-
Сиз Яҳованинг дўсти бўлишингиз мумкинҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
5. Яҳова дўстларидан нимани кутади?
Одатда дўстларимиздан муайян нарсаларни кутамиз.
Дўстларингиз сиз учун нима қилишини ёқтирасиз?
1 Юҳанно 5:3 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова дўстларидан нимани кутади?
Яҳовага итоатли бўлиш ниятида, эҳтимол, хулқ-атворимиз ёки шахсиятимизнинг айрим томонларини ўзгартириш керакдир. Ишаё 48:17, 18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега Яҳова дўстлари ўзгариши кераклигини айтяпти?
-
-
Қай йўсин Яҳовага бўлган севгимизни кўрсата оламиз?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
34- ДАРС
Қай йўсин Яҳовага бўлган севгимизни кўрсата оламиз?
Тадқиқ бошлаганингиздан бери Худога яқинлашганингизни ҳис қилдингизми? У билан муносабатларингизни мустаҳкамлашни давом эттирмоқчимисиз? Шундай бўлса, унутманг, Яҳова Унга бўлган севгингиз кучаяётганини кўргани сайин, Унинг ҳам сизга бўлган севгиси ошади ва кўпроқ ғамхўрлик қилади. Хўш, Уни севишингизни қандай кўрсата оласиз?
1. Яҳовага Уни севишимизни қандай кўрсата оламиз?
Яҳовага итоаткор бўлиб, Уни севишимизни кўрсатамиз. (1 Юҳанно 5:3 ни ўқинг.) У ҳеч кимни бунга мажбурламайди. Аксинча, Худо ҳар биримизга Унга итоатли бўлиш-бўлмасликни танлаш имконини беряпти. Сабаби, Яҳова «сидқидилдан» итоатли бўлишимизни истайди. (Римликларга 6:17) Бошқача айтганда, мажбурият юзасидан эмас, Уни севганингиз учун итоатли бўлишингизни истайди. Бу китобдаги 3- ва 4- бўлимлар Яҳовага маъқул ишларни қилиш ва Унга ёқмайдиган нарсалардан қочиш орқали севгингизни кўрсатишингизга ёрдам бериш учун мўлжалланган.
2. Нега Яҳовага бўлган севгимизни кўрсатиш қийин бўлиши мумкин?
«Одил киши кўп қийинчиликларга дуч келади». (Забур 34:19) Барчамиз камчиликларимиз билан курашяпмиз. Қолаверса, иқтисодий муаммо, адолатсизлик ва бошқа қийинчиликларга дуч келишимиз мумкин. Оғир вазиятларда Яҳованинг айтганларини бажариш осон бўлмас. Балки нотўғри йўл тутиш енгилроқ туюлар. Бироқ Яҳованинг сўзларига садоқат ила амал қилсангиз, ҳар нарсадан кўра Уни кўпроқ севишингизни кўрсатасиз. Шунингдек, Унга садоқатли эканингизни исботлайсиз. Ўз навбатида, У ҳам сизга содиқ бўлади ва ҳеч қачон ташлаб қўймайди. (Забур 4:3 ни ўқинг.)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Нега итоаткорлигингиз Яҳова учун муҳим эканига ва содиқ қолишингизга нима ёрдам бера олишига диққат қаратинг.
3. Сизга ҳам тегишли масала
Муқаддас Ёзувлардаги Аюб китобига кўра, Шайтон нафақат Аюб пайғамбарнинг, балки Яҳовага хизмат қилишни истаётган ҳамманинг ниятини шубҳа остига қўйди. Аюб 1:1, 6–2:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Шайтоннинг гапига кўра, нега Аюб Яҳовага итоатли эди? (Аюб 1:9–11 га қаранг.)
Шайтон барчани, жумладан, сизни нимада айблаяпти? (Аюб 2:4 га қаранг.)
Аюб 27:5б ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Аюб Яҳовани чин дилдан яхши кўрганини қандай исботлади?
4. Яҳованинг қалбини қувонтиринг
Ҳикматлар 27:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Доноликни намоён этиб, Яҳовага итоатли бўлганингизда У нималарни ҳис қилади? Нега бундай фикрдасиз?
5. Яҳовага содиқ бўла оласиз
Яҳовага бўлган севги бизни У ҳақда бошқаларга айтишга ундайди. Унга бўлган садоқатимиз эса ҳатто қийин бўлганида ҳам бундай йўл тутишга кўмаклашади. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Бошқаларга Яҳова тўғрисида айтишга қийналган пайтларингиз бўлганми?
Видеога биноан, Грейсон қўрқувларини қандай енгди?
Яҳова севадиган нарсани севиб, У нафратланадиган нарсадан нафратланганимизда, Унга садоқатли бўлиш осонроқ кечади. Забур 97:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Билиб олганларингиз асосида қандай жавоб берардингиз: Яҳова нималарни яхши кўради? У нималардан нафратланади?
Қай йўсин яхшиликни севишни ва ёмонликдан нафратланишни ўргана оласиз?
6. Яҳовага итоатли бўлиш бизга фойда келтиради
Яҳовага итоат қилиш доим энг аъло қарор. Ишаё 48:17, 18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Сизнингча, Яҳова биз учун энг аълоси нима эканини доим билишига ишонишимиз мумкинми? Нега бундай фикрдасиз?
Ҳақ Тангри Яҳова ҳақида ўрганганларингиз ва Муқаддас Китоб тадқиқи ҳозиргача сизга қандай фойда келтирди?
БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Ишларим чиндан ҳам Худонинг қалбини қувонтириши мумкинми?»
Ишларимиз Яҳованинг туйғуларига таъсир қилишини кўрсатувчи қайси оятни келтирардингиз?
ХУЛОСА
Яҳовага бўлган севгингизни Унга итоатли бўлиш ва қийинчиликларга қарамай садоқатли қолиш орқали кўрсата оласиз.
Такрорлаш
Аюбнинг мисолидан нималарни билиб олдингиз?
Яҳовани севишингизни қай йўсин исботлай оласиз?
Яҳовага садоқатли қолишингизга нима ёрдам беради?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Қай йўсин Яҳовага ва жамоатдагиларга содиқ қолишингиз мумкинлигини кўринг.
Шайтоннинг одамлар ҳақида айтган айбловлари тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлинг.
«Аюбнинг бенуқсонлиги» («Муқаддас Китобда қандай хабар ёзилган?», 6- қисм)
Болалар ҳам Яҳовага бўлган севгисини кўрсата олишига диққат қаратинг.
Тенгдошларининг босимига дуч келаётган ёшлар Худога қандай содиқ қола олади?
-
-
Қай йўсин тўғри қарорлар чиқариш мумкин?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
35- ДАРС
Қай йўсин тўғри қарорлар чиқариш мумкин?
Барчамиз қарорлар чиқариб турамиз. Уларнинг аксарияти Яҳова билан бўлган муносабатларимизга яхши ёки ёмон таъсир қилиши мумкин. Масалан, қаерда яшаш, ўзимизни таъминлаш учун қандай пул топиш ёки оила қуриш-қурмаслик борасида қарор чиқариш керак бўлар. Тўғри қарорлар чиқарганимизда, бахтли бўлишимиз ва Яҳовани мамнун қилишимиз мумкин.
1. Қай йўсин Муқаддас Китоб ёрдамида тўғри қарор чиқара оласиз?
Қарор чиқаришдан аввал Яҳовага ибодат қилиб ёрдам сўранг ва Каломни тадқиқ қилиб, У бу масалада қандай нуқтаи назарда эканини билинг. (Ҳикматлар 2:3–6 ни ўқинг.) Баъзи вазиятларда Яҳова аниқ йўл-йўриқ тақдим этади. Шунда, бу йўл-йўриққа амал қилиш энг тўғри қарор бўлади.
Қандай йўл тутиш борасида Муқаддас Китобда аниқ айтилмаган бўлса-чи? Яҳова: «Юришинг керак бўлган йўлдан етаклайман»,— демоқда. (Ишаё 48:17) Қизиқ, қандай қилиб? Масалан, сизни йўналтириши мумкин бўлган принциплар мавжуд. Улар Муқаддас Китобда ёзилган. Принциплар асосий ҳақиқатлар бўлиб, Худонинг фикрларию туйғуларини ошкор этади. Одатда Каломдан бирор воқеани ўқиб, муайян масала борасида Яҳованинг фикрини билиб оламиз. Унинг нуқтаи назарини тушунганимизда, Унга ёқадиган қарорлар чиқаришимиз мумкин.
2. Қарор чиқаришдан аввал, қайси омилларни инобатга олишингиз керак?
Ҳикматлар 14:15 да: «Заковатли ҳар бир қадамини ўйлаб босади»,— дейилган. Бу дегани, қарор чиқаришдан олдин танловлар тўғрисида ўйлаб кўриш учун вақт ажратиш керак. Танловлар устида мулоҳаза юритар экансиз, ўзингиздан қуйидагича сўранг: «Муқаддас Китобдаги қайси принциплар мос келади? Қайси қарор туфайли қалбимда тинчликни ҳис этаман? У бошқаларга қандай таъсир қилади? Асосийси, у Яҳовани қувонтирадими?» (Қонунлар 32:29)
Яҳова бизга нима яхшию нима ёмон эканини айтишга ҳақли. Унинг қонунларию принципларини яхши билсак ва уларга амал қилиш қароримиз қатъий бўлса, виждонимизни тўғри тарбиялай оламиз. Виждон ички туйғу бўлиб, нима яхши ва нима ёмон эканини ажратишга ёрдам беради. (Римликларга 2:14, 15) Тарбияланган виждон доно қарорлар чиқаришимизга кўмаклашади.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Муқаддас Китобдаги принциплар ва виждонимиз қарорлар чиқаришимизга қандай ёрдам беришини билиб олинг.
3. Сизни Муқаддас Китоб етакласин
Қарорлар чиқараётганимизда Муқаддас Китобдаги принциплар бизни қай йўсин етаклай олади? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Ирода эркинлиги нима?
Нега Яҳова ирода эркинлигини берган?
Тўғри қарор чиқаришимизга кўмаклашиш учун Худо нималарни тақдим этган?
Мисол тариқасида, Эфесликларга 5:15, 16 ни ўқинг, сўнг қай йўсин қуйидагилар борасида «ҳар фурсатдан унумли фойдаланишингиз» мумкинлигини муҳокама қилинг:
Муқаддас Китобни мунтазам ўқиш,
яхшироқ турмуш ўртоқ, ота-она, ўғил ёки қиз бўлиш,
йиғилишларга бориш.
4. Тўғри қарорлар чиқариш учун виждонингизни тарбияланг
Муайян масала борасида Муқаддас Китобда аниқ йўл-йўриқ бўлса, тўғри қарор чиқариш осон бўлиши мумкин. Лекин у бўлмаса-чи? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Видеодаги имондошимиз виждонини тарбиялаш ва Яҳовага ёқадиган қарор чиқариш учун қандай қадамлар қўйди?
Нега ўзимиз қарор чиқаришимиз керак бўлган масалаларда бошқалардан биз учун қарор чиқаришини сўрамаслигимиз керак? Ибронийларга 5:14 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Бошқалардан ўрнимизга қарор чиқаришини сўрасак, нимага ўргана олмаймиз?
Виждонингизни тарбиялаш ва тўғри қарорлар чиқаришингизга қўл келадиган нималар бор?
5. Бошқаларнинг виждонини ҳурмат қилинг
Ҳар хил одамлар турли қарорлар чиқаради. Бошқаларнинг виждонини ҳурмат қилаётганимизни қай йўсин кўрсата оламиз? Қуйидаги иккита вазиятга диққат қаратинг:
1- вазият: Дейлик, пардоз-андозни ёқтирадиган бир опамиз янги жамоатга кўчди. У ердаги опа-сингиллар эса уни кўриб қоқиниб қолди.
Римликларга 15:1 ва 1 Коринфликларга 10:23, 24 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Бу оятларга кўра, опамиз қандай қарор чиқариши мумкин? Бошқаларнинг виждони йўл қўймаган, лекин сизнинг виждонингиз йўл қўйган вазиятда нима қиласиз?
2- вазият: Биродар Муқаддас Китобга кўра спиртли ичимликларни меъёрида истеъмол қилиш мумкинлигини билади, лекин умуман ичмасликка қарор қилади. Уни ўтиришга таклиф қилишди. Ўтиришда у биродарлар спиртли ичимликларни истеъмол қилаётганини кўрди.
Воиз 7:16 ва Римликларга 14:1, 10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Бу оятларга кўра, биродар қандай қарор чиқариши мумкин? Кимдир виждонингиз йўл қўймаган бирор нарсани қилаётганини кўрсангиз, нима қиласиз?
Тўғри қарор чиқаришга қандай қадамлар кўмаклашади?
1. Яҳовага мурожаат қилинг. Тўғри қарор чиқаришингиз учун ёрдам сўранг. (Ёқуб 1:5)
2. Изланиш ўтказинг. Муқаддас Китоб ва адабиётларимиздан вазиятингизга мос принципларни топинг; етук масиҳийлар билан маслаҳатлашинг.
3. Оқибати ҳақида ўйланг. Қарорингиз ўзингизнинг ва бошқаларнинг виждонига қандай таъсир қилади?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Кўнглим тусаган ишни қилишга ҳақлиман. Бошқаларнинг фикри мени қизиқтирмайди».
Нега Аллоҳнинг ва бошқаларнинг туйғулари ҳақида ўйлаб кўришимиз лозим?
ХУЛОСА
Муайян вазиятлар борасида Яҳованинг фикри қандай эканини билсак ва ишларимиз бошқаларга фойда ёки зарар келтираётгани ҳақида ўйласак, тўғри қарорлар чиқарамиз.
Такрорлаш
Қай йўсин Яҳовага ёқадиган қарорлар чиқара оласиз?
Қай йўсин виждонингизни тарбиялай оласиз?
Қай йўсин бошқаларнинг виждонини ҳурмат қилаётганингизни кўрсата оласиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Қандай қилиб Худо билан муносабатларингизни мустаҳкамлайдиган қарорлар чиқара оласиз?
«Худони шарафлайдиган қарорлар қабул қилинг» («Қўриқчи минораси» 15 апрель, 2011)
Яҳова қай йўсин маслаҳат беришига диққат қаратинг.
Бир киши қайси омиллар ёрдамида жиддий қарор чиқарганини томоша қилинг.
Яҳова бирор масала борасида аниқ йўл-йўриқ бермаган бўлса, Уни қандай мамнун қилишимиз мумкинлигига аҳамият беринг.
«Муқаддас Китобдаги амрларга доим муҳтожмисиз?» («Қўриқчи минораси» 1 декабрь, 2003)
-