Мислсиз фазилатлар эгаси Яҳовага миннатдорчиликни оширинг
1 Ваъзгўйлик хизматимизда биз бошқаларга Муқаддас Китоб таълимотларини ўргатишгина эмас, балки уларни Худованд Яҳова билан таништириб, Унинг мислсиз фазилатларини қадрлай олишларига ёрдам берамиз. Шунда Худо ҳақидаги ҳақиқатни ўрганаётган самимий инсон Яҳова Таолони ‘ҳар жиҳатдан мамнун қилиш ва ҳар турли хайрли ишда самарали бўлиш’ учун, ўз ҳаётини ўзгартиришга ҳаракат қилади (Колос. 1:9, 10; 3:9, 10).
2 Тадқиқ ўтказиш учун янги қўлланма. «Таълимотлар» китобининг биринчи саҳифалариданоқ, Яҳова Таолонинг фазилатларига эътибор қаратилмоқда. Бу китобнинг биринчи боби қуйидаги саволларга жавоб беради: Худо бизга ғамхўрлик қиляптими? Худо ўзи қанақа? Худога яқинлашиш мумкинми? Бу бобда шунингдек, Худованд Яҳова муқаддас (10–х.б.), адолатли ва меҳр-шафқатли (11–х.б.), Унинг ўзи севгидир (13–х.б.), қудратли (16–х.б.), меҳрибон, раҳмдил, кечиримли, сабр-тоқатли ва садоқатли (19–х.б.) деб айтилган. Бобнинг 20–хат бошида эса: «Яҳова тўғрисида билимингиз ошган сайин, Уни яқиндан таниб оласиз. Шунда Худони севиш ва Унга яқинлашиш учун янада кўп сабаблар топасиз»,— деб хулоса чиқарилмоқда.
3 Қандай қилиб биз Худонинг Каломини ўрганаётганларга «Таълимотлар» китоби ёрдамида Яҳова Таолога яқинлашишга кўмаклашишимиз мумкин? Худонинг фазилатларидан бирини муҳокама қилгандан сўнг: «Худованд Яҳова тўғрисида нимани билиб олдингиз?» ёки «Қандай қилиб бу билимлар Худо шахсан сизга ғамхўрлик қилаётганини кўрсатяпти?» — деган саволларни беришингиз мумкин. Тадқиқ пайтида бундай саволларни қўлласак, одамга Яҳованинг мислсиз фазилатлари ҳақида мулоҳаза қилиб кўришига имкон бериб, миннадорчилигини янада ошира оламиз.
4 Муқаддас Китоб таълимотлари рамкаси. Ҳар бир бобни муҳокама қилгандан сўнг, ўрганаётган кишини ушбу номли рамкадаги фикрларга нисбатан ўз нуқтаи назарини билдиришга даъват қилинг. Муқаддас Китобдан келтирилган оятларга эътибор беринг. Инсоннинг қалбига таъсир қилиш учун, вақти-вақти билан: «Муқаддас Китобнинг ушбу таълимотига фикрингиз қандай?» — деб сўрашингиз мумкин. Бундай саволлар нафақат бобнинг асосий фикрларини таъкидлаб ўтишга, балки инсоннинг дунё қарашини тушунишга ёрдам беради. Бундай ёндашув туфайли, Худонинг Каломини ўрганаётган инсон аста-секин Яҳова Таолога яқинлашади.