Хабаққуқ
Мен орқали У нима дейишини кўриш учун,
Менга панд-насиҳат қилганида қандай жавоб беришни билиш учун сергак тураман.
2 Кейин Яҳова менга шундай деди:
«Ваҳийни тош лавҳаларга* аниқ қилиб ўйиб ёз+,
Токи овоз чиқариб ўқийдиган одам уни осонликча ўқий олсин+.
3 Чунки ваҳий белгиланган вақтда амалга ошади.
Ўша вақт ҳадемай келади, ёлғон бўлиб чиқмайди.
Ҳатто кечиккандай туюлса ҳам, уни кут*+!
Зеро у албатта амалга ошади.
У кечикмайди!
4 Мағрур одамга қара.
У ичидан бузилган.
Одил инсон эса садоқати* туфайли яшайди+.
5 Дарҳақиқат, шароб хиёнаткор бўлгани боис,
Димоғдор одам ўз мақсадига эриша олмайди.
У мозор* каби очкўздир.
У ўлим каби тўйиш нималигини билмайди.
У жамики миллатларни тўплаб,
Ҳамма халқларни ўзига йиғади+.
6 Уларнинг ҳаммаси унга қарши мақол ва топишмоқлар айтиб, шама қилмайдими?+
Улар шундай дейди:
“Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тўплаб,
Қарз орттирганнинг ҳолига вой!
Бу қачонгача давом этади?!
7 Қарз берувчиларинг тўсатдан сенга қарши чиқмайдими?
Улар уйғониб сени қаттиқ силкитади,
Сени талон-торож қилади+.
8 Кўп миллатларни талон-торож қилганинг учун,
Қолган барча халқлар сени талайди+.
Ахир сен инсон қонини тўкиб,
Ер юзига қарши зўравонлик қилдинг,
Шаҳарлару уларнинг аҳолисига зулм ўтказдинг+.
9 Ўз хонадони учун ҳаром йўл билан фойда кўрадиган,
Мусибатдан қутулиш учун
Баландликда ўзига ин қурадиган кишининг ҳолига вой!
10 Уюштирган фитналаринг хонадонингга шармандалик келтирди.
Кўп халқларни йўқ қилиб, ўзингни гуноҳга ботирдинг+.
11 Девордаги тош ҳам фарёд қилади,
Томнинг тўсини унга жавоб беради.
12 Қон тўкиб шаҳар бунёд этганнинг,
Адолатсизлик қилиб унга асос солганнинг ҳолига вой!
13 Халқлар оловда йўқ бўлиб кетадиган нарсалар учун тер тўкиши,
Беҳудага ўзларини чарчатиши Қўшинлар Сарвари Яҳовадан эмасми?!+
15 Шерикларининг яланғочлигини томоша қилиш учун,
Ғазаб ва жаҳл аралаштирилган ичкилик бериб уларни маст қиладиган
Кимсанинг ҳолига вой!
16 Шон-шарафдан эмас, исноддан тўйиб кетасан.
Қани, ўзинг ҳам ич, суннатсиз эканингни кўрсат*.
Яҳованинг ўнг қўлидаги коса сенга ҳам етиб келади+.
Улуғворлигинг ўрнини шармандалик эгаллайди.
17 Ливанга* қилган зўравонлигинг,
Йиртқич ҳайвонларни даҳшатга солган қирғин ўз бошингга тушади.
Ахир сен инсон қонини тўкиб,
Ер юзига қарши зўравонлик қилдинг,
Шаҳарлару уларнинг аҳолисига зулм ўтказдинг+.
18 Ўйма тасвирдан не фойда,
Ахир уни ҳунарманд ясаган-ку?!
Ёлғонга ўргатадиган қуйма бутнинг* қанақа фойдаси бор?!
Одам тилсиз беҳуда худоларни ясаб,
Уларга ишонгани билан нима фойдаси бор?!+
19 Бир бўлак ёғочга: “Уйғон!” — деяётганларнинг,
Тилсиз тошга: “Тур! Бизга йўл-йўриқ бер!” — деяётганларнинг ҳолига вой!
20 Яҳова эса Ўзининг муқаддас маъбадида*+.
Бутун ер юзи Унинг олдида сукут сақласин!”+»