Забур
148 Яҳни мадҳ этинг!*
Эй, самода яшовчилар, Яҳовага ҳамду сано айтинг!+
Кўкларда Уни мадҳ этинг!
2 Эй, Унинг барча фаришталари, Уни мадҳ этинг!+
Эй, жамики лашкарлари, Уни мадҳ этинг+.
3 Эй, қуёш ва ой, Уни мадҳ этинг!
Эй, порлоқ юлдузлар, Уни мадҳ этинг!+
4 Эй, юксак самолар, Уни мадҳ этинг!
Эй, самодаги булутлар, Уни мадҳ этинг!
5 Улар Яҳованинг исмини мадҳ этсин,
Чунки ҳаммаси Унинг амри билан яратилган+.
7 Эй, ер юзидагилар,
Улкан денгиз жониворларию чуқур сувлар, Яҳовани мадҳ этинг!
8 Эй, чақмоқ ва дўл, қор билан қуюқ булутлар,
Унинг сўзини бажо айлайдиган бўрон+,
9 Эй, тоғлару тепаликлар+,
Мевали дарахтлару жамики кедр дарахтлари+,
10 Эй, ёввойи ҳайвонлару+ уй ҳайвонлари,
Судралиб юрувчилару қушлар,
11 Эй, жаҳон подшоҳларию жамики халқлар,
Беклару ер юзидаги барча ҳакамлар+,
12 Эй, йигиту қизлар,
Ёшу қари ҳаммангиз биргаликда Уни мадҳ этинг!
Улуғворлиги еру осмондан ҳам юксакдир+.
14 Худо Ўз халқининг қудратини оширади*,
У садоқатли бандаларининг —
Қадрдон халқи Исроил ўғилларининг шон-шуҳратини оширади.
Яҳни мадҳ этинг!