Ишаё
43 Эй Ёқуб, сенинг Парвардигоринг,
Эй Исроил, сенга шакл берган Яҳова+ бундай демоқда:
«Қўрқма, зеро Мен сени тўлов эвазига сотиб олдим+.
Сени исмингни айтиб чақирдим.
Сен Меникисан.
Оловдан ўтсанг-да, ёнмайсан,
Аланга сени куйдирмайди.
3 Чунки Мен Тангринг Яҳоваман,
Исроилнинг Муқаддас Худоси, Нажоткорингман.
Сен учун Мисрни тўлов сифатида бердим,
Сени Ҳабашистон билан Савога айирбошладим.
Шу боис, ўрнингга халқларни,
Ҳаётинг эвазига миллатларни бераман.
5 Ваҳимага тушма, Мен сен биланман+.
6 Шимолга: “Уларни қайтар!”+ — деб айтаман.
Жанубга эса шундай дейман: “Уларни ушлаб турма.
Олисдан ўғилларимни, ернинг чеккаларидан қизларимни+,
7 Исмим билан аталган барчани+,
Улуғворлигимни ошкор этсин дея Мен яратган,
Шакл берган ва бунёд этган ҳар бир кишини олиб кел”+.
8 Кўзлари бор бўлса-да, кўр,
Қулоқлари бор бўлса-да, кар одамларни келтир+.
9 Барча халқлар бир жойга тўплансин,
Ҳамма одамлар биргаликда йиғилсин+.
Қани, ораларидан ким буни айтиб бера олади?
Қай бири илк нарсалар* борасида сўзлай олади?+
Ҳақ эканликларини исботлаш учун ўз гувоҳларини чақирсин,
Улар тинглаб: “Бу ҳақиқат!”+ — десин».
10 Яҳова бундай демоқда: «Сизлар Менинг шоҳидларимсиз+,
Ҳа, Ўзим танлаган хизматчиларимсиз+.
Токи Мени таниб-билиб, Менга ишонинг,
Мен ҳамиша Ўша эканимни англаб олинг+.
Мендан олдин ҳам,
Мендан кейин ҳам ҳеч қандай Худо бўлмаган+.
11 Мен, Мен Яҳоваман+, Мендан бўлак нажоткор йўқ»+.
Сизлар шоҳидларимсиз,— демоқда Яҳова,— Мен эса Худоман+.
Ишга киришсам, ким Менга тўсқинлик қила олади?!»+
14 Халоскоринг+, Исроилнинг Муқаддас Худоси Яҳова+ бундай демоқда:
«Сизлар учун уларни Бобилга отлантираман-да, дарвозаларнинг барча сурма зулфинларини буздираман+,
Халдейлар ўз кемаларида қайғудан фарёд чекади+.
15 Мен сизларнинг Муқаддас Худойингиз+, Исроилнинг Яратувчиси+, Шоҳингиз Яҳоваман+».
16 Яҳова денгиздан йўл очган,
Жўшқин сувлар ичра сўқмоқ бунёд этган+,
17 Жанг араваларию отларни+,
Қўшину қудратли жангчиларни олиб чиқадиган Зот шундай демоқда:
«Улар ерга йиқилади-ю, қайтиб турмайди+.
Ёниб битган пиликдай ўчиб қолади».
18 «Аввалги нарсаларни ёдга олманглар,
Ўтмиш билан яшаманглар.
19 Мана! Мен янги бир нарса яратяпман+.
Бу ҳозирдан амалга ошяпти.
Наҳотки буни кўрмаётган бўлсангиз?
20 Даштнинг йиртқич ҳайвонлари,
Чиябўрилару туяқушлар Мени шарафлайди.
Халқим, Мен танлаганим+, ичсин дея,
Мен саҳрода сувлар+,
Чўлу биёбонда дарёлар оқизаман.
21 Бу халқни Ўзим учун барпо этдим,
Токи улар Менга ҳамду санолар айтсин+.
23 Менга бутунлай куйдириладиган қурбонлик учун қўйлар келтирмадинг,
Қурбонликларинг билан Мени улуғламадинг.
24 Пул сарфлаб Менга муаттар ҳидли қамиш сотиб олмадинг,
Қурбонликларинг ёғлари билан Мени хушнуд қилмадинг+.
Аксинча, гуноҳларинг билан Менга юк бўлдинг,
Қилмишларинг ила Мени толиқтирдинг+.
26 Кел, иккимиз масаламизни ўртага қўяйлик,
Ҳақлигингни исботлаш учун далиллар келтир, ёдимга сол.
28 Шу боис, Мен муқаддас жойдаги бекларни булғайман,
Ёқубни ҳалокатга дучор қиламан,
Исроил аҳолисини таҳқирланишга маҳкум этаман+.