Аюб
27 Аюб гапини давом эттириб, деди:
2 «Менга адолатсизлик қилган барҳаёт Худо ҳаққи+,
Жонимни аччиқ қилган Қодир Тангри+ ҳаққи қасам ичиб айтаманки,
3 Ҳали нафас олаётган эканман,
Худо берган нафас менда экан+,
4 Оғзимдан адолатсиз сўзлар чиқмайди.
Тилим ҳам ёлғон гапирмайди!
5 Сизларни одил деб тан олишни ақлимга сиғдира олмайман!
Токи ҳаёт эканман, бенуқсонлигимдан воз кечмайман!+
6 Одиллигимни асрайман, ундан асло айрилмайман+,
Ҳаётимнинг ҳеч бир куни учун виждоним* мени қийнамайди.
7 Душманим ёвуз бўлиб чиқсин,
Менга ҳужум қилганлар эса адолатсиз бўлиб чиқсин.
9 Бошига балою офатлар ёғилганда,
Аллоҳ унинг фарёдини эшитадими?+
10 Қодир Тангри унинг қувонч манбаи бўладими?
У доимо Аллоҳга ёлворадими?
11 Сизларга Худонинг қудрати ҳақида* таълим бераман,
Қодир Тангри тўғрисида ҳеч нимани яширмайман.
12 Агар барчангиз ваҳий олган бўлсангиз,
Унда нега сафсатабозлик қиляпсиз?
13 Ёвузлар Худодан оладиган улуш+,
Золимларга Қодир Тангри берадиган мерос шундай бўлади:
14 Ўғиллари кўпайса, улар қиличдан қирилиб кетади+,
Унинг авлодлари нонга зор бўлади.
15 Омон қолганлари ўлатдан гўрга киради,
Бевалари улар учун йиғи-сиғи қилмайди.
16 Борди-ю, у кумушни тупроқдай уюб қўйса ҳам,
Сара кийимларни уюб қўйилган лой сингари қалаштириб ташласа ҳам,
17 Буларни у йиққанига қарамай,
Кийимларини одил киши кияди+,
Кумушига айбсиз киши эгалик қилади.
18 Қурган уйи куя пилласи сингари мўрт,
Қўриқчининг чайласи+ каби чидамсиз бўлади.
19 Тўшагига ётганда бой бўлади, аммо ҳосили йиғилмайди,
Кўзини очганда ҳеч вақоси қолмаган бўлади.
20 Даҳшат тўфондай унга етиб олади,
Кечаси бўрон уни учириб кетади+.
21 Шарқ шамоли уни олиб кетади ва у кўздан ғойиб бўлади,
Уни ўз ўрнидан супуриб кетади+.