Ишаё
57 Одил киши ҳалок бўлади,
Бироқ буни ҳеч ким юрагига яқин олмайди.
Садоқатли киши олиб кетилади*+.
Адолатли киши олиб кетилишига
Фалокат сабабчи* эканини ҳеч ким тушунмайди.
2 У тинчлик топади.
Тўғри йўлдан юрганларнинг бари ўз ётоғида* ётади.
3 «Эй, жодугарнинг ўғиллари,
Зинокор ва фоҳишанинг болалари,
Яқинроқ келинг.
4 Сизлар кимнинг устидан куляпсиз?
Оғзингизни катта очиб, тилингизни кимга кўрсатяпсиз?
Ахир сизлар жиноятчилар авлоди,
Ёлғончилар фарзандларисиз-ку!+
5 Сизлар баҳайбат дарахтлар орасида+,
Ҳар бир сершох дарахт остида+ шаҳватга берилган эдингиз-ку!
Водийларда, қоялар ёриқларида+
Болаларни ўлдирган эдингиз-ку!
6 Водийдаги силлиқ тошлар сенинг улушингдир+.
Ҳа, улар насибангдир.
Ичимлик назрларини уларнинг устига қуйиб, ҳадялар келтирдинг+.
Энди булар билан қониқишим керакми?!
8 Эшик билан ёндори орқасида эслатма белгисини ўрнатдинг.
Мени тарк этиб, кийимингни ечиб ташладинг,
Юқорига чиқиб, тўшагингни кенг қилиб солдинг.
Улар билан аҳд қилдинг.
9 Мой олиб Малек* ёнига тушдинг,
Унга мўл-кўл атирлар олиб бординг.
Элчиларингни олисларга юбориб,
Қадрингни гўргача* туширдинг.
10 Кўп йўллардан юриб, ҳолдан тойдинг,
Бироқ: “Умидим пучга чиқди!” — демадинг.
Қайтадан куч тўпладинг.
Шу боис енгилмадинг.
11 Сен кимдан қўрқиб, ваҳимага тушдинг?
Ҳатто алдашгача бординг+.
Мени эсламадинг+,
Ҳеч нарсани юрагингга яқин олмадинг+.
Мен жим туриб, ишларингни яширганим учун+
Мендан ҳечам қўрқмадинг.
13 Ёрдам сўраб ёлворганингда,
Қўша-қўша бутларинг сени халос этолмайди+.
Уларнинг барини шамол учириб кетади,
Шабада уларни ҳайдайди.
Аммо Мени паноҳи деб билган киши юртни мулк қилиб олади.
Муқаддас тоғимга эгалик қилади+.
14 Ўшанда: “Солинг! Йўл солинг! Йўл ҳозирланг!+
Халқимнинг йўлидаги ҳамма тўсиқларни олиб ташланг”,— деб айтилади».
«Менинг маконим юксакда, муқаддас жойда+.
Аммо мазлум ва бечоранинг руҳини кўтариш,
Эзилганнинг қалбига таскин бериш учун+,
Бундайлар орасида яшайман.
16 Мен уларга доим қаршилик қилмайман,
Уларга ҳамиша ғазабланмайман+.
Акс ҳолда, одамнинг руҳи заифлашиб+,
Ҳатто ҳаёт нафаси бўлган жонзотлар ҳам кучини йўқотарди.
17 Унинг ҳаром фойда пайида бўлиб, гуноҳга ботганидан ғазабландим+.
Шу боис, уни жазоладим, қаҳр билан юзимни ундан яширдим.
Бироқ у ўз қалби истагига эргашиб, хоинлик қилаверди+.
19 «Одамнинг оғзига олқишловчи сўзларни соламан.
Узоғу яқиндаги кишига чексиз тинчлик ато этаман+,
Мен унга шифо бераман»,— демоқда Яҳова.
20 «Аммо ёвуз одамлар тинчлана олмайдиган, чайқалаётган,
Сувлари денгиз ўтинию балчиқни юзага чиқариб ташлаётган денгиз кабидир.
21 Ёвузлар тинчлик нималигини билмайди»+,— демоқда Тангрим.