Эфесликларга
6 Фарзандлар, Раббимизнинг иродасига мувофиқ тарзда ота-оналарингизга қулоқ солинглар+, чунки бу тўғридир. 2 Зеро ваъда билан боғлиқ биринчи амр шудир: «Ота-онангизни ҳурмат қилинг+. 3 Шунда яхшилик сизга ёр бўлиб, ер юзида узоқ умр кўрасиз». 4 Сиз оталар, болаларингизнинг ғашини келтирманглар+, аксинча, Яҳованинг* тарбиясини бериб+, Унинг панд-насиҳати* билан уларни ўстиринглар+.
5 Қуллар, ердаги хўжайинларингизга Масиҳга итоат этгандай, ҳурмат ва қўрқув билан, чин дилдан бўйсунинглар+. 6 Буни одамларга маъқул келишга интиладиганлар сингари хўжа кўрсинга эмас+, балки Масиҳнинг қуллари каби Аллоҳнинг иродасини бажонидил*+ адо этинглар. 7 Сизлар инсонларга эмас, Яҳовага* хизмат қилаётгандай+ яхши ниятли қуллар бўлинглар. 8 Шуни билингларки, хоҳ қул, хоҳ озод бўлсин, ҳар ким қилган яхши иши учун Яҳовадан* мукофот олади+. 9 Сиз хўжайинлар ҳам дўқ-пўписани бир четга суриб, қулларингиз билан шундай муомала қилинглар. Чунки уларнинг устидан ҳам, сизларнинг устингиздан ҳам осмонда юзхотирчилик қилмайдиган Хўжайин борлигини+ биласизлар.
10 Хуллас, Раббимиздан ҳамда Унинг қудратли кучидан қувват олинглар+. 11 Иблиснинг ҳийла-найрангларига қарши тура олишингиз учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланинглар+. 12 Зеро биз одамлар* билан эмас, балки кўкдаги ёвуз руҳлар+, ҳукуматлару ҳокимиятлар ва ушбу қоронғи дунё ҳукмдорлари билан курашяпмиз+. 13 Шу сабабли, ёвуз кун келганда қаршилик кўрсатиш ва ҳамма нарсани пухта бажариб, маҳкам туриш учун Аллоҳ берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланинглар+.
14 Шунинг учун, белингизга ҳақиқат камарини боғлаб+, кўксингизга одиллик совутини кийиб, маҳкам туринглар+. 15 Тинчлик хушхабарини ваъз қилишга тайёрликни оёқларингизга пойабзал каби кийинглар+. 16 Булардан ташқари, катта имон қалқонини олинглар+. У билан Шайтоннинг* барча оловли ўқларини ўчира оласизлар+. 17 Шунингдек, нажот дубулғасини+ ва муқаддас руҳнинг қиличини, яъни Худонинг каломини+ олинглар. 18 Ҳар қандай ибодату илтижолар билан+, ҳар фурсатда муқаддас руҳ ила ибодат қилиб туринглар+. Бунинг учун эса доимо сергак туриб, барча муқаддас кишилар учун илтижо қилинглар. 19 Мен учун ҳам ибодат қилинглар, токи оғзимни очганимда нима дейиш кераклиги менга билдирилсин ва хушхабарнинг муқаддас сирини дадиллик билан ваъз қила олай+. 20 Шу хушхабар учун занжирбанд бўлиб, элчи вазифасини бажараётган+ мен уни жасорат билан, қандай айтишим керак бўлса, шундай айтайин.
21 Мен ҳақимда ва нима билан шуғулланаётганим тўғрисида Ҳазратимизнинг ишончли хизматчиси ва суюкли биродаримиз Тихик+ ҳаммасини сизларга айтиб беради+. 22 Уни олдингизга ишларимиз қандайлигини билдириш ва юракларингизга таскин бериш учун юборяпман.
23 Отамиз Худодан ва Ҳазратимиз Исо Масиҳдан биродарларга имон, севги ва тинчлик тилайман. 24 Ҳазратимиз Исо Масиҳга бўлган севгиси сўнмайдиган кишиларнинг барчаси иноят кўрсин.