Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Ботшевага+ яқинлашгандан кейин, олдига Натан пайғамбар келганда Довуднинг айтган саноси.
51 Эй Аллоҳим, меҳр-садоқатинг+ ила менга илтифот кўрсат,
Чексиз раҳм-шафқатинг ила қилмишларимни ўчириб юбор+.
3 Чунки қилмишларимни яхши биламан,
Қилган гуноҳим ҳечам хаёлимдан кетмаяпти+.
Шу боис, Сенинг сўзларинг ҳақ,
Чиқарган ҳукмларинг тўғридир+.
5 Мен гуноҳкор бўлиб туғилганман,
Онам қорнида пайдо бўлганимдаёқ гуноҳкор эдим+.
6 Инсон юрагида ҳақиқатни топганингдан мамнун бўласан+.
Эй Худо, қалбимга чинакам доноликни жо қилгин.
7 Тоза бўлишим учун, иссоп билан мени гуноҳимдан покла+,
Қордан ҳам оппоқ бўлишим учун мени ювиб тозала+.
8 Шод-хуррамлик товушларини эшитишимга рухсат эт,
Гарчи менинг суякларимни эзган бўлсанг ҳам, қувонайин+.
11 Ўз ҳузурингдан мени улоқтириб ташлама,
Муқаддас руҳингни мендан олиб қўйма.
12 Қутқарганингда ҳис қилган қувончимни қайтадан бахшида эт+,
Сенга итоат этиш истагини* менда уйғот.
13 Қонунбузарларга йўлларингни ўргатаман+,
Шунда гуноҳкорлар Сенга қайтади.
14 Эй Худо, нажот берадиган Тангрим+, мени қон тўкишдан сақла+,
Токи хурсандчилик ила Сенинг адолатингни эълон этайин+.
15 Эй Яҳова, гапиришимга рухсат эт,
Сенга ҳамду сано айтайин+.
16 Чунки Сен қурбонликни истамадинг, йўқса келтирган бўлардим+,
Бутунлай куйдириладиган қурбонликни ҳам хуш кўрмайсан+.
17 Аллоҳга маъқул қурбонлик — эзилган руҳдир.
Эй Худо, синган ва эзилган юракдан Сен воз кечмайсан+.
18 Эзгу ният ила Сионга яхшилик қил,
Қуддус деворларини қайтадан бунёд эт.
19 Шунда куйдириладиган қурбонликлару барча назрлардан,
Одил кишиларнинг келтирган қурбонликларидан хурсанд бўласан,
Қурбонгоҳингда буқалар қурбонликка келтирилади+.