-
Сиз Яҳованинг дўсти бўлишингиз мумкинҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
6. Яҳова дўстлари учун нима қиляпти?
Яҳова дўстларига муаммоларни енгишга кўмаклашяпти. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова видеодаги аёлга салбий фикрлари ва туйғулари билан курашишга қандай ёрдам берган?
Ишаё 41:10, 13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Яҳова барча дўстлари учун нима қилишни ваъда беряпти?
Сизнингча, Яҳова яхши Дўст бўла оладими? Нега?
-
-
Қай йўсин Худонинг назарида пок бўла оламиз?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
Айтайлик, она ўғилчасини мактабга тайёрлаяпти. У боласи ювинганига, кийими тоза ва саранжом эканига ишонч ҳосил қилади. Бу туфайли бола соғлом бўлади ва бошқалар ота-онаси унга яхши ғамхўрлик қилишини кўради. Шу каби, меҳрибон Отамиз Яҳова жисмонан ва ахлоқан пок бўлишимизни истайди. Пок бўлсак ўзимиз ҳам фойда оламиз, Яҳовага ҳам шараф келтирамиз.
1. Қай йўсин жисмонан пок бўла оламиз?
Яҳова бизга: «Муқаддас бўлинглар»,— деб айтмоқда. (1 Бутрус 1:16) Муқаддас бўлиш учун ахлоқан ва жисмонан пок бўлишимиз лозим. Жисмонан пок бўлиш учун мунтазам чўмиламиз ҳамда кийим-кечак, уй ва транспорт воситасини тоза ва саранжом сақлаймиз. Шунингдек, Йиғилиш залимизни тозалашда ёрдам берсак бўлади. Жисмонан пок бўлсак, Яҳовага шараф келтирамиз. (2 Коринфликларга 6:3, 4)
2. Пок бўлиш учун қайси одатлардан қочишимиз керак?
Муқаддас Китобга биноан, «тана ва руҳиятимизни булғайдиган ҳар қандай нарсадан ўзимизни поклашимиз» лозим. (2 Коринфликларга 7:1) Бу дегани, танамиз ёки онгимизга зарар келтирадиган ҳар қандай нарсадан йироқлашишга ҳаракат қилишимиз керак. Ўй-фикрларимиз Яҳовани мамнун қилиши даркор. Шу боис, нотўғри фикрларга чек қўйиш учун жон куйдирамиз. (Забур 104:34) Қолаверса, беадаб сўзларни ишлатмасликка ҳаракат қиламиз. (Колосаликларга 3:8 ни ўқинг.)
Яна нималар бизни жисмонан ёки ахлоқан нопок қилиши мумкин? Баъзи моддалар танамизни заҳарлайди. Шу боис, тамаки ёки нос чекиш ва гиёҳванд моддаларни кўнгилхушлик учун қабул қилиш каби ишлардан қочамиз. Бу туфайли соғломроқ бўламиз ва ҳаёт инъомини қадрлаётганимизни кўрсатамиз. Қолаверса, ахлоқан пок бўлиш учун порнография томоша қилиш ва мастурбация каби ифлос одатларга қарши курашишга интиламиз. (Забур 119:37; Эфесликларга 5:5) Буларни енгиш осон бўлмас, лекин Яҳова бунда бизга ёрдам бериши мумкин. (Ишаё 41:13 ни ўқинг.)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Жисмонан пок бўлиш қай йўсин Яҳовани шарафлашини ва нопок одатларни қандай енгишни билиб олинг.
3. Жисмоний поклик Яҳовани шарафлайди
Қадимги Исроил халқига берилган амрларни ўрганиб, Яҳованинг тозаликка бўлган нуқтаи назарини билишимиз мумкин. Чиқиш 19:10 ва 30:17–19 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Қандай қилиб бу оятлар Яҳованинг жисмоний тозаликка бўлган нуқтаи назарини аён қиляпти?
Қайси яхши одатлар жисмоний покликни сақлашингизга кўмаклашади?
Жисмоний покликни сақлаш вақт ҳамда куч талаб қилади. Лекин қаерда яшашимиз ёки моддий шароитимиз қандай бўлишидан қатъи назар, бундай қила оламиз. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нарсаларимизни тоза ва саранжом сақлаш қай йўсин ваъзгўйлик ишимизни безайди?
4. Ёмон одатларни ташланг
Тамаки чексангиз ёки кўнгилхушлик мақсадида гиёҳванд моддаларни қабул қилсангиз, бундан қутулиш қийин эканини биларсиз. Хўш, нима ёрдам бериши мумкин? Бу одат сизга қандай таъсир қилишини ўйлаб кўринг. Матто 22:37–39 ни ўқинг, сўнг тамаки чекиш ёки гиёҳванд моддалардан нотўғри фойдаланиш кишига қуйидаги соҳаларда қандай таъсир қилишини муҳокама қилинг:
Яҳова билан бўлган муносабатларига.
Оиласи ва атрофдагиларга.
Ёмон одатни ташлаш учун режа тузингa. ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Филиппиликларга 4:13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қандай қилиб киши мунтазам ибодат қилиш, Каломни тадқиқ қилиш ва йиғилишларга қатнаш орқали ёмон одатни ташлаш учун куч топа олади?
5. Нопок хаёл ва одатлар билан курашинг
Колосаликларга 3:5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Порнография, секстингb ва мастурбация Яҳованинг назарида нопок эканини қаердан биламиз?
Нима деб ўйлайсиз, Яҳова ахлоқан пок бўлишимизни кутиши оқилонами? Нега бундай фикрдасиз?
Нопок хаёллар билан курашиш йўлини билиб олинг. ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Исо ахлоқан пок бўлиш қарорида қатъий қолишимиз кераклигини кўрсатувчи мисол келтирган. Матто 5:29, 30 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Исо ўзимизга жисмонан зарар етказишимиз кераклигини айтмаган. Аксинча, чора кўришимиз лозимлигини назарда тутган. Инсон беҳаё фикр-хаёллардан қочиш учун қандай қатъий чоралар кўриши мумкин?c
Нопок ўй-фикрлар билан курашаётган бўлсангиз, Яҳова бу ҳаракатларингизни қадрлайди. Забур 103:13, 14 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нопок одат билан курашаётган бўлсангиз, бу курашда бўшашмаслик учун мазкур оятлар сизга қандай далда беряпти?
Йиқилиш ютқизиш эмас!
«Ёмон иш қилиб қўйдим, бундан қутула олмасам керак»,— деб ўйлаш осон бўлар. Мисол учун, югурувчи қоқилиб йиқилса, бу у мусобақада ютқизганини ёки бошидан бошлаши кераклигини англатмайди. Шу каби, ёмон одат билан курашаётган бўлсангиз, қоқилиб яна унга қўл урсангиз, бу ютқизганингизни билдирмайди. Қолаверса, бу шу пайтгача эришган ютуқларингизни йўққа чиқармайди. Йиқилиш табиий ҳол — бу тикланишнинг бир қисми. Таслим бўлманг! Яҳованинг кўмаги билан ёмон одатни енга оласиз.
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Бу одатга ўрганиб қолганман. Ундан қутулиш қўлимдан келмайди».
Киши Яҳованинг ёрдами билан ёмон одатдан қутулиши мумкинлигини кўрсатиш учун қайси оятни келтирган бўлардингиз?
ХУЛОСА
Тана, онг ва хулқ-атворимизни пок сақлаб, Яҳовани қувонтирамиз.
Такрорлаш
Нега пок бўлиш ўта муҳим?
Қай йўсин жисмонан пок бўла оласиз?
Қандай қилиб ўй-фикр ва хулқ-атворда пок бўлиб қолишингиз мумкин?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Маблағингиз чегараланган бўлса ҳам, қай йўсин оддий қоидаларга амал қилиб, жисмонан пок бўла оласиз?
Чекишни ташлаш учун қандай амалий қадамлар қўйишингиз мумкинлигига эътибор беринг.
Порнография томоша қилишнинг асоратлари ҳақида билиб олинг.
«Порнография — зиёнсиз вақтичоғликми ёки заҳарми?» («Қўриқчи минораси» 1 сентябрь, 2013)
Қай йўсин бир киши порнография томоша қилиш одатини енггани тўғрисида ўқинг.
«Муваффақиятга эришгунча кўп маротаба йиқилдим» («Қўриқчи минораси» № 4 2016)
a Бу дарснинг «Қўшимча манбалар» қисмидаги «Чекишни қандай ташлаш мумкин?» номли мақолада ёмон одатларни ташлаш масаласида амалий қадамлар тушунтирилган.
b Уяли телефон орқали беҳаё хабар, расм ёки видеоларни юбориш секстинг деб аталади.
-
-
Сувга чўмишга тайёрмисиз?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
6. Яҳованинг ёрдамига ишонинг
Яҳова Уни мамнун қилишингизга кўмаклашади. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Видеодан кўрганимиздай, тадқиқ ўтган киши сувга чўмишига нима тўсқинлик қилди?
Нима ёрдамида у Яҳовага бўлган ишончини мустаҳкамлади?
Ишаё 41:10, 13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Ўзингизни Худога бағишлаганда берадиган ваъдага мувофиқ яшай олишингизга нега ишонсангиз бўлади?
-