Юҳанно олган ваҳий
13 У* денгиз қуми устига турди.
Сўнгра мен денгиздан+ чиқиб келаётган йиртқич ҳайвонни+ кўрдим. Унинг ўнта шохи ва еттита боши бор эди. Шохларида ўнта тожи бор бўлиб, бошида эса Худони ҳақоратлайдиган исмлар ёзилган эди. 2 Мен кўрган йиртқич ҳайвон қоплонга ўхшарди, лекин оёқлари айиқникидай, оғзи шерникидай эди. Аждаҳо+ йиртқич ҳайвонга куч, тахт ва буюк ҳокимият берди+.
3 Ҳайвоннинг бошларидан бири ўлар ҳолатда яраланганини кўрдим, аммо ўша яраси соғайиб кетди+ ва бутун дунё ҳайрат билан йиртқич ҳайвоннинг кетидан эргашди. 4 Одамлар аждаҳога сажда қилишди, сабаби у йиртқич ҳайвонга ҳокимият берди. Улар йиртқич ҳайвонга сажда қилиб, шундай дейишарди: «Йиртқич ҳайвонга ўхшагани борми? Ким у билан кураша олади?» 5 Ҳайвонга такаббурона ва ҳақоратли сўзларни айтадиган оғиз ҳамда 42 ой+ давомида фаолият кўрсатиш учун ҳокимият берилганди. 6 Ҳайвон Худони, Унинг исминию масканини ҳамда осмонда яшовчиларни+ ҳақоратлаш учун оғиз очди+. 7 Шунингдек, унга муқаддас кишилар билан уруш олиб бориб, уларнинг устидан ғалаба қозонишга рухсат этилган эди+. Қолаверса, унга ҳар бир қабила, халқ, тил ва миллат устидан ҳокимият берилди. 8 Ерда яшовчиларнинг бари унга сажда қилади. Улардан ҳеч бирининг номи бўғизланган Қўзининг+ ҳаёт китобига+ киритилмаяпти. Дунёга асос солинганидан бери шундай бўлиб келяпти.
9 Қулоғи борлар эшитсин+. 10 Асир тушиши керак бўлган асир тушади. Кимки бировни қилич билан ўлдирса*, ўзи ҳам қилич билан ўлдирилиши лозим+. Бунинг учун муқаддас кишиларга+ сабр-бардош+ ва имон+ керак.
11 Кейин мен ердан чиқиб келаётган бошқа бир йиртқич ҳайвонни кўрдим. Унинг қўзиникига ўхшаган иккита шохи бор эди, аммо у аждаҳо+ каби гапира бошлади. 12 У биринчи йиртқич ҳайвоннинг+ кўз ўнгида унинг бутун ҳокимиятидан фойдаланиб ер ва унда яшовчиларни, ўлар ҳолатдаги яраси соғайиб кетган+ биринчи ҳайвонга сажда қилишга мажбурлаяпти. 13 Бундан ташқари, у инсонларнинг кўзи олдида буюк аломатлар яратиб, ҳатто осмондан ерга олов туширмоқда.
14 Унга биринчи йиртқич ҳайвон олдида аломатлар яратиш рухсат этилгани учун, у ерда яшовчиларни йўлдан оздиряпти. Боз устига, ерда яшовчиларга қилич билан яраланган, аммо тирик қолган+ ҳайвоннинг тасвирини+ яратишларини айтмоқда. 15 Унга ҳайвоннинг тасвирига ҳаёт нафасини* пуфлашга рухсат берилганди, токи ҳайвоннинг тасвири гапира олсин ва унга сажда қилишдан бош тортган барча ўлдирилсин.
16 У ҳаммани — кичигу улуғларни, бою камбағалларни, эркину қулларни ўнг қўлига ёки пешонасига тамға босишга мажбурлаяпти+. 17 Токи ҳайвоннинг тамғасига — исми+ ёки исмининг сонига+ эга бўлмаган ҳеч ким на харид қила олсин, на сота олсин. 18 Бу ерда донолик керак: ақли борлар ҳайвоннинг сонини ҳисоблаб чиқишсин. Чунки унинг сони инсонийдир. Унинг сони — 666+.