10Б РАМКАСИ
«Қуриган суяклар» ва «иккита шоҳид» — улар ўзаро қандай боғлиқ?
1919 йили ўзаро боғлиқ иккита башорат амалга ошди. Бири «қуриган суяклар» ҳақида, иккинчи эса «иккита шоҳид» тўғрисида. «Қуриган суяклар» ҳақидаги ваҳийда кўп асрлар давом этган узоқ муддат тўғрисида башорат қилинган эди. Бу муддат Худонинг хизматчиларидан иборат катта гуруҳ тирилганида якунига етган. (Ҳиз. 37:2–4; Ваҳ. 11:1–3, 7–13) «Иккита шоҳид» тўғрисидаги башорат эса, Худонинг хизматчиларидан иборат кичик гуруҳ тирилганида ниҳоясига етган қисқа муддатни билдиради. У 1914 йилнинг охиридан бошлаб 1919 йилнинг бошларигача бўлган вақт оралиғида амалга ошган. Иккала башорат ҳам рамзий тирилишни билдиради. 1919 йили Яҳова мойланган хизматчиларини «оёққа турғизиб», Буюк Бобил асирлигидан озод қилганида ва тикланган жамоатга йиққанида, мазкур иккита башорат замонамизда амалга ошди. (Ҳиз. 37:10)
Аммо бу иккита башоратнинг амалга ошишида бир муҳим фарқ борлигига эътибор беринг. «Қуриган суяклар» ҳақидаги башоратда мойланганларнинг қолган қисмининг барча аъзолари тирилиши айтилган. Лекин «иккита шоҳид» тўғрисидаги башоратда мойланганларнинг баъзилари — ташкилотда бошчиликни зиммасига олганлар ҳамда «ишончли ва ақлли хизматкор» этиб тайинланганлар — тирилиши айтилган. (Мат. 24:45; Ваҳ. 11:6)a
«Водий суякларга тўла эди». (Ҳиз. 37:1)
МИЛ. 100 ЙИЛДАН СЎНГ
Мил. иккинчи асрдан бошлаб мойланган масиҳийлар жамоати рамзий маънода қатл қилинганда, «водий» «суякларга» тўлди
1919 ЙИЛНИНГ БОШИ
1919: «Қуриган суяклар» тирилди. Ўшанда Яҳова барча мойланганларни Буюк Бобил асирлигидан озод қилиб, тикланган жамоатга йиғди.
«Иккита шоҳид» (Ваҳ. 11:3)
1914 ЙИЛНИНГ ОХИРИ
«жул кийимда» ваъз қилиш
1914: «Иккита шоҳид» «жул кийимда» уч ярим йил ваъз қилди. Бу давр ўз ниҳоясига етганида, улар рамзий маънода қатл қилинган эди.
рамзий ўлим
1919 ЙИЛНИНГ БОШИ
1919: «Иккита шоҳид» тирилди. Ўшанда бошчиликни зиммасига олган мойланганлардан иборат кичик гуруҳ «ишончли ва ақлли хизматкор» этиб тайинланди.
a «Қўриқчи минораси»нинг 2016 йил март сонидаги «Ўқувчиларнинг саволлари»га қаранг.