Забур
Довуд саноси.
א [Алеф]
2 Улар худди ўтдай тезда қуриб қолади+,
Кўк майсадай бир зумда сўлиб қолади.
ב [Бет]
4 Тангри Яҳова қувончинг манбаи бўлсин,
Шунда У дилингдаги орзуларингга етказади.
ג [Гимел]
6 У одиллигингни тонг шуъласидай,
Адолатингни эса кундузги қуёшдай порлатади.
ד [Далет]
7 Яҳованинг ҳузурида сукут сақла+,
Интизорлик билан Уни кут.
Ўз режаларини амалга ошириб,
Муваффақиятга эришаётган одамларни кўрганда, ранжима+.
ה [Хе]
ו [Вав]
11 Камтар* кишилар эса ер юзига эгалик қилади+,
Улар тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўлади+.
ז [Зайин]
12 Ёвуз киши одилга қарши фитна уюштириб+,
Унга қарши тишларини ғижирлатади.
13 Лекин Яҳова унинг устидан кулади,
Зеро, унинг куни битишини У билади+.
ח [Хет]
14 Ёвузлар қиличини яланғочлаб, камонини тортади.
Мазлуму бечорани йўқ қилишни,
Тўғри йўлдан юрганларни қирғин қилишни кўзлайди.
15 Аммо уларнинг қиличи ўз юрагига санчилади+,
Камонлари синдириб ташланади.
ט [Тет]
16 Одил кишининг озгина мол-мулки,
Ёвузларнинг мол-дунёсидан ортиқроқдир+.
17 Боиси ёвузларнинг қўллари синдирилади,
Одилларни эса Яҳова қўллаб-қувватлайди.
י [Йод]
18 Яҳова бенуқсон кишиларнинг ҳаёт йўлини билади,
Уларнинг мероси тоабад сақланади+.
19 Мусибат кунида улар иснодга қолмайди,
Очарчилик пайтида дастурхони тўкин-сочин бўлади.
כ [Каф]
20 Ёвузлар нобуд бўлади+,
Яҳованинг душманлари майсазорнинг чиройи каби йўққа чиқади,
Улар худди тутундай йўқ бўлиб кетади.
ל [Ламед]
21 Ёвуз киши қарз олади-ю, лекин қайтариб бермайди,
Одил киши эса сахийлик ила беради+.
22 Аллоҳнинг баракасини олганлар, ер юзига эгалик қилади,
Унинг лаънатига учраганлар эса йўқ қилинади+.
מ [Мем]
נ [Нун]
25 Мен ёш эдим, энди қариб қолдим,
Аммо бирорта одил кишининг ташлаб кетилганини+,
Унинг болалари нон сўраб юрганини кўрмадим+.
26 Одил киши очиқ қўл билан доимо қарз беради+,
Унинг фарзандлари қут-баракадан баҳраманд бўлади.
ס [Самех]
27 Ёмонликдан юз ўгириб, яхшилик қил+,
Шунда абадий яшайсан.
28 Сабаби Яҳова адолатни севади,
Унга содиқ бўлганларни тарк этмайди+.
ע [Айин]
פ [Пе]
צ [Цаде]
32 Ёвуз одил кишини кузатиб,
Уни ўлдириш учун фурсат пойлайди.
ק [Қоф]
34 Яҳовага умид боғлаб, Унинг йўлидан юр,
Шунда У сени юксалтириб, ер юзини мулк қилиб беради.
Ёвуз йўқ бўлиб кетишини+ ўз кўзларинг билан кўрасан+.
ר [Реш]
35 Мен шафқатсиз, ёвуз кишини кўрдим,
У худди сершох дарахтдай гуркираб ўсаётган эди+.
ש [Шин]
37 Бенуқсон кишига эътибор бер,
Тўғри кишига+ разм солиб қара,
Бундай кишини тинчлик-осойишталик кутади+.
38 Аммо жиноятчиларнинг бари йўқ қилинади,
Ёмон одамларнинг келажаги барбод бўлади+.
ת [Тав]
40 Яҳова уларга ёрдам бериб, уларни қутқаради+.
Ёвузнинг қўлидан озод қилиб, омон сақлайди,
Чунки улар Ундан паноҳ топган+.