8- ДАРС
Сиз Яҳованинг дўсти бўлишингиз мумкин
Яҳова Уни яхшироқ билиб олишингизни истайди. Нега? Худо Унинг фазилатлари, одамларга кўрсатган муносабати ва нияти ҳақида кўпроқ билиб олсангиз, Унинг дўсти бўлиш истагингиз кучайишига умид қиляпти. Хўш, чиндан ҳам Худонинг дўсти бўлишингиз мумкинми? (Забур 25:14 ни ўқинг.) Унинг дўсти бўлиш учун нима қила оласиз? Муқаддас Китобда бу саволларга жавоб берилган. Шунингдек, Муқаддас Китобда нега Яҳова эга бўлишимиз мумкин бўлган энг яхши Дўст экани тушунтирилган.
1. Яҳова сизга нимани таклиф қиляпти?
«Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади». (Ёқуб 4:8) Бу нимани англатади? Яҳова сизни Унинг дўсти бўлишга таклиф қиляпти. Баъзилар Худони кўра олмагани туфайли У билан дўстлашишнинг имкони йўқ, деб ўйлайди. Лекин Каломида, яъни Муқаддас Китобда Яҳова Унинг шахсияти ҳақида билишимиз керак бўлган барчасини очиб беряпти. Бу туфайли Унга янада яқин бўлишимиз мумкин. Муқаддас Китобдан Худонинг бизга йўллаган хабарини ўқиганимизда, Уни ҳеч қачон кўрмаган бўлсак-да, У билан дўстлик ришталарини мустаҳкамлай оламиз.
2. Нега Яҳова эга бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши Дўст?
Сизни Яҳовадан кўра кўпроқ севадиган шахс йўқ. У бахтиёр бўлишингизни ва ёрдамга муҳтож бўлган ҳар қандай пайтда Унга юз буришингизни истайди. Муқаддас Китобда: «Барча ғам-ташвишларингизни Унга ташланглар, чунки У сизларга ғамхўрлик қилади»,— деб айтилган. (1 Бутрус 5:7) Яҳова дўстларини қўллаб-қувватлашга, тасалли беришга ва тинглашга доим тайёр. (Забур 94:18, 19 ни ўқинг.)
3. Яҳова дўстларидан нимани кутади?
Яҳова барча одамларни яхши кўради, «тўғри киши билан эса яқин дўст бўлади». (Ҳикматлар 3:32) Худо дўстларидан Унинг назарида тўғри бўлган ишлар қилишини ва ёмонликдан йироқда бўлишини кутади. Баъзилар Яҳованинг нима яхши ва нима ёмон эканини кўрсатувчи меъёрлари бўйича ҳеч қачон яшай олмайман, деб ўйлайди. Аммо Худонинг бағри кенг. Яҳова Уни чиндан ҳам яхши кўрадиган ва мамнун қилишни хоҳлаётган ҳар бир инсонни қабул қилади. (Забур 147:11; Ҳаворийлар 10:34, 35)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Қай йўсин Яҳованинг дўсти бўла олишингиз борасида кўпроқ билиб олинг. Қолаверса, нега Яҳова эга бўлишингиз мумкин бўлган энг зўр Дўст бўла олишига диққат қаратинг.
4. Иброҳим пайғамбар Яҳованинг дўсти эди
Муқаддас Китобда Иброҳим (Ибром деб ҳам аталган) ҳақидаги баёнот Худонинг дўсти бўлиш нимани англатишини тушунишимизга кўмаклашади. Иброҳим тўғрисида Ибтидо 12:1–4 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Яҳова Иброҳимга нима қилишни айтган?
Яҳова унга нимани ваъда қилган?
Иброҳим Яҳованинг йўл-йўриқларига қандай муносабат кўрсатган?
5. Яҳова дўстларидан нимани кутади?
Одатда дўстларимиздан муайян нарсаларни кутамиз.
Дўстларингиз сиз учун нима қилишини ёқтирасиз?
1 Юҳанно 5:3 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова дўстларидан нимани кутади?
Яҳовага итоатли бўлиш ниятида, эҳтимол, хулқ-атворимиз ёки шахсиятимизнинг айрим томонларини ўзгартириш керакдир. Ишаё 48:17, 18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега Яҳова дўстлари ўзгариши кераклигини айтяпти?
6. Яҳова дўстлари учун нима қиляпти?
Яҳова дўстларига муаммоларни енгишга кўмаклашяпти. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова видеодаги аёлга салбий фикрлари ва туйғулари билан курашишга қандай ёрдам берган?
Ишаё 41:10, 13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Яҳова барча дўстлари учун нима қилишни ваъда беряпти?
Сизнингча, Яҳова яхши Дўст бўла оладими? Нега?
7. Яҳова билан Дўст бўлиш мулоқотни ўз ичига олади
Мулоқот қилиш дўстлик ришталарини мустаҳкамлайди. Забур 86:6, 11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Қандай қилиб Яҳова билан мулоқот қилишимиз мумкин?
Яҳова биз билан қандай мулоқот қиляпти?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Худо билан дўст бўлишнинг имкони йўқ».
Яҳова билан дўстлашишимиз мумкинлигини кўрсатувчи қайси оятни келтирган бўлардингиз?
ХУЛОСА
Яҳова дўстингиз бўлишни истайди ва Унга яқинлашишингизга кўмаклашади.
Такрорлаш
Яҳова дўстларига қандай ёрдам беради?
Нега Яҳова дўстлари ўзгаришини хоҳлайди?
Сизнингча, Яҳова дўстларидан ҳаддан ташқари кўп нарсани кутадими? Нега бундай фикрдасиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Худо билан дўстлик қай йўсин ҳаётингизга таъсир қилиши мумкин?
«Яҳова танишиш арзийдиган Худодир» («Қўриқчи минораси» 15 февраль, 2003)
Худо билан дўстликни қай йўсин ривожлантириш мумкинлигини билиб олинг.
Нега бир аёл Яҳова билан дўстлиги ҳаётини сақлаб қолган, деб ўйлашига эътибор беринг.
Ўсмирларнинг Яҳова ҳақидаги фикрини тингланг.