Забур
3 Улар: «Келинг, бизга солмоқчи бўлган кишанларини узиб,
Арқонларини ечиб ташлайлик!» — дейди.
4 Аммо самовий тахтда ўтирган Зот уларнинг устидан кулади.
Яҳова уларни масхара қилади.
5 У ғазаб ичра уларга гапириб,
Оташин қаҳри билан уларни саросимага солади-да:
6 «Муқаддас тоғим бўлмиш Сионда+,
Мен подшоҳимни тайинладим»+,— дейди.
7 Мен Яҳованинг фармонини эълон қиламан.
У менга шундай деди: «Сен Менинг ўғлимсан+,
Бугун Мен сенинг Отанг бўлдим+.
8 Мендан сўра ва сенга халқларни мерос қилиб,
Бутун ер юзини мулк қилиб бераман+.
10 Шундай экан, эй шоҳлар, ақл билан иш тутинг.
Эй, ер юзи ҳукмдорлари, сабоқ олинг.
11 Яҳовадан қўрқиб, Унга хизмат қилинг,
Унга иззат-икром кўрсатиб, хурсанд бўлинг.
12 Ўғилни эъзозланг*+, акс ҳолда, Аллоҳнинг ғазаби келади,
Шунда йўлингизда ҳалок бўласиз+.
Ахир Худонинг қаҳри тез аланга олади.
Унда паноҳ топганларнинг бари бахтлидир!