Нохум
3 Қон тўкувчи шаҳарнинг ҳолига вой!
У фирибгарлик ва ўғриликка тўлиб кетган.
У ҳеч ўлжасиз қолмаган!
2 Бу ерда қамчининг шувуллаган товушию ғилдиракларнинг тақир-туқури,
Елиб бораётган отларнинг дупурию араваларнинг силкиниши эшитилар.
3 Суворилар, ярқираган қиличлару найзалар,
Сон-саноқсиз ўликлару уюлиб ётган жасадлар,
Ҳамма ёқда мурдалар.
Одамлар ўликларга қоқилиб кетяпти.
4 Буларнинг бари у кўп фоҳишалик қилгани учун содир бўляпти.
У жозибали ва ром этувчи жодугар,
Фоҳишалик қилиб халқларни, сеҳру жодуси билан қабилаларни тузоғига илинтиряпти.
5 Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: «Мана, сенга қарши чиқяпман+.
Этагингни юзинггача кўтараман.
Шундай қиламанки, халқлар сени яланғоч ҳолда,
Шоҳликлар шарманда бўлганингни кўради.
7 Сени кўрган ҳар ким сендан қочаётиб+, бундай дейди:
“Ниневия хароб бўлди!
Ким ҳам унга ачинарди?!”
Сенга юпатувчини қаердан топай?
8 Ниневия, сен Нил анҳорлари+ бўйидаги Нў-Омондан*+ яхшироқмидинг?
Уни ҳам сувлар ўраб турганди.
Унинг бойлигию девори денгиз эди.
9 Ҳабашистон ҳамда Миср унинг чексиз қудрат манбаи эди.
Фут+ ва Ливия унинг* ёрдамчилари эди+.
10 Ҳатто у ҳам сургун қилинди.
У асир қилиб олиб кетилди+.
Унинг болалари ҳар бир кўчанинг бурчагида* тилка-пора бўлиб ётибди.
Унинг обрўли кишилари учун қуръа ташлашди,
Унинг барча асилзодаларини кишанлашди.
11 Ниневия, сен ҳам маст бўласан+,
Яшириниб оласан.
Душманларингдан қочиб, паноҳ излайсан.
12 Ҳамма қалъаларинг илк мевалари ғарқ пишган анжир дарахтига ўхшайди.
Уни силкитса, мевалари ейдиганларнинг оғзига тушади.
13 Лашкарларингга бир қара! Уларнинг аёллардан фарқи йўқ.
Юртинг дарвозалари ғанимларинг учун кенг очилади.
Дарвозаларинг сурма зулфинларини олов ютиб юборади.
14 Сув тортиб қамалга тайёрлан!+
Истеҳкомларингни мустаҳкамла.
Лойга туш, уни тепиб пишит.
Ғишт қуйиш учун қолип тайёрла.
15 Шундай қилсанг ҳам олов сени ютиб юборади.
Қилич сени ҳалок қилади+.
Ёш чигирткалар каби у сени еб битиради+.
Ёш чигирткалардай кўпаявер!
Қани, чигирткалардай кўпай!
16 Эй Ниневия, сен савдогарларингни осмондаги юлдузлардан ҳам кўп қилдинг.
Ёш чигирткалар пўст ташлайди-ю учиб кетади.
17 Соқчиларинг чигирткаларга,
Бошлиқларинг чигиртка галасига ўхшайди.
Улар совуқ кунда тош деворларда паноҳ излайди,
Бироқ қуёш нур сочганда учиб кетади.
Улар қаерда эканини ҳеч ким билмайди.
18 Эй Оссурия шоҳи, чўпонларингни мудроқ босган.
Асилзодаларинг ўз уйидан чиқмаяпти.
Халқинг тоғлар бўйлаб тарқалиб кетган,
Уларни бирга йиғадиган ҳеч ким йўқ+.
19 Бошингга тушадиган ҳалокатни бартараф қилиб бўлмайди.
Яранг бедаво.