-
Худонинг биз учун нияти қандай?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
25- ДАРС
Худонинг биз учун нияти қандай?
Муқаддас Китобда ёзилишича, одамларнинг «умри қисқа ва ғам-ташвишга тўладир». (Аюб 14:1) Худо аслида шундай яшашимизни истайдими? Агар ундай бўлмаса, Худонинг биз учун нияти қандай? У қачондир амалга ошадими? Келинг, Муқаддас Китобдаги тасалли бахш этадиган жавобларни билиб олайлик.
1. Яҳова қандай яшашимизни истайди?
Яҳова энг яхши ҳаётга эга бўлишимизни истайди. У илк одамларни — Одамато билан Момоҳавони яратганида, уларни гўзал жаннатга, яъни Адан боғига жойлаштирган. Сўнг Тангри уларни қутлаб: «Серфарзанд бўлиб, кўпайинглар ва ер юзини тўлдириб, тобе қилинглар»,— деб айтган. (Ибтидо 1:28) Яҳова улар фарзандли бўлишини, бутун ер юзини жаннатга айлантиришини ҳамда ҳайвонларга ғамхўрлик қилишини истаган. У барча одамлар мукаммал соғлик ва абадий ҳаётдан завқланиб яшашини ният қилган.
Ҳамма нарса режалаштирилгандай юз бермаган бўлса ҳамa, Худонинг нияти ўзгармади. (Ишаё 46:10, 11) У ҳали ҳам итоаткор инсонлар мукаммал шароитларда абадий яшашини истайди. (Ваҳий 21:3, 4 ни ўқинг.)
2. Қай йўсин ҳозирдан мазмунли ҳаётга эга бўла оламиз?
Яҳова бизни «маънавий нарсаларга чанқоқ» қилиб яратган. Бу дегани, биз Уни таниб-билиш ҳамда Унга топиниш истагига эгамиз. (Матто 5:3–6 ни ўқинг.) Худо У билан яқин дўст бўлишимизни, Унинг йўлларидан юришимизни, Уни севишимизни ва «бутун қалбимиз» билан Унга хизмат қилишимизни истайди. (Қонунлар 10:12; Забур 25:14) Шундай йўл тутганимизда, ҳатто муаммоларга қарамай, чинакамига бахтли бўлишимиз мумкин. Яҳовага топинганимизда ҳаётимиз ҳақиқий мазмунга тўлади. Сабаби, биз У хоҳлаётгандай яшаяпмиз.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Яҳова биз учун ер юзини тайёрлаганда, кучли севгини намоён этгани ва ҳаёт мазмуни тўғрисида Унинг Каломида нима дейилганини билиб олинг.
3. Яҳованинг инсонлар учун ажойиб нияти бор
ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега Аллоҳ гўзал еримизни яратган?
Воиз 3:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Бундан Яҳова тўғрисида нимани билиб оляпсиз?
4. Яҳованинг нияти ўзгармаган
Забур 37:11, 29 ва Ишаё 55:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳованинг бизга нисбатан нияти ўзгармаганини қаердан биламиз?
5. Яҳовага топиниш ҳаётимизни чинакамига мазмунли қилмоқда
Ҳаётнинг мазмуни нимада эканини билиш бизга қувонч келтиради. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Ҳаётнинг мазмуни нимада эканини билиш Терумига қандай фойда келтирди?
Воиз 12:13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова биз учун шунча кўп нарсаларни қилиб келаётган экан, нима қилишга бурчлимиз?
БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Ҳаётнинг мазмуни нимада?»
Қандай жавоб берардингиз?
ХУЛОСА
Яҳова ерда мукаммал шароитларда ҳаётдан тоабад завқланиб яшашимизни истайди. Унга бутун қалбимиз билан топинганимизда, ҳатто ҳозирнинг ўзида ҳам ҳаётимиз ҳақиқий мазмунга тўлади.
Такрорлаш
Яҳованинг Одамато ва Момоҳаво учун илк нияти қандай бўлган?
Худонинг инсонларга нисбатан нияти ўзгармаганини қаердан биламиз?
Қай йўсин ҳаётнинг асл мазмунини топа оласиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Адан боғи чиндан ҳам мавжуд бўлганининг далилини билиб олинг.
«Адан боғи — афсонами ёки ҳақиқатми?» («Қўриқчи минораси» 1 январь, 2011)
Нега ер абадий бор бўлишига ишонишимиз мумкинлигига диққат қаратинг.
Ҳаёт мазмунини топиш борасида Муқаддас Китобда нима дейилганига эътибор беринг.
Барча нарсага эгаман, деб ўйлаган бир киши ҳаётида етишмаган нарсани топганини кўринг.
a Кейинги дарсда нима бўлганини билиб оласиз.
-
-
Худонинг Шоҳлиги нима?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
2. Исо билан кимлар бошқаради?
Исо ёлғиз ўзи бошқармайди. «Барча қабила, тил, халқ ва миллатлардан» бўлган инсонлар ер юзи устидан шоҳлик қилади. (Ваҳий 5:9, 10) Исо билан нечта киши бошқаради? У ер юзига келганидан бери миллионлаб инсонлар унинг издоши бўлди. Лекин Исо билан ҳукмронлик қилиш учун улардан фақат 144 000 таси осмонга кўтарилади. (Ваҳий 14:1–4 ни ўқинг.) Ердаги барча масиҳийлар эса бу Шоҳликнинг фуқаролари бўлади. (Забур 37:29)
-
-
Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?
Худонинг Шоҳлиги аллақачон бошқаряпти. Яқинда у ер юзида катта ўзгаришларни амалга оширади. Келинг, бу Шоҳлик бошқаруви остида эга бўлишингиз мумкин бўлган айрим баракаларни кўриб чиқамиз.
1. Қай йўсин Худонинг Шоҳлиги ерда тинчлик ва адолатни ўрнатади?
Худо Шоҳлигининг Шоҳи Исо Масиҳ Армагеддон жангида ёвуз инсонларни ва ҳукуматларни йўқ қилади. (Ваҳий 16:14, 16) Ўшанда Муқаддас Китобдаги: «Яна бир оздан сўнг ёвузлар йўқ бўлади»,— деган башорат тўлиқ амалга ошади. (Забур 37:10) Исо Шоҳлик орқали ернинг ҳар бир қисмида тинчлик ва адолат бўлишига ғамхўрлик қилади. (Ишаё 11:4 ни ўқинг.)
2. Ер юзида Худонинг иродаси амалга ошганда ҳаёт қандай бўлади?
Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида «одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29) Ер юзидаги ҳар бир инсон одил бўлишини ва барча Тангри Яҳовани ҳамда бир-бирини севишини тасаввур қилинг. Ҳамма соғ бўлиб, абадий яшайди.
3. Ёвузлар йўқ қилингач, Худонинг Шоҳлиги нималар қилади?
Ёвузлик йўқ қилингач, Исо Шоҳ сифатида 1 000 йил бошқаради. Ўшанда Исо ва у билан бошқарадиган 144 000 киши ердаги одамлар мукаммалликка эришишига ёрдам беради. Минг йилликнинг охирида ер гўзал жаннатга айланади ва барча Яҳованинг қонунларига бўйсуниб яшаётгани учун бахтиёр бўлади. Кейин эса Исо Шоҳликни Отаси Яҳовага қайтаради. Шунда Худонинг исми ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ «муқаддас бўлади». (Матто 6:9, 10) Яҳова фуқаролари ҳақида ғамхўрлик қиладиган ажойиб Ҳукмдор экани исботланади. Сўнг Яҳова Шайтонни, жинларни ва ҳукмдорлигига қарши чиққан барчани йўқ қилади. (Ваҳий 20:7–10) Худонинг Шоҳлиги барпо этган мукаммал шароитлар абадий давом этади.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Худо Самовий Шоҳлик орқали барча ваъдаларини амалга оширишига ишонишимиз мумкинлигига эътибор қаратинг.
4. Худонинг Шоҳлиги инсоний ҳукуматларга чек қўяди
«Инсоннинг инсон устидан ҳукмронлик қилаётгани фақат зиён келтиради». (Воиз 8:9) Яҳова Шоҳлиги орқали бу адолатсизликка нуқта қўяди.
Дониёр 2:44 ва 2 Салоникаликларга 1:6–8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Яҳова ҳамда Унинг Ўғли Исо Масиҳ инсоний ҳукуматлар ва уларни қўллаб-қувватлаётганларни нима қилади?
Яҳова ҳамда Исо тўғрисида билиб олганларингиз улар адолат ва ҳаққоният ила йўл тутишларига сизни қандай ишонтиряпти?
5. Исо энг аъло Шоҳ
Худо Шоҳлигининг Шоҳи сифатида Исо ер юзидаги фуқароларига фойда келтириш ниятида кўп ишларни амалга оширади. ВИДЕОНИ томоша қилинг ва Исо одамларга ёрдам бериш учун хоҳиши ва Худо берган кучи борлигини қандай кўрсатгани ҳақида билиб олинг.
Исо ерда бўлганида Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширишини кўрсатган. Қуйида келтирилган баракаларнинг қайсиларини айниқса кутяпсиз? Ушбу баракалар ҳақидаги оятларни ўқинг.
ИСО ЕР ЮЗИДА БЎЛГАНИДА...
ИСО ОСМОНДАН ТУРИБ...
табиат кучларини бошқарган. (Марк 4:36–41)
ер юзидаги атроф-муҳит муаммоларини ечади. (Ишаё 35:1, 2)
минглаб одамларни мўъжизавий тарзда тўйдирган. (Матто 14:17–21)
озиқ-овқат етишмовчилигига чек қўяди. (Забур 72:16)
кўпларни даволаган. (Луқо 18:35–43)
барча мукаммал соғлиққа эга бўлишига ғамхўрлик қилади. (Ишаё 33:24)
одамларни тирилтирган. (Луқо 8:49–55)
ўлганларни ҳаётга қайтаради ва ўлим бошқа бўлмайди. (Ваҳий 21:3, 4)
6. Худонинг Шоҳлиги ажойиб келажакка асос солади
Яҳова ушбу Шоҳлик орқали инсонларга нисбатан илк ниятини тўлиқ амалга оширади. Улар ердаги жаннатда абадий яшайди. ВИДЕОНИ томоша қилинг ва Яҳова Ўғли Исо орқали ниятини қандай амалга оширишини билиб олинг.
Забур 145:16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова «ҳар бир тирик жоннинг истагини қондиришини» билишдан нимани ҳис қиляпсиз?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Барча бир ёқадан бош чиқарса, дунёнинг муаммолари ҳал бўлади».
Ҳукуматлар бартараф эта олмаётган қайси муаммоларни Худонинг Шоҳлиги ҳал қилади?
ХУЛОСА
Худонинг Шоҳлиги кўзланган мақсадни амалга оширади. У бутун ер юзини жаннатга айлантиради. Яҳовага топинадиган яхши одамлар у ерда абадий яшайди.
Такрорлаш
Қай йўсин Самовий Шоҳлик Худонинг исмини муқаддас қилади?
Бу Шоҳлик Муқаддас Китобдаги ваъдаларни амалга оширишига нега ишонишимиз мумкин?
Худонинг Шоҳлиги келтирадиган қайси баракаларни айниқса интиқиб кутяпсиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Армагеддон нимани англатишини билиб олинг.
Исонинг минг йиллик бошқаруви давомида ва унинг охирида қандай воқеалар юз беришини ўқиб кўринг.
Оила аъзолар жаннатда бирга бўладиган вақтни қандай тасаввур қилиши мумкинлигига аҳамият беринг.
«Мени кўп саволлар безовта қиларди» номли мақоладан сиёсатга қарши чиққан бир киши билмоқчи бўлган саволларининг жавобини қандай топгани ҳақида билиб олинг.
«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» bp 118, 2012)
-