Гилъад мактабининг 123- синфи
Гилъад мактабининг битирувчилари «қазишга» тайёрлар
ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ Жамиятининг Гилъад номли мактабининг 123- синфига аталган битирув маросими 2007- йил, 8- сентябрь шанба куни бўлиб ўтди. Унга 41 мамлакатдан 6 352 та киши ташриф буюрди. Етакчи кенгашда хизмат қилувчи Энтони Моррис учрашувда раислик қилиб, соат 10:00 дастурни бошлади. Кириш сўзларидани сўнг у Қўшма Штатлари Филиалининг қўмита аъзоси Гэри Бро исмли биринчи маърузачини эълон қилди.
Бро биродаримиз инсоннинг ташқи кўриниши қандай бўлишидан қатъий назар, агар у Яҳованинг иродасини бажарса, Худонинг нигоҳида гўзал бўлишига талабаларни ишонтирди (Ерм. 13:11). У битирувчиларни бундай гўзалликни сақлаб қолишга ундади. Кейин Етакчи кенгаш аъзоси Геррит Лёш, Яҳова Таолога хизмат қилаётиб, мукофотга умид қилишнинг нотўғри жойи йўқ, деб таъкидлади (Иброн. 11:6). Лекин ниятларимиз беғараз севгига асосланиши даркор.
Паттерсонда ўтадиган мактаблар устидан назорат қилувчи бўлимнинг нозириa Уильям Сэмюэлсон битирувчиларни ҳукмронлик қилаётган Шоҳ ҳақида ваъз қилишдан иборат бўлган вазифаларини қадрлаб, шунга яраша ҳаёт кечиришга ундади. Уильям биродаримизнинг ёрдамчиси Сэм Роберсон талабаларни ҳамиша бошқаларнинг яхши фазилатларини кўришга интилишларига чорлади. Ўшанда улар тўла маънода биродарларини сева олишади (1 Бутр. 2:17).
Бундай руҳлантирувчи нутқлардан сўнг, Гилъад мактабининг муаллими Марк Нумар бир нечта битирувчилар билан суҳбат уюштирди. Улар мактабда таълим олиш давомида воизлик хизматида юз берган воқеалар билан бўлишишди. Улар хизматни яхши кўриши ва ўзгаларга ёрдам бериш истаги борлиги яққол кўриниб турди. Паттерсоннинг Байтил бюросидаги Кент Фишер, учта Филиалларнинг қўмитасида ҳамда махсус ваъзгўй бўлиб хизмат қилаётганлар билан суҳбат уюштирди. Ушбу ажойиб биродарларнинг сўзлари барчани, шу жумладан битирувчиларнинг ота-оналарини янги махсус ваъзгўйларга Худо ғамхўрлик қилишига ишонтирди. Кейин Таржимон гуруҳларга ёрдам бериш бўлимидаги Исак Марей анчадан бери махсус ваъзгўй бўлиб хизмат қилаётганлар билан суҳбат уюштирди. Уларнинг ҳикоялари битирувчиларда масъулиятларига киришиш иштиёқини уйғотди.
«Эштганларингиз сизни нимага ундади?» деб номланган асосий нутқни Етакчи кенгаш аъзоси Джеффри Джексон сўзлаб берди. Тинч океанининг жанубий қисмидаги оролларида қарийб 25 йил махсус ваъзгўй бўлиб хизмат қилган Джексон биродаримиз, Исонинг Тоғдаги ваъзининг охирги қисмини муҳокама қилди. Ушбу ваъзида Ҳазрати Исо бири фаросатли, бошқаси эса фаросатсиз бўлган иккита одам уй қургани ҳақида ҳикоя қилган. Маърузачи бу иккала уй ҳам битта ҳудудда қурилганини таъкидлаб ўтди. Аммо фаросатсиз киши ўз уйини қум устида қурган. Фаросатли эса тошга етмагунига қадар қазиб, ўшандагина уй қуришга қўл урган. Тўфон келганда қум устидаги уй қулаб тушди, тошда қурилган уй эса қуламади (Мат. 7:24–27; Луқо 6:48).
Исо тушунтирганидай фаросатсиз киши, унинг сўзларини шунчаки тинглаётганларни билдиради. Фаросатли одам эса, Исонинг сўзларини тинглаб, амал қилганлардир. Джексон биродаримиз битирувчиларга қуйидагини айтди: «Ўз хизматларингизда Муқаддас Китобдан олган билимларни қўллашни бошлаганингизда, ўша фаросатли киши каби бўласизлар». Шунинг учун бу биродар якун ясаб, уларни ҳозирданоқ вазифаларига киришиб, «қазишни» бошлашга рағбатлантирди.
Ниҳоят битирувчиларга дипломлар берилиб, ҳудудларга тайинланишди. Моррис биродаримиз охирги насиҳатларни бериб, уларни ҳамиша Исога эргашиб, Тангри Яҳовага таянишга ундади. Шу билан дастур якунига етди.
[Изоҳ]
a Ушбу бўлим Маориф қўмитасининг қарамоғида бўлиб, Гилъад, Филиал қўмита аъзолари ва кўчма нозирларнинг мактабларига назорат қилади.
[31- саҳифадаги рамка]
СИНФ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Таклиф қилинган давлатлар сони: 10
Тайинланган давлатлар сони: 24
Талабаларнинг сони: 56
Ўртача ёши: 33.5
Ҳақиқатдаги ўртача йил ҳисоби: 17.9
Тўла вақтли хизматда бўлганнинг ўртача йил ҳисоби: 13.8
[32- саҳифадаги расм]
Гилъад номли мактабнинг 123- синф битирувчилари
Қуйидаги рўйхатдаги қаторлар пастдан тепага, исмлар эса чапдан ўнга қараб келтирилган.
1) Эспарса Э., Папайя С., Билал А., Суарес М., Эверс Э., Димичино К. 2) Роза М., Фуджии Р., Рэти О., Леветон Дж., Ван Лимпутен М. 3) Боскаино А., Бек К., Буданова Х., Браз К., Пельц К., Сиау А. 4) Леветон С., Сантикко Х., Конти С., Уилсон Дж., Райлетт Дж., Пирс Ш., Фуджии К. 5) Роза Д., Боскаино М., Остин В., Родиэль П., Билал П., Димичино П. 6) Рэти Б., Чизик Д., Кларк К., Ридель А., Эспарса Ф., Сиау П., Ван Лимпутен Т. 7) Родиэль Х., Эверс Дж., Грин Дж., Чизик Дж., Сантикко М., Райлетт М. 8) Пельц Л., Остин Д., Ридель Т., Бек М., Пирс У., Конти С., Грин С. 9) Суарес Х., Кларк Дж., Папайя С., Буданов М., Уилсон Р., Браз Р.