Қонунлар
16 Абиб* ойини доимо ёдда тутинглар ва Худойингиз Яҳовага аталган Фисиҳ байрамини нишонланглар+. Чунки абиб ойида, кечаси Аллоҳингиз Яҳова сизларни Мисрдан олиб чиққан+. 2 Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун танлаган жойда+ қорамол ва қўй-эчкиларингиздан+ Тангрингиз Яҳовага Фисиҳ қурбонлигини олиб келинглар+. 3 Жонлиқнинг гўштини хамиртурушсиз нон билан енглар. Ўша ерда етти кун мобайнида ачитқи қўшилган ҳеч қандай нарсани еманглар+. Мисрдан шошилиб чиқаётганингизда+ хамиртурушсиз нон еганингиз каби, ушбу етти кун давомида ҳам фақат хамиртурушсиз нон енглар. Шундай қилсангиз, азоб тортган даврингиз ёдингизга тушади ва Мисрдан қандай озод бўлганингизни ҳеч қачон унутмайсизлар+. 4 Яшаётган жойларингизда етти кун давомида хамиртуруш бўлмасин+. Биринчи кун кечқурун қурбонликка келтирилган жонлиқнинг гўштини эрталабгача қолдирманглар+. 5 Фисиҳ қурбонлигини Аллоҳингиз Яҳова сизларга бераётган шаҳарларнинг ҳеч бирида келтирманглар. 6 Қурбонликни Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун танлаган жойда келтиринглар. Фисиҳ қурбонлигини Мисрдан чиқиш учун белгиланган вақтда — қуёш ботганидан кейин, оқшом пайти келтиринглар+. 7 Худойингиз Яҳова танлаган жойда+ уни оловда пишириб енглар+, эрталаб эса ўз чодирларингизга қайтсангиз бўлади. 8 Олти кун хамиртурушсиз нон енглар. Еттинчи куни Тангрингиз Яҳовага аталган тантанали йиғин бўлади. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар+.
9 Далангиздаги ғаллага ўроқ солинган кундан бошлаб етти ҳафта сананглар+. 10 Кейин Аллоҳингиз Яҳова сизларга берган баракасига қараб ихтиёрий назрларингизни олиб келинглар+ ва Худойингиз Яҳовага атаб Ҳосил байрамини* нишонланглар+. 11 Тангрингиз Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун танлаган жойда ўзингиз, ўғилу қизингиз, қул ва чўрингиз, шаҳарларингизда яшаётган леви, орангизда яшаётган мусофир, етим ва бевалар — барчангиз Аллоҳингиз Яҳованинг ҳузурида қувонинглар+. 12 Мисрда қул бўлганингизни ёдда тутинглар+. Бу қоидаларга амал қилиб, уларни бажаринглар.
13 Хирмонингизга донни йиғиштириб бўлгач, зайтунсиққичдан зайтун мойингизни ва узумсиққичдан шаробингизни олиб бўлганингиздан кейин етти кун давомида Чайлалар байрамини* нишонланглар+. 14 Байрам мобайнида ўзингиз, ўғилу қизингиз, қул ва чўрингиз, леви, мусофир, етим ва бевалар, шаҳарларингизда яшаётганлар — барчангиз қувонинглар+. 15 Яҳова танлаган жойда Худойингиз Яҳова учун етти кун байрам қилинглар+. Тангрингиз Яҳова барча ҳосилингизга ва қилган ҳамма ишингизга барака беради+ ва сизлар ҳамиша хурсанд бўласизлар+.
16 Йилига уч марта — Хамиртурушсиз нон байрамида+, Ҳосил байрамида+ ва Чайлалар байрамида+ — барча эркакларингиз Аллоҳингиз Яҳованинг ҳузурида туриш учун, У танлаган жойга боришсин. Улардан ҳеч бири Яҳованинг олдига бўш қўл билан келмасин. 17 Худойингиз Яҳова сизларга берган баракасига қараб ҳар бири ҳадялар олиб келсин+.
18 Тангрингиз Яҳова сизларга бераётган шаҳарларингиздаги* ҳар бир қабила устидан ҳакамлар+ ва бошлиқлар тайинланглар. Улар халққа ҳакамлик қилиб, адолатли ҳукм чиқаришсин. 19 Адолатни бузманглар+, тарафкашлик қилманглар+, пора олманглар. Чунки пора дононинг кўзини кўр қилади+, одил кишининг сўзини бузади. 20 Адолат, фақат адолат пайида бўлинглар+. Шунда омон қолиб, Худойингиз Яҳова сизларга бераётган юртга эгалик қиласизлар.
21 Аллоҳингиз Яҳовага атаб қурган қурбонгоҳингизнинг ёнига сиғиниш учун ҳеч қандай дарахт ўтқазманглар+.
22 Ўзингиз учун муқаддас тош* ҳам ўрнатманглар+. Зеро, Аллоҳингиз Яҳова бундан нафратланади.