В ИЛОВА
«Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китоби ёрдамида қандай қилиб Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказа оласиз?
«Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китоби нашр этилиши учун кўп ибодатлар ва изланишлар олиб борилган. Бу адабиётдан тўлиқ фойда олиш учун Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказаётганда қуйидаги усулни қўлланг.
Тадқиқ бошлашдан олдин
1. Пухта тайёргарлик кўринг. Тайёргарлик пайтида тадқиқ ўтувчининг эҳтиёжлари, вазияти ҳамда нуқтаи назари ҳақида мулоҳаза юритинг. У қайси фикрларни тушунишга ёки қўллашга қийналиши мумкинлигини олдиндан аниқланг. «Қўшимча манбалар»даги маълумотлардан қайси бири қизиқувчига фойдали бўлиши мумкинлигини кўриб чиқинг. Шунда тадқиқ пайтида эҳтиёж туғилса бу манбадан фойдалана оласиз.
Тадқиқ пайтида
2. Агар тадқиқ ўтувчи қарши бўлмаса, тадқиқдан олдин ва кейин ибодат қилинг.
3. Кўп гапиришдан эҳтиёт бўлинг. Диққатингизни келтирилган маълумотга қаратинг ҳамда тадқиқ ўтувчи ўз фикрини билдиришига йўл қўйинг.
4. Янги бўлимга ўтганингизда унинг мақсадини ўқинг ҳамда баъзи дарсларнинг номини эслатиб ўтинг.
5. Бутун бўлимни тугатгач, мазкур бўлимнинг такрорлаш қисмидан фойдаланиб тадқиқ ўтувчига билиб олган ҳақиқатларини эслашга ёрдам беринг.
6. Тадқиқ ўтувчи билан ҳар бир дарсни тадқиқ қилар экансиз:
а) Матнни ўқинг.
б) «Ўқинг» деб ажратилган барча оятларни ўқинг.
в) Ҳавола қилинган бошқа оятларни эҳтиёжга қараб ўқинг.
г) «Томоша қилинг» деб ажратилган барча видеоларни бирга кўринг (агар имконингиз бор бўлса).
д) Тадқиқ ўтувчига барча саволларни беринг.
е) Тадқиқ ўтувчининг диққатини «Кўпроқ билиб олинг» қисмидаги расмга қаратиб, бу расмни шарҳлаб беришини сўранг.
ё) «Мақсад» номли рамкадан фойдаланиб, тадқиқ ўтувчига у маънан ўсаётганини кузатишга ёрдам беринг. Тадқиқ ўтувчини намуна қилинган мақсадни, бундан ташқари бошқа мақсадни ёки ҳар иккаласини қўйишга ундашингиз мумкин.
ж) Тадқиқ ўтувчи тайёргарлик кўрганида, «Қўшимча манбалар» қисмидаги қайси мақолалар ёки видеолар унга ёққанини сўранг.
з) Ҳар бир дарсни бир мартада ўтишга ҳаракат қилинг.
Тадқиқдан кейин
7. Тадқиқ ўтувчи ҳақида доим ўйланг. Яҳовадан унга маънан ўсишга кўмаклашишини, сизга эса унга ёрдам бериш учун донолик беришини сўранг.