ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ
Ҳамдард бўлинг
Ҳамдардлик — бошқаларнинг ўй-фикрлари, ҳис-туйғулари, қадриятлари ва эҳтиёжларини тушуниш қобилиятидир. Бошқаларга ҳамдард бўлсак, улар буни сезади. Чин дилдан ёрдам бериш истаги уларга ҳамдардликни намоён этишимизга кўмаклашади. Хизматда ҳамдардлик кўрсатсак, Яҳованинг севгисию ғамхўрлигига тақлид қилган бўламиз, бу эса одамларни Унга жалб қилади. (Флп 2:4)
Ҳамдардлик шунчаки услуб эмас, у қай йўсин тинглаётганимиз ва гапираётганимизда, муносабатимизу имо-ишораларимизда акс этади. Бирон кимга самимий қизиқиш кўрсатганимизда, ҳамдардликни намоён этган бўламиз. Масалан, унинг қизиқишлари, эътиқоди ва шароитини инобатга оламиз. У учун фойдали бўладиган маълумотни бўлишиб, амалий ёрдам таклиф қиламиз, аммо ўзгариши учун босим ўтказмаймиз. Биз ваъз қилаётган одамлар ёрдамимизни қабул қилса, хизматда кўпроқ қувонч топамиз.
«ШОГИРД ТАЙЁРЛАШ ИШИДАН ҚУВОНИНГ. МАҲОРАТИНГИЗНИ ОШИРИНГ. ҲАМДАРД БЎЛИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
Жейд кеч қолганида, Нита қандай қилиб ҳамдардлик кўрсатди?
Жейд тадқиқ ўтишга ҳоли йўқлигини айтганида, қай йўсин Нита ҳамдардликни намоён этди?
Жейд унчалик тартибли эмаслигини айтганида, қандай қилиб Нита ҳамдардлик кўрсатди?