27- ДАРС
Қай йўсин Исонинг ўлими туфайли нажотга эришамиз?
Илк жуфтлик — Одамато ва Момоҳаво Худога итоатсизлик қилгани туфайли гуноҳ қиламиз, азоб чекамиз ва ўламизa. Аммо чорасиз қолдирилмаганмиз. Яҳова Ўғли Исо Масиҳ орқали бизни гуноҳ ва ўлим лаънатидан халос этиш учун чора кўрди. Муқаддас Китобга кўра, Исо ўлими орқали тўлов берди. Тўлов бирор кишини озод этиш учун тўланадиган баҳодир. Исо тўлаган баҳо унинг мукаммал инсоний ҳаёти эди. (Матто 20:28 ни ўқинг.) У ер юзида абадий яшаш ҳуқуқидан тайёрлик ила воз кечганида, Одамато ва Момоҳаво йўқотган барча нарсага қайта эга бўлишимиз учун йўл очди. Қолаверса, Исо у ва Яҳова бизни жуда қаттиқ севишини кўрсатди. Мазкур дарс ёрдамида Исонинг ўлими учун миннатдорчилигингизни ошира оласиз.
1. Бугунги кунда Исонинг ўлими бизга қандай фойда келтирмоқда?
Гуноҳкор бўлганимиз учун Яҳовани кўп ранжитамиз. Бироқ гуноҳларимиз учун чин кўнгилдан тавба қилсак, Яҳовадан Исо Масиҳ орқали бизни кечиришини сўрасак ҳамда ўша хатоларни қайтармасликка жон куйдирсак, Худо билан қалин дўст бўлишдан қувонамиз. (1 Юҳанно 2:1) Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Одил инсон Масиҳ адолатсиз кишиларни гуноҳдан халос этиш учун биратўла ўзини фидо қилди. Сизларни Худога олиб келиш учун у шундай йўл тутди». (1 Бутрус 3:18)
2. Исонинг ўлими келажакда бизга қандай фойда келтиради?
Яҳова Исони мукаммал инсоний ҳаётини қурбон қилиши учун ерга юборган. «Токи [Исога] ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки мангу ҳаётга эга бўлсин». (Юҳанно 3:16) Исо жонини фидо қилгани туфайли тез орада Яҳова Одаматонинг итоатсизлиги келтирган барча ёмонликларни бартараф қилади. Дарҳақиқат, Исонинг қурбонлигига ишонсак, ер юзидаги жаннатда ҳаётдан тоабад завқланиш имконига эга бўламиз. (Ишаё 65:21–23)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Исо нега ҳаётини қурбон қилганини ҳамда бу сизга қандай фойда келтириши ҳақида кўпроқ билиб олинг.
3. Исонинг ўлими бизни гуноҳ ва ўлимдан озод қилади
ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Одамато Худога итоатсизлик қилиб, нимани бой берди?
Римликларга 5:12 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Одаматонинг гуноҳи ҳаётингизга қандай таъсир қилди?
Юҳанно 3:16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега Яҳова Ўғлини ер юзига юборди?
А. Одамато инсониятни гуноҳ ва ўлимга йўлиқтирган мукаммал инсон эди
Б. Исо ҳам мукаммал бўлган. У «муносиб тўловни» тақдим этиб, нимага йўл очди?
4. Исонинг ўлими барчага фойда келтириши мумкин
ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қандай қилиб бир одамнинг ўлими бутун инсониятга фойда келтириши мумкин?
1 Тимўтийга 2:5, 6 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Одамато инсониятни гуноҳ ва ўлимга йўлиқтирган мукаммал инсон эди. Исо ҳам мукаммал бўлган. У «муносиб тўловни» тақдим этиб, нимага йўл очди?
5. Тўлов Яҳова сиз учун берган ҳадядир
Яҳованинг дўстлари тўловни шахсан улар учун берилган ҳадя, деб билади. Мисол учун, Галатияликларга 2:20 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Ҳаворий Павлус тўловни шахсан у учун берилган ҳадя, деб билганини қай йўсин кўрсатган?
Одамато гуноҳ қилганида, у ва бутун авлоди ўлимга маҳкум бўлди. Бироқ Яҳова Ўғлини тўлов бериши учун юборди. Бу орқали сиз ҳаётдан тоабад завқланиш имкониятига эга бўла оласиз.
Қуйидаги оятларни ўқир экансиз, Ўғли азоб чекканида, Яҳова нималарни ҳис қилган бўлиши мумкинлигини тасаввур қилинг. Юҳанно 19:1–7, 16–18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова ҳамда Исо сиз учун қилган яхшиликлари туфайли нималарни ҳис қиляпсиз?
БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Қандай қилиб битта одамнинг ўлими барчага нажот келтириши мумкин?»
Қандай жавоб берардингиз?
ХУЛОСА
Исонинг ўлими Яҳова гуноҳларимизни кечириши учун асос бўлади. Бу туфайли ҳаётдан тоабад завқланиш имконига эгамиз.
Такрорлаш
Исо нима учун ўлган?
Исо «муносиб тўловни» тақдим этиб, нимага йўл очди?
Исонинг ўлими сизга қандай фойда келтириши мумкин?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Нега Исонинг ер юзидаги мукаммал ҳаёти тўлов деб аталишини билиб олинг.
«Қандай қилиб Исонинг қурбонлиги “кўплар учун” тўлов бўла олади?» (Веб-мақола)
Нажотга эришиш учун нима қилишимиз кераклигига диққат қаратинг.
Тангри Яҳова ҳатто жиддий гуноҳларни кечира оладими?
«Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар» («Қўриқчи минораси» bp136)
Қандай қилиб бир кишига Исоннинг тўлов қурбонлиги ҳақида ўрганиш шахсиятини ўзгартиришга ёрдам берганини билиб олинг.
a Гуноҳ бу фақатгина ёмон иш қилиш дегани эмас. У, шунингдек, Одамато ва Момоҳавонинг авлоди бўлганимиз туфайли ёмонлик қилишга мойил эканимизни англатади.