Коринфликларга йўлланган биринчи мактуб
6 Наҳотки бирортангизнинг ўзгага нисбатан даъвоси бўлса+, муқаддас кишиларнинг олдига боришнинг ўрнига, адолатсиз инсонларнинг маҳкамасига борса? 2 Ёки муқаддас кишилар дунёни ҳукм қилишини билмайсизларми?+ Модомики дунё сизлар томондан ҳукм қилинар экан, наҳот унча муҳим бўлмаган масалаларни ҳал қилишга қодир бўлмасангиз? 3 Ахир биз фаришталарни ҳукм қилишимизни билмайсизларми?+ Унда нега турмушга оид масалаларни ҳал қила олмаяпсизлар? 4 Агар ҳал қилиниши керак бўлган турмушга оид масалалар бор бўлса+, ҳакам сифатида жамоат томонидан маъқулланмаган кишиларни танлайсизларми? 5 Сизларни уялтириш учун гапиряпман. Орангизда биродарлар ўртасидаги масалаларни ҳал қилишга қодир бўлган доно киши йўқми? 6 Биродар ўз биродарини маҳкамага олиб бориб имонсизлар олдида даъволашяпти!
7 Бир-бирингиз билан даъволашаётганингиз аллақачон мағлубиятга учраганингиздан далолатдир. Ундан кўра хафа бўлиб қолаверганингиз яхши эмасми?+ Ундан кўра алданиб қолганингиз яхши эмасми? 8 Сизлар бўлса, аксинча, ўз биродарларингизни хафа қилиб, алдаяпсизлар!
9 Ахир адолатсиз инсонлар Худонинг Шоҳлигини мерос қилиб олмаслигини билмайсизларми?+ Адашманглар. На зинокорлар*+, на бутпарастлар+, на хиёнат қилувчилар+, на ғайритабиий жинсий алоқа учун қўлланиладиган эркаклар+, на эркак киши билан ётадиган эркаклар+, 10 на ўғрилар, на тамагирлар+, на ичкиликбозлар+, на ҳақорат қилувчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигини мерос қилиб олмайдилар+. 11 Айримларингиз ўтмишда шундай эдингизлар. Бироқ Аллоҳ сизларни Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг исми ҳамда Ўз руҳи орқали ювиб тозалади+, муқаддас қилди+ ва одил деб эълон этди+.
12 Менга ҳар нарса рухсат этилган, лекин ҳаммаси ҳам фойдали эмас+. Ҳар нарса менга рухсат этилган бўлса-да, устимдан бирор нарса ҳокимлик қилишига йўл қўймайман. 13 Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учундир. Аммо Худо икковини ҳам йўққа чиқаради+. Бадан эса зино учун эмас, аксинча Ҳазратимиз учундир+. Ҳазратимиз ҳам бадан учундир. 14 Аллоҳ эса Ўзининг қудрати билан+ Ҳазратимизни тирилтирганидай+, бизни ҳам тирилтиради+.
15 Баданларингиз Масиҳ танасининг аъзолари эканини билмайсизларми?+ Ундай бўлса, Масиҳ танасининг аъзоларини фоҳишага қўшган бўлармидим? Мутлақо! 16 Ё, фоҳиша билан қовушган киши у билан бир тана бўлиб қолишини билмайсизларми? Чунки Худо: «Иккови бир тан бўлади»+,— деб айтган-ку! 17 Аммо Ҳазратимиз билан бирлашган киши у билан ҳамфикр* бўлади+. 18 Зинодан қочинглар!+ Одам қўл урган ҳар қандай гуноҳ унинг танасига тўғридан-тўғри таъсир этмайди. Бироқ зино қилувчи ўз баданига қарши гуноҳ қилаётган бўлади+. 19 Наҳотки танангиз ичингиздаги муқаддас руҳнинг+, яъни сиз Тангридан олган руҳнинг маъбади+ эканини билмасангиз? Сизлар энди ўзингизга тегишли эмассизлар+, 20 чунки қиммат баҳога сотиб олингансизлар+. Шундай экан, танангиз билан+ Аллоҳни улуғланглар+.