-
Додлаб юрган фақирни ким қутқарур?Қўриқчи минораси – 2010 | 15 август
-
-
14, 15. Исо одамларнинг ҳиссиётларини билишини ва қийналганларни қутқаришини қаердан биламиз?
14 Гуноҳкор одамзод жудаям ачинарли ҳолатда бўлиб, ёрдамга муҳтождир. Забурнинг 71- саноси бизга умид бахш этяпти (Забур 71:12–14 ўқинг). Сулаймондан ҳам улуғроқ бўлган пайғамбаримиз Исо Масиҳ ҳар биримиз учун қайғуради. Зеро, биз гуноҳкор бандалар эканимизни у жуда яхши тушуниб турибди. Негаки Эгамиз, Устозимиз Исо адолатни ўрнатиш учун азоб чекишига йўл қўйган. Чиндан ҳам Исо шунчалар қийналганки, ҳатто «ундан чиққан тер ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди» (Луқо 22:44). Кейинчалик азоб устунида у: «Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?» — деб фарёд қилган (Мат. 27:45, 46). Барча азоб-уқубатга ва Шайтоннинг Исони тўғри йўлдан уриш тузоқларига қарамай, у Худованд Яҳовага садоқатли бўлиб қолди.
-
-
Додлаб юрган фақирни ким қутқарур?Қўриқчи минораси – 2010 | 15 август
-
-
16. Нега Сулаймоннинг ўз халқига раҳми келган?
16 Донолик ва ақл-идрокка эга бўлган Исо Масиҳ ҳам, Сулаймон сингари «бечораю мискинларга раҳмдиллик кўрсатур». Биламизки, Сулаймоннинг ҳаёти қайғули воқеаларга тўла эди. Унинг Омнўн исмли акаси ўгай синглиси Тамаранинг номусига теккан ва Сулаймоннинг яна бошқа Абсалом деган акаси Омнўнни қилган жинояти учун ўлдирган (2 Шоҳ. 13:1, 14, 28, 29). Абсалом ноқонуний равишда Довуднинг тахтига эга бўлган. Лекин бу қўзғолон пучга чиқиб, Йўаб томонидан Абсалом ўлдирилган эди (2 Шоҳ. 15:10, 14; 18:9, 14). Сўнг, Сулаймоннинг яна бир акаси Одониё бошқарувни ўз қўлига олган. Агар, у муваффақиятли бўлганида, бу Сулаймон учун ўлим билан баробар бўларди (3 Шоҳ. 1:5). Сулаймон, инсонлар қанақа дардларни бошдан кечираётганини билган. Шу сабабли, Яҳованинг маъбади эндигина очилганида, у халқ учун ибодат қилган ва ҳар бир киши ўз дардини ўзи билишини айтиб, ишларига яраша тақдирланишини сўраган (2 Сол. 6:29, 30).
17, 18. Худонинг баъзи хизматчилари қандай дардларни енгишади ва бунда уларга нима кўмаклашади?
17 Албатта, ўтмишда кечирган дардларимиз ҳаётимизга таъсир қилиши мумкин. Масалан, 30 га кирган Мэриa исмли Яҳованинг Шоҳиди шундай деб бўлишди: «Бахтли бўлишимга жуда кўп сабаблар бор. Аммо-лекин ўтмишимни эсласам, ўзим учун уялиб, нафратланиб кетаман. Роса сиқилганим дастидан йиғлаб, буларнинг бари кечагина бўлиб ўтганидек туюлади. Баъзи нарсалар хотирамга шундай сингиб кетганки, кўз ўнгимга келса тинчлигимни йўқотиб, ўзимни айбдордек ҳис қиламан».
18 Худонинг кўп хизматчилари шу кабиларни бошдан кечиришяпти. Хўш, уларга нима ёрдам беради? Мэрининг ўзи шундай давом этди: «Ўзимни бахтиёр ҳис қилишимга самимий дўстлар ва азиз биродару опа-сингилларим кўмаклашади. Қолаверса, Отажоним Яҳова ваъда қилаётган нарсалар ҳақда ўйлаб, бир кун эмас бир кун кўз ёшларим хурсандчиликка айланишига аминман» (Заб. 125:5). Ҳа, Аллоҳнинг тайинлаган Ҳукмдорига умид боғлашимиз зарур. Зеро, у ҳақда қуйидагича башорат қилинган: «Бечораю мискинларга раҳмдиллик кўрсатур, фақирларнинг жонига ора кирур. Ҳийлагар ва зўравондан уларни озод қилур, назарида уларнинг қони жуда қадрли бўлур» (Заб. 71:13, 14). Нақадар суюнтирадиган хабар, шундай эмасми?!
-