-
«Тириласизлар»Ниҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
12 Кейинчалик Чарлз Тейз Расселл ва унинг маслакдошлари Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни ғайрат ила тиклай бошлаганида, гўёки суяклар «паю мушаклар билан қоплангандай» бўлди. «Сион қўриқчи минораси» ва бошқа адабиётлар ёрдамида самимий инсонлар маънавий ҳақиқатларни билиб олишди ва бу уларни Худонинг мойланган хизматчилари сафига қўшилишга ундади. 1900 йилларнинг бошида Худонинг мойланган хизматчилари «Яратилиш фотодрамаси» ва «Очилган сир» китоби сингари асбоблар кўмагида янада кучга тўлишди. Кўп ўтмай Худо ўз халқини «оёққа турғизадиган» вақт келди. (Ҳиз. 37:10) Бу қачон ва қай йўсин юз берди? Қадимги Бобилда содир бўлган воқеалар мазкур саволнинг жавобини топишга ёрдамлашади.
«Тирила бошлашди ва оёққа туришди»
13. а) Мил. авв. 537 йилдан бошлаб Ҳизқиё 37:10, 14 даги сўзлар қай йўсин амалга оша бошлади? б) Ўн қабилали шоҳликнинг баъзи аъзолари Исроилга қайтганини қайси оятлар кўрсатмоқда?
13 Мил. авв. 537 йилдан бошлаб Бобилдаги яҳудийлар ваҳий амалга ошганининг гувоҳи бўлишди. Қандай қилиб? Яҳова яҳудийларни асирликдан озод этиб ва Исроилга қайтишига йўл қўйиб, уларни тирилтирди ҳамда «оёққа» турғизди. 42 360 нафар яҳудий ва тахминан 7 000 та яҳудий бўлмаган эркак кишилар Қуддусни ва маъбадни қайта қуриш ҳамда Исроилда яшаш учун Бобилни тарк этди. (Эзра 1:1–4; 2:64, 65; Ҳиз. 37:14) Сўнг деярли 70 йил ўтгач, Эзра Қуддусга қайтганида сургунда бўлганларнинг тахминан 1 750 таси унга қўшилди. (Эзра 8:1–20) Шундай қилиб, 44 000 дан ошиқ яҳудий ўз юртига қайтди. Дарҳақиқат, бу «улкан бир қўшин» эди. (Ҳиз. 37:10) Қолаверса, Худонинг Каломига кўра, мил. авв. саккизинчи асрда аждодлари оссурияликлар томонидан сургун қилинган ўн қабилали шоҳликнинг аъзолари ҳам маъбадни қайта қуришда ёрдам бериш учун Исроилга қайтишди. (1 Сол. 9:3; Эзра 6:17; Ерм. 33:7; Ҳиз. 36:10)
14. а) Ҳизқиё 37:24 даги сўзлар башорат кенгроқ миқёсда амалга ошган вақтни аниқлашга қай йўсин ёрдам беради? б) 1919 йили нима юз берди? («“Қуриган суяклар” ва “иккита шоҳид”. Улар ўзаро қандай боғлиқ?» номли рамкага ҳам қаранг.)
14 Ҳизқиё башоратининг бу қисми қандай қилиб кенгроқ миқёсда амалга ошди? Яҳова Ҳизқиёга бу билан боғлиқ яна бир башоратда аён қилганидай, буюкроқ Довуд, яъни Исо Масиҳ Шоҳ сифатида бошқаришни бошлаганидан муайян вақт ўтгач, тикланиш ҳақидаги башорат кенгроқ миқёсда амалга ошиши керак эдиb. (Ҳиз. 37:24) Чиндан ҳам, 1919 йили Яҳова халқига Ўз руҳини берди. Натижада улар «тирилиб», Буюк Бобил асирлигидан озод қилинди. (Ишаё 66:8) Бундан кейин Яҳова уларга ўз «юртида», яъни маънавий жаннатда ўрнашишига йўл қўйди. Хўш, Яҳованинг замонавий халқи қандай қилиб «улкан бир қўшинга» айланди?
15, 16. а) Яҳованинг замонавий халқи қандай қилиб «улкан бир қўшинга» айланди? б) Ҳизқиёнинг бу башорати ҳаётдаги қийинчиликлар билан курашишга қай йўсин кўмаклашади? («Оёққа туришимиз учун ёрдам» номли рамкага ҳам қаранг.)
15 Масиҳ 1919 йили ишончли хизматкорни тайинлаганидан кўп ўтмай, Закариё пайғамбарнинг сўзлари амалга оша бошлаганини Худонинг хизматчилари кўришди. У сургундан қайтганлар орасида хизмат қилиб, қуйидагича башорат айтганди: «Кўплаб халқлар ва қудратли миллатлар Қўшинлар Сарвари Яҳовани излагани... келишади». Пайғамбар Яҳовани излаганларни «турли тилларда гапирадиган ўн киши» сифатида тасвирлаганди. Улар «бир яҳудийнинг» — рамзий Исроилнинг — кийимидан маҳкам ушлаб олиб: «Биз сиз билан борамиз, чунки Худо сизлар билан эканини эшитдик»,— дейишади. (Закр. 8:20–23)
16 Бугунги кунда сони бир неча миллионга етган «улкан бир қўшин» бор. У рамзий Исроилдан (мойланганларнинг ер юзида қолган қисмидан) ташкил топган ва кенгроқ маънода «ўн киши»ни (бошқа қўйларни) ҳам ўз ичига олади. (Ҳиз. 37:10) Ўсиб бораётган қўшиндаги Масиҳнинг аскарлари сифатида, Шоҳимиз Исонинг изидан оғмай юриб, бизни олдинда кутаётган баракалар сари интиляпмиз. (Заб. 37:29; Ҳиз. 37:24; Филип. 2:25; 1 Салон. 4:16, 17)
-
-
Пок топиниш аста-секин тикландиНиҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
«Тирила бошлашди ва оёққа туришди»
Яҳованинг халқи 1919 йили «тирилгач», ваъзгўйлик фаолиятини кучайтирди