Ёқубнинг мактуби
4 Орангиздаги урушу жанжалларнинг сабаби нимада? Ичингизда қўзғолон кўтараётган тана истакларида эмасми?+ 2 Сизлар хоҳлаган нарсангизга эриша олмаяпсизлар. Қотиллик қилиб, бировнинг нарсасига кўз олайтиряпсизлар, аммо барибир мақсадингизга етмаяпсизлар. Уруш ва жанжал қиляпсизлар+. Аллоҳдан сўрамаганингиз боис эриша олмаяпсизлар. 3 Сўраган тақдирда ҳам олмаяпсизлар, чунки нотўғри мақсадда, яъни тана истакларини қондириш учун сўраяпсизлар.
4 Эй, Худога вафо қилмаганлар*, дунё билан дўстлик Аллоҳга душманлик эканини наҳотки билмайсизлар? Ким дунё билан дўстлашишни хоҳласа, у Худога душман бўлади+. 5 Ёки Муқаддас Ёзувларда: «Ичимизга ўрнашиб олган ҳасад қилиш мойиллиги доим ниманидир хоҳлайди»+,— деган сўзлар бекорга айтилган деб ўйлаяпсизларми? 6 Аммо Тангрининг бизга кўрсатаётган инояти бундан устундир. Худди Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Аллоҳ мағрурларга қарши+, камтарларга эса иноятлидир»+.
7 Шунинг учун Худога бўйсуниб+, Иблисга қарши туринглар+, ўшанда у сизлардан қочади+. 8 Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади+. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни ювинглар+. Эй журъатсизлар, қалбларингизни покланглар+. 9 Ғамгин бўлинглар, мотам тутиб йиғланглар+. Кулгингиз мотамга, қувончингиз қайғуга айлансин. 10 Яҳованинг* назарида камтар бўлинглар+, шунда У сизларни юксалтиради+.
11 Биродарларим, бир-бирингизга қарши гапиришни бас қилинглар+. Ким ўз биродарига қарши гапирса ёки уни ҳукм қилса, у Тангрининг қонунига қарши гапириб, уни ҳукм қилган бўлади. Агар сен Худонинг қонунини ҳукм қилаётган бўлсанг, демак сен уни бажарувчи эмас, балки ҳакам бўласан. 12 Фақатгина битта Қонун чиқарувчи ва Ҳакам бор+. У қутқаришга ҳам, ҳалок қилишга ҳам қодир+. Сен-чи, ким бўлибсанки, ўз яқинингни ҳукм қиляпсан?+
13 Энди эса: «Бугун ёки эртага фалон шаҳарга бориб, у ерда бир йил турамиз-да, савдо-сотиқ қилиб, пул ишлаб келамиз»,— деяётганлар эшитиб олсин+. 14 Ахир эртага сизлар билан нима бўлишини билмайсизлар-ку+. Чунки ҳаётингиз қисқа вақт кўриниб, кейин йўқолиб кетадиган буғ кабидир+. 15 Ундан кўра: «Агар Яҳова* хоҳласа+, соғ бўлсак, у ёки бу ишни қиламиз»,— денглар. 16 Аммо сизлар кеккайиб, манманлик қиляпсизлар. Бундай манманликнинг бари эса ёмондир. 17 Хуллас, ким нима тўғри эканини билиб туриб қилмаса, гуноҳ қилган бўлади+.