Абумалек олдида ўзини жинниликка солиб+, унинг ҳузуридан қувилганда Довуднинг айтган саноси.
א [Алеф]
34 Ҳар доим Яҳовани мақтайман,
Тинмай Унга ҳамду сано айтаман.
ב [Бет]
2 Мен Яҳова билан мақтанаман+,
Камтар киши буни эшитиб қувонади.
ג [Гимел]
3 Менга қўшилиб Яҳовани улуғланг+,
Келинг, биргаликда Унинг исмини кўкларга кўтарайлик.
ד [Далет]
4 Мен Яҳовага ибодат қилдим ва У менга жавоб берди+.
У барча қўрқувларимдан мени халос этди+.
ה [Хе]
5 Унга кўз тикканларнинг чеҳрасидан нур ёғилиб туради,
Юзлари шувут бўлмайди.
ז [Зайин]
6 Бу бечора инсон Яҳовани чақирганида, У эшитди.
Уни барча қайғуларидан халос қилди+.
ח [Хет]
7 Яҳованинг фариштаси Ундан қўрқадиганлар атрофида қароргоҳ қуриб+,
Уларни қутқаради+.
ט [Тет]
8 Тотиб кўр, шунда Яҳова яхши эканини билиб оласан+,
Унда паноҳ топган инсон бахтлидир.
י [Йод]
9 Эй, Яҳованинг муқаддас кишилари, Ундан қўрқинг!
Чунки Ундан қўрққанлар муҳтожлик кўрмайди+.
כ [Каф]
10 Ҳатто бақувват ёш шерлар ҳам оч қолади,
Аммо Яҳовани излайдиганлар яхшиликдан қуруқ қолмайди+.
ל [Ламед]
11 Келинг, ўғилларим, менга қулоқ солинг,
Сизларга Яҳовадан қўрқишни+ ўргатаман.
מ [Мем]
12 Орангиздан ким ҳаётдан мамнун бўлиб яшашни,
Яхши кунларни кўришни истайди?+
נ [Нун]
13 Бундай киши тилини ёмонликдан+,
Оғзини ёлғон гапиришдан тийсин+.
ס [Самех]
14 Ёмонликдан қайтиб, яхшилик қилсин+,
Тинчликни қидириб, унинг пайида бўлсин+.
ע [Айин]
15 Яҳованинг кўзлари одил кишиларни кўради+,
Қулоқлари эса ёрдам сўраб илтижо қилганларни эшитади+.
פ [Пе]
16 Бироқ ёмонлик қилувчилардан Яҳова юз ўгиради,
Улар ҳақидаги хотирани ер юзидан ўчириб ташлайди+.
צ [Цаде]
17 Одил кишилар фарёд қилади ва Яҳова уларни эшитади+,
У барча қайғу-аламларидан уларни халос этади+.
ק [Қоф]
18 Яҳова қалби ўксиганларга яқиндир+,
Руҳан эзилганларни У қутқаради+.
ר [Реш]
19 Одил киши кўп қийинчиликларга дуч келади+,
Аммо Яҳова уларнинг баридан уни халос қилади+.
ש [Шин]
20 Унинг барча суякларини сақлайди,
Улардан ҳеч бири синдирилмайди+.
ת [Тав]
21 Ёвуз фалокатдан ҳалок бўлади,
Одил кишидан нафратланганлар гуноҳкор деб топилади.
22 Яҳова Ўз хизматчиларининг ҳаётини сақлаб қолади,
Унда паноҳ топганларнинг ҳеч бири айбдор деб топилмайди+.