Ибронийларга
1 Қадимда Аллоҳ кўп марта ва турли тарзда ота-боболаримизга пайғамбарлар орқали гапирган+. 2 Шу кунларнинг охирида эса У бизга Ўғли орқали гапирган+. Худо у орқали дунёдаги нарсаларни* яратиб+, уни борлиқнинг меросхўри қилиб тайинлади+. 3 У Тангрининг улуғворлигини+ ҳамда Унинг борлиғини ўзида акс эттиради+. У ўзининг қудратли каломи билан ҳамма нарсани қўллаб-қувватлайди. Бизни гуноҳларимиздан тозалади+, ўзи эса осмонда улуғвор Худонинг ўнг томонига ўтирди+. 4 Ана шу боис у фаришталардан устун бўлиб+, уларникидан кўра улуғроқ ном орттирди+.
5 Масалан, Аллоҳ фаришталарнинг қай бирига: «Сен Менинг ўғлимсан, бугун Мен сенинг Отанг бўлдим»+ ёки: «Мен унинг Отаси бўламан, у эса Менинг ўғлим бўлади»+,— деган? 6 Бироқ Худо Тўнғичини+ яна ер юзига юбораётиб, шундай деяпти: «Аллоҳнинг барча фаришталари унинг олдида тиз чўксин».
7 Шунингдек, фаришталар тўғрисида: «У фаришталарини кучли шамолдек*, хизматчиларини+ оташин алангадек+ жўнатади»,— деб айтяпти. 8 Ўғли ҳақида эса шундай деяпти: «Худо абадулабад сенинг тахтингдир+, Шоҳлигинг ҳассаси — адолат ҳассаси. 9 Сен одилликни севиб, қонунсизликдан нафратлангансан. Шу боис, Худо, сенинг Худойинг шерикларингдан кўра+ сени кўпроқ шодлик мойи билан мойлади»+. 10 Бундан ташқари: «Эй Ҳазратимиз*, сен бошида ернинг пойдеворини қўйгансан, самолар ҳам қўлларинг маҳсулидир. 11 Улар йўқ бўлиб кетади, сен эса қоласан. Ҳаммаси кийим каби эскиради. 12 Сен уларни ёпинчиқ каби ўраб қўясан, улар кийим каби алмаштирилади. Сен эса ўзгармассан, йилларинг асло битмайди»+,— деб айтилган.
13 Қайси бир фариштага У: «Душманларингни оёғинг остига курси қилмагунимча, Менинг ўнг томонимда ўтириб тур»+,— деб айтган? 14 Барча фаришталар муқаддас хизматни адо этадиган+, нажот топадиганларга хизмат қилиш учун жўнатилган руҳлар эмасми?