ИККИНЧИ БЎЛИМ
Муқаддас масканимни булғадинг. Пок топиниш булғанди
БУ БЎЛИМДА: Яҳудо ва Қуддус маънан ҳамда ахлоқан булғанди
Яҳова Исроил халқини «қимматбаҳо мулки» деб билиб, уни севган ва унга ғамхўрлик қилган. (Чиқ. 19:5, изоҳ) Аммо улар Худонинг исми билан аталган маъбадда сохта худоларга топиниб, Унинг юзига оёқ қўйишган! Улар Яҳованинг қалбини тилка-пора қилиб, Уни ҳақорат қилишган. Нега исроилликлар шунчалик паст кетишган? Ҳизқиё Қуддус вайрон бўлиши ҳақида айтган башоратдан нималарни билиб оламиз? Шунингдек, исроилликлар ён-атрофидаги халқлар билан қилган муносабатидан қандай сабоқлар олсак бўлади?