли қилиб беш оғиз сўз айтганим яхшироқ+.
20 Эй биродарлар, тушунишда ёш болалардай бўлманглар+. Аксинча, ёмонликка нисбатан ёш болалардай+, идрок этишда эса етук кишилардай бўлинглар+. 21 Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «“Мен бу халққа чет элликлар тилида ва мусофирлар оғзи билан гапираман. Лекин шунда ҳам улар менга қулоқ солишмайди”,— демоқда Яҳова*»+. 22 Хуллас, ўзга тилларда гапириш Исога ишонганлар учун эмас, балки ишонмаганлар учун аломатдир+. Башоратгўйлик эса Исога ишонмаганлар учун эмас, аксинча ишонганлар учундир. 23 Бутун жамоат бир жойга йиғилиб, ҳамма ўзга тилларда гапираётганда, оддий кишилар ёки Исога ишонмаганлар киришса, улар: «Буларнинг ақли жойида эмас»,— дейишмайдими? 24 Аммо ҳаммангиз башорат қилаётганингизда Исога ишонмайдиган ёки оддий киши кириб келса, барчангизнинг сўзларингиз орқали у фош этилиб, ўзини текшириб кўришига туртки бўлади. 25 Шу тариқа қалбидаги сирлари ошкор бўлади ва у юзтубан тиз чўкиб: «Чиндан ҳам Аллоҳ сизлар билан экан»+,— деб Худога сажда қилади.
26 Биродарлар, унда нима қилиш керак? Бирга йиғилганингизда кимдир санолар куйлайди, кимдир таълим беради, кимдир олган ваҳийсини сўзлайди, кимдир ўзга тилда гапиради, яна кимдир айтилганларни таржима қилади+. Буларнинг ҳаммаси жамоатга далда бериш учун хизмат қилсин. 27 Борди-ю, кимдир ўзга тилда гапирса, бундайлар иккита ёки кўпи билан учта бўлсин. Шунда ҳам навбат билан гапиришсин, бошқа бир киши эса таржима қилсин+. 28 Мабодо таржима қиладиган бирон ким бўлмаса, бундай киши жамоатда сукут сақлаб, қалбида Худога гапирсин. 29 Пайғамбарлардан+ икки ёки уч киши сўзласин, бошқалар эса айтилганларнинг мағзини чақиб ўтиришсин. 30 Бироқ у ерда ўтирганлардан кимгадир ваҳий келса, гапираётган киши унга сўз берсин. 31 Ахир ҳамма таълим ва далда олиши учун+ барчангиз навбатма-навбат башорат қилишингиз мумкин-ку. 32 Пайғамбарлар уларга берилган илоҳий инъомни ўз назорати остида сақлашсин. 33 Чунки Худо тинчлик Худосидир ва тартибсизликни рағбатлантирмайди+.
Муқаддас кишиларнинг барча жамоатларида бўлганидек, 34 аёллар жамоатларда сукут сақлашсин, сабаби уларга сўзга чиқишга* рухсат берилмаган+. Тавротда ҳам айтилганидек, улар эркакларга итоат этсинлар+. 35 Агарда бирор нарса ўрганишни хоҳлашса, уйда эрларидан сўрашсин. Чунки жамоатга қарата гапириш аёл учун уятдир.
36 Нима, Худонинг каломи сизлардан чиққанми ёки фақат сизларга етиб келганми?
37 Кимки ўзини пайғамбар ёки илоҳий инъомга эга деб ҳисобласа, менинг сизларга ёзган сўзларимни тан олсин, зеро бу Ҳазратимизнинг* амридир. 38 Буни тан олмаган кишининг ўзи ҳам тан олинмайди*. 39 Хуллас биродарларим, башорат қилишга астойдил интилинглар+, лекин ўзга тилларда гапиришни ман этманглар+. 40 Фақат ҳамма нарса одоб ва тартиб билан бўлсин+.