24- ДАРС
Фаришталар ким ва улар нима қилади?
Тангри Яҳова Унинг самодаги оиласи тўғрисида билишимизни истайди. Бу оилага фаришталар, яъни «Тангрининг... ўғиллари» киради. (Аюб 38:7) Муқаддас Китобда улар ҳақида нима дейилган? Улар одамларга қандай таъсир кўрсатади? Ҳамма фаришталар ҳам Худонинг оиласига кирадими?
1. Фаришталар ким?
Яҳова фаришталарни ерни барпо қилишдан аввал яратган. Улар ҳам У каби руҳий шахс бўлиб осмонда яшайди. (Ибронийларга 1:14) У ерда миллионлаб фаришталар бор ва ҳар бири ўзгачадир. (Ваҳий 5:11) Улар «[Яҳованинг] амрларига қулоқ солиб, айтган сўзини адо этади». (Забур 103:20) Қадимда Яҳова хабарини етказиш, халқини қўллаб-қувватлаш ва қутқариш учун гоҳида фаришталарни юбориб турган. Бугунги кунда эса фаришталар масиҳийларни Худо ҳақида билимга эга бўлишни истаганлар олдига йўналтиради.
2. Шайтон ва унинг жинлари ким?
Баъзи фаришталар Яҳовага садоқатни сақлаб қолмаган. Илк исёнкор фаришта «бутун ер юзини йўлдан оздириб юрган... Иблис ва Шайтон деб аталган». (Ваҳий 12:9) Шайтон бошқаларнинг устидан ҳукмронлик қилишни истагани туфайли Одамато ва Момоҳавога таъсир қилган. Кейинчалик эса бошқа фаришталар ҳам унинг исёнига қўшилган. Ўша исёнкор фаришталар «жинлар» деб аталган. Яҳова уларни осмондан ер юзига улоқтирди ва улар йўқ қилинади. (Ваҳий 12:9, 12 ни ўқинг.)
3. Қай йўсин Шайтон ва жинлар бизни йўлдан оздиришга уриняпти?
Шайтон ва жинлар кўпларни сеҳр-жоду ва оккультизмнинг ҳар хил турлари орқали йўлдан оздирмоқда. Мисол учун, баъзилар мунажжимларга, фолбин, экстрасенс ва сеҳргарларга мурожаат қилади. Бошқалар эса сеҳр-жодуни ўз ичига олган даволаш усулларидан фойдаланади. Одамлар, шунингдек, марҳумлар билан мулоқот қилиш мумкин, деб бошқаларни алдайди. Бироқ Яҳова бизни шундай деб огоҳлантиряпти: «Арвоҳ чақирувчиларга мурожаат қилманглар ва фолбинларга маслаҳат солманглар». (Левилар 19:31) Яҳова Шайтон ва жинлардан ҳимоя қилиш ниятида бизни огоҳлантиряпти. Улар Худонинг душманлари ва бизга зарар етказишни истайди.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Фаришталар қилаётган яхши ишлар, сеҳр-жодунинг хавфли томонлари ва қай йўсин ўзимизни Шайтон ҳамда жинлардан ҳимоя қилишимиз мумкинлиги тўғрисида билиб олинг.
4. Фаришталар одамларга Яҳова тўғрисида билиб олишга кўмаклашади
Фаришталар одамларга тўғридан-тўғри ваъз қилмайди. Аммо улар Худонинг хизматчиларини У ҳақда билиб олишни истаганларнинг олдига йўналтириши мумкин. Ваҳий 14:6, 7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Нега ваъз қилганда фаришталарнинг ёрдамига муҳтожмиз?
Фаришталар сизни Муқаддас Китоб ҳақида билишни истаганларнинг олдига йўналтириши мумкинлигини билишдан далда оляпсизми? Нега?
5. Сеҳр-жодуни рад қилинг
Шайтон ва жинлар Яҳованинг душманлари. Демак, улар бизнинг ҳам душманларимиз. Луқо 9:38–42 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қай йўсин жинлар одамларга таъсир қилмоқда?
Жинлар бизга таъсир кўрсатишига йўл қўйишни хоҳламаймиз. Қонунлар 18:10–12 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Жинлар қайси йўллар орқали бизга таъсир қилишга ва биз билан мулоқот қилишга интилмоқда? Сизнинг ҳудудингизда улар билан боғлиқ қайси нарсалар кенг тарқалган?
Сизнингча, Яҳова сеҳр-жоду билан боғлиқ нарсаларни тақиқлаётгани оқилонами? Нима учун?
ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Сизнингча, Палесанинг қизи таққан тумор хавфли эдими? Нега?
Палеса жинлардан ҳимояланиш учун нима қилиши керак эди?
Исонинг ҳақиқий издошлари доим жинларга қарши туриб келган. Ҳаворийлар 19:19 ва 1 Коринфликларга 10:21 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега сеҳр-жоду билан боғлиқ ҳар қандай нарсани йўқ қилиш ўта муҳим?
6. Шайтон ва унинг жинларига қарши курашда ғалаба қозонинг
Жинларни Шайтон бошқаради. Садоқатли фаришталарни эса бош фаришта Микоил йўналтиради. Бу Исонинг бошқа исми. Хўш, Микоил қанчалик қудратли? Ваҳий 12:7–9 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Ким қудратлироқ: Микоил ва унинг фаришталарими ёки Шайтон ҳамда унинг жинларими?
Нима деб ўйлайсиз, Исонинг издошлари Шайтон ва унинг жинларидан қўрқиши керакми?
Шайтон ҳамда жинларга қарши курашда ғалаба қозона оласиз. Ёқуб 4:7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Шайтон ва жинлардан ўзингизни қандай ҳимоя қила оласиз?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Сеҳр-жоду билан боғлиқ ўйинларни ўйнашнинг ёки фильмларни томоша қилишнинг ёмон жойи йўқ. Бу шунчаки вақтичоғлик».
Нима учун бундай нуқтаи назар хавфли?
ХУЛОСА
Садоқатли фаришталар бизга ёрдам беряпти. Шайтон ва унинг жинлари эса Яҳованинг душманлари бўлиб, сеҳр-жоду орқали одамларни йўлдан оздиряпти.
Такрорлаш
Қай йўсин Яҳованинг фаришталари одамларга У ҳақда билиб олишга кўмаклашяпти?
Шайтон ва унинг жинлари ким?
Нима учун сеҳр-жодудан йироқда бўлишни хоҳлаяпсиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Исо бош фаришта Микоил эканининг исботларини билиб олинг.
Иблис реал шахс эканининг исботларига диққат қаратинг.
Бир аёл жинларнинг таъсиридан қандай қутулгани ҳақида ўқиб кўринг.