3- ДАРС
Муқаддас Китобга ишонсангиз бўладими?
Муқаддас Китобда кўп ваъдалар ва маслаҳатлар ёзилган. Балки унда нималар ёзилгани билан қизиқаётгандирсиз. Шу билан бирга, эҳтимол, ҳайиқаётгандирсиз. Ушбу қадимий китобдаги ваъдаларга ҳамда маслаҳатларга ишонсангиз бўладими? Ҳозир ва келажакда завқланиб яшаш ҳақида Муқаддас Китобда ёзилган ваъдалар ҳақиқат эканига ишона оласизми? Миллионлаб инсонлар ишонди. Сизни ҳам уни тадқиқ қилиб кўришга таклиф этамиз.
1. Муқаддас Китобда ёзилганлар фактми ёки афсонами?
Муқаддас Китобда «ҳақиқат сўзлари» аниқ қилиб ёзилган. (Воиз 12:10) Ундаги воқеалар юз берган ва унда тилга олинган одамлар чиндан ҳам яшаган. (Луқо 1:3; 3:1, 2 ни ўқинг.) Муқаддас Китобдаги муайян саналар, одамлар, жой номлари ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумот аниқ эканини кўп тарихчию археологлар тасдиқламоқда.
2. Нега Муқаддас Китобни эскирмаган деб айта оламиз?
Муқаддас Китоб кўп жиҳатдан ўз вақтидан илгарилаб кетгани тасдиқланмоқда. Масалан, унда илмий мавзулар кўтарилган. Бу мавзулардаги анча маълумотга кўпчилик ишонмасди. Бироқ замонавий илм-фан Муқаддас Китобдагилар аниқ эканини тасдиқлаяпти. Дарҳақиқат, Муқаддас Китоб «ҳозир ва тоабад — ҳамиша мустаҳкам туради». (Забур 111:8)
3. Нима учун келажак борасида Муқаддас Китобда ёзилганларга ишонишимиз мумкин?
Муқаддас Китоб «ҳали юз бермаган нарсаларни олдиндан» башорат қилганa. (Ишаё 46:10) Унда келтирилган кўплаб тарихий воқеалар содир бўлишидан анча олдин аниқ каромат қилинган. Қолаверса, у ерда дунёнинг ҳозирги аҳволи ҳақида икир-чикиригача, батафсил айтилган. Бу дарсда Муқаддас Китобдаги баъзи башоратларни кўриб чиқамиз. Уларнинг аниқлиги кишини ҳайратда қолдиради.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Муқаддас Китоб замонавий илм-фан билан қай йўсин уйғун эканини ҳамда унда келтирилган бир нечта ёрқин башоратни тадқиқ қилинг.
4. Муқаддас Китоб илм-фан билан уйғун
Қадимда аксарият одамлар ер ниманингдир устида туради, деб ўйлаган. ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Тахминан 3500 йил олдин Аюб китобида нима дейилганига эътибор беринг. Аюб 26:7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега ер бўшлиққа осиб қўйилгани ҳақидаги фикр кишини ҳайратга солади?
Одамлар ер юзида сувнинг айланишини тахминан 200 йил аввал яхшироқ тушунди. Бироқ тахминан 3500 йил олдин Муқаддас Китобда нима дейилганига эътибор беринг. Аюб 36:27, 28 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Сувнинг айланиши ҳақидаги маълумот борасида қандай фикрдасиз?
Ҳозир ўқиган оятлар Муқаддас Китобга бўлган ишончингизни оширдими?
5. Муқаддас Китобда муҳим воқеалар башорат қилинган
Ишаё 44:27–45:2 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Бобил қулашидан 200 йил олдин Муқаддас Китобда нималар батафсил башорат қилинган?
Форс шоҳи Кир ва унинг қўшини Бобил шаҳрини мил. авв.b 539 йили қўлга олганини тарих тасдиқламоқда. Улар шаҳарни ҳимоя қиладиган дарёнинг йўналишини ўзгартирган. Улар очиқ қолган шаҳар дарвозаларидан кириб, уни жангсиз қўлга киритган. Мана, 2500 йилдан ошиқ вақт ўтган бўлса ҳам Бобил ҳанузгача вайронагарчиликда. Муқаддас Китобда қандай башорат айтилганига эътибор беринг.
Ишаё 13:19, 20 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Бобил билан нима содир бўлгани ушбу башоратнинг амалга ошганини қай йўсин тасдиқлаяпти?
6. Ҳозирги воқеалар Муқаддас Китобда башорат қилинган
Муқаддас Ёзувларда бизнинг пайтимиз «охирзамон» деб аталади. (2 Тимўтийга 3:1) Муқаддас Китобда бу пайт ҳақида нима башорат қилинганига эътибор беринг.
Матто 24:6, 7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Муқаддас Китобга кўра, охирзамон нимаси билан ажралиб туради?
2 Тимўтийга 3:1–5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Муқаддас Китобга биноан, охирзамонда кўпларнинг хулқи ва нуқтаи назари қандай бўлади?
Бу ерда санаб ўтилганлардан қайси бирини кўргансиз?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Муқаддас Китобда эртак ва афсоналар ёзилган».
Айнан қайси далилдан Муқаддас Китоб ишончли эканини кўряпсиз?
ХУЛОСА
Тарих, илм-фан ва башоратларнинг бари Муқаддас Китобга ишонишингиз мумкинлигини кўрсатяпти.
Такрорлаш
Муқаддас Китобда фактлар ёзилганми ёки афсоналарми?
Қайси айрим соҳаларда Муқаддас Китоб илм-фан билан уйғун?
Сизнингча, Муқаддас Китобда келажак борасида башорат қилинганми? Нега бундай деб ўйлайсиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Муқаддас Китобда илм-фан борасида хатолар борми?
«Охирзамонга» оид қандай далиллар бор?
«Амалга ошаётган олтита башорат» («Қўриқчи минораси» 1 май, 2011)
Юнонистон империяси тўғрисидаги Муқаддас Китоб башоратлари амалга ошганини билиб олинг.
Муқаддас Китобдаги башоратлар бир кишининг бу китоб борасидаги нуқтаи назарини ўзгартирганига диққат қаратинг.
a Башоратлар Худонинг келажакда юз берадиган воқеалар тўғрисидаги хабарлардан иборат.
b Мил. авв. «милоддан аввалги» ва мил. «милодий» дегани.