Ишаё
10 Зиён етказувчи қоидалар ўрнатиб+,
Оғир фармонлар чиқаришни режалаштираётганлар ҳолига вой!
2 Камбағалнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилган,
Халқим орасидаги бечорани адолатдан маҳрум этган+,
Беваларнинг бор-будини тортиб олган,
Етимларни талон-торож қилганлар ҳолига вой!+
Кимнинг олдига ёрдам сўраб қочиб борасиз?+
Давлатингизни кимга қолдирасиз?
4 Маҳбуслар орасида букилиб ётишдан,
Ўликлар орасида қулашдан бошқа сизларни яна нима кутяпти?!
Шунда ҳам Унинг ғазаби босилмайди,
Жазолаш учун кўтарган қўлини туширмайди+.
5 «Мана, оссуриялик+ — ғазаб таёғим,
У орқали қаҳримни сочаман!+
Унинг қўлидаги ҳасса эса ҳукмим ифодасидир!
6 Мен уни муртад халққа,
Ғазабимни қўзғаган халққа қарши қиламан.
Унга халқни талаб, кўпгина ўлжа олишга,
Уларни кўчадаги лой каби топташга амр бераман+.
7 У бундай йўл тутишни ўйламаган,
Дилида буни режа қилмаган бўлса-да,
Юрагида оз халқларнигина эмас,
Кўп халқларни қириб ташлашни ният қилади.
8 У шундай дейди:
“Бекларимнинг ҳаммаси шоҳлар эмасми?+
Самариянинг+ Дамашқдан+ нимаси ортиқ?
10 Ўйма бутлари Қуддус ва Самарияга қараганда кўпроқ бўлган,
Фойдасиз худоларнинг шоҳликларини қўлга киритдим!+
11 Самарияни ва фойдасиз худоларини нима қилган бўлсам,
Қуддус ва унинг бутларини ҳам шу кўйга сола олмайманми?”+
12 Яҳова Сион тоғида ва Қуддусда барча ишларини тугатгач, Оссурия шоҳини такаббурлиги, манманлиги ҳамда киборли қарашлари+ учун жазолайди. 13 Чунки у шундай деди:
“Буни ўз қўлимнинг кучи билан,
Ўз заковатим, донолигим ила бажараман.
Халқларнинг чегараларини сураман+,
Хазиналарини шип-шийдон қиламан+.
Аҳолисини қудратли жангчи каби бўйсундираман+.
14 Қўлини қуш инига узатган кишидай,
Қўлимни халқлар бойлигига узатаман.
Ташлаб кетилган тухумларни йиққан кишидай,
Уларнинг ерларини тортиб оламан!
Ҳеч ким қанот қоқмайди, оғзини очиб чуғурламайди”».
15 Болта уни ишлатаётган эгасидан,
Арра арракашдан ўзини юқори тутадими?
Ҳасса+ уни тутган кишини жойидан қўзғата оладими?
Таёқ уни ушлаган кишини юқорига кўтарадими?
16 Шу боис, Раббимиз*, Қўшинлар Сарвари Яҳова
Оссуриянинг бақувват кишиларининг тинка-мадорини қуритади+,
Унинг шон-шуҳратига ловуллаган ўт қўйиб юборади+.
Муқаддас Худоси аланга бўлади.
У лов этиб ёнади-да, Оссуриянинг бегона ўтларинию тиканларини бир кунда ютади.
18 Муҳташам ўрмонию боғини таг-туби билан қўпориб ташлайди,
Улар хаста ётган одамдай сўлиб қолади+.
19 Ўрмонида дарахт жуда оз қолганидан,
Бола уларни санай олади.
20 Ўша куни Исроилда қолганлар,
Ёқуб хонадонида нажот топганлар,
Уларга ҳужум қилган халққа ортиқ таянмайди+.
Улар сидқидилдан Яҳовага,
Исроилнинг Муқаддас Худосига суянади.
23 Ҳа, Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳова чиқарган қарори
Бутун юрт бўйлаб амалга ошади+.
24 Шу сабабли, Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: «Эй, Сионда яшовчи халқим, Миср каби+ сенга қарши таёқ кўтарган оссурияликдан+ қўрқма. 25 Чунки тез орада ҳукмим ўз якунига етади. Сочган ғазабимдан улар йўқ бўлиб кетади+. 26 Қўшинлар Сарвари Яҳова Орив қояси олдида Мидиённи мағлуб қилганидай+, унга қарши қамчи кўтаради+. Мисрга қарши таёғини кўтарганидай+ денгиз узра уни узатади.
30 Эй, Галим қизи, фарёд қил!
Эй Лайшо, диққатли бўл!
Эй, бечора Онотўт+, дод солиб йиғла!
31 Мадменах қочиб кетди.
Гебим аҳолиси бошпана излайди.
32 Айнан ўша куни у Навда+ тўхтайди.
Сион қизининг тоғида,
Қуддус тепалигида қўлини мушт қилади.
33 Раббимиз*, Қўшинлар Сарвари Яҳова
Новдаларни шатир-шутур қилиб чопиб ташламоқда+.
Баланд дарахтлар кесилиб,
Кўкка бўй чўзганлари йиқитилмоқда.
34 У ўрмондаги чакалакларни болта билан яксон қилмоқда,
Қудратли киши Ливан дарахтларини қулатади.