Забур
УЧИНЧИ БЎЛИМ
(73–89- санолар)
Осиф саноси+.
73 Аллоҳ Исроилдан, қалби пок инсонлардан яхшилигини аямайди+.
2 Менга келсак, йўлдан озишимга сал қолди,
Оёқларим тойиб кетаёзди+.
3 Чунки мен такаббурларнинг гуллаб-яшнаётганини кўриб+,
Уларга ҳасад қила бошладим.
4 Зеро, улар азоб чекмай ҳаётдан кўз юмади,
Таналари ҳам соппа-соғ+.
6 Улар манманликни мунчоқдай тақиб+,
Зўравонликни кўйлакдай кийиб олган.
7 Семизликдан кўзлари қисилиб қолган,
Улар кўнглида ният қилганидан ҳам ортиғига эришган.
8 Улар заҳарханда қилади, оғизларидан ёмонлик чиқади+.
Мағрурлик билан дўқ-пўписа қилади+.
9 Улар гапирганда осмондан келади,
Такаббур тиллари бутун дунёни кезади.
10 Ҳатто Худонинг халқи улар томонга юз буриб,
Уларнинг сув тўла косасидан ичади.
11 Улар: «Худо қаердан билиб ўтирибди?+
Аллоҳ Таоло нима юз бераётганини қаердан ҳам биларди?» — деб айтади.
12 Ҳа, ёвузлар ана шундай, ҳамма ишлари ўнгидан келади+.
Улар бойликларини кўпайтираверади+.
13 Мен бекорга қалбимни пок сақлаб,
Айбсиз эканимни кўрсатиш учун беҳудага қўлимни ювган эканман+.
15 Борди-ю, бу нарсаларни айтганимда эди,
Сенинг халқингга хоинлик қилган бўлардим.
16 Буларни тушунишга уриндим,
Аммо бу мен учун оғир кечди.
17 Худонинг муқаддас масканига киргандан кейингина
Уларни нима кутаётганини тушуниб етдим.
18 Улар қулаб, ҳалок бўлиши учун+,
Сен уларни сирпанчиқ ерга қўйгансан+.
19 Улар тўсатдан хонавайрон бўлади!+
Кутилмаганда уларнинг умри даҳшатли якун топади!
20 Уйғонган киши тушини унутганидай,
Сен ҳам, эй Яҳова, ўрнингдан тургач, уларни унутиб юборасан.
22 Мен Сенинг назарингда нодон, жоҳил,
Онгсиз ҳайвондай бўлиб қолгандим.
25 Осмонда Сендан бошқа кимим бор?
Сен бор экансан, ерда ҳам менга ҳеч нарса керак эмас+.
27 Дарҳақиқат, Сендан йироқлашиб кетганлар нобуд бўлади.
Хоинлик* қилиб, Сени тарк этганларни йўқ қиласан+.
28 Мен учун эса Худога яқинлашиш қанчалар яхши!+
Олий Ҳукмдор Яҳовани паноҳим деб биламан,
Унинг барча ишларини эълон этаман+.